Cатира
27 март 2017

Товуққа тўйган шоқоллар қўйларга ҳужум қилмоқда

Фарғона вилоятида шоқоллар тўдаси уч кун ичида 22 та қўйни бўғизлагани ортидан маҳаллий ҳукумат 20 мартдан бошлаб уларни йўқ қилишга киришди.

Ўтган ҳафта, бундай воқеа биринчи марта содир бўлаётганини ёзган Озодлик радиоси, илгари шоқоллар фақат товуқ ва жўжаларни олиб кетганини билдиради.

Айни мавзуга ижодий ёндошаркан, рассом Элсевар бу ҳодисани Мирзиёевнинг товуқ боқиш ҳақидаги машҳур қарорига боғлайди.

Шу йилнинг бошида Мирзиёев Республикада ҳаммага юзтадан товуқ боқишни буюрган. Бунинг назоратини, Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовга топширган эди.

«Балки, шоқолларнинг меъдасига ургандир товуқхўрлик», дейди бу ҳақдаги манзарани масал тарзида акс эттирган рассом Элсевар.

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 июл 2020
Ўтмиш тозалаб қўйилган. Ëлғон эса ҳақиқат дея бизга тақдим қилинмоқда. Бу гапни ëзувчи Жорж Оруэлл бундан 70 йил олдин ...
15 апрел 2017
Юнусобод имомининг профессионал гинекология билан эркакларнинг шуғулланишини танқид қилгани баробарида Ўзбекистондаги юзлаб “табиб ва азайимхонлар” аëл ҳасталикларини дам солиб ...
25 декабр 2019
Электр энергияси танқислиги муаммоси Ўзбекистонда 2019 йилда ҳам долзарблигича қолди. Рассом Думҳам Eltuz.com
22 июл 2017
Эътироз билдиришга уриниб ҳам кўрманг, чунки бу бугуннинг ҳақиқати. Ўзбекистоннинг қайси вилоятига борманг, пахтазорда юрган, кўча супураётган, тезак, қоғоз, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...