Ўзбек меҳнат вазири Россиядаги меҳнаткаш билан қизиқди
Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов 30 март куни Россиядаги кўпфункцияли миграция марказини бориб кўрди.
Айнан шу ерда Москвада ишлашни истайдиган ўзбек муҳожирлари учун патент расмийлаштирилади.
Бу янги тарихда ўзбек мулозимининг илк марта ўзбек мардикорлари билан қизиқишидир.
ТИВ статистикасига кўра, Ўзбекистон ватандошлари Россияда энг кўп миқдордаги ҳорижликлар сирасига киради.
Мамлакатдан Россия ҳудудига ишлашга кетишлар миқдори 2016 йили 1.433.557 га етган ва улар шу йили Ўзбекистонга $2,741 млрд. пул жўнатишган.
Таққослаш учун – мамлакатнинг пахтадан оладиган даромади $1 млрд.дан сал ошади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўзининг Россиядаги мардикорларидан энг кўп пулни 2013 йили олган, бу маблағ – $6.689 млрд.га етган эди.
Ўша йили Ўзбекистон президенти Ислом Каримов уларни нафрат билан дангасалар дея атаганди.
Айни пайтда, ўзбек ҳукумати меҳнат муҳожирлари ва улар билан юз бераётган бахтсиз ҳодисалар ҳақидаги хабарларга эътибор бермай келади.
Рассом Туз
Eltuz.com