чоршанба,
13 ноябр 2024
23 октябр 2017
Спутник ликобчалари ўрнатишни тақиқловчи қонун лойиҳаси тақдим этилди
Ўзбекистон парламенти спутник ликобчаларини ўзбошимча ўрнатишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим қилди.
Бу ҳақда 12 октябр куни ЎзА агентлиги хабар берди. Бунга кўра, парламентнинг қуйи палатаси депутатлари ишлаб чиққан янги қонун нормалари, «томларга ва кўпквартирали уйларнинг фасадларига индивидуал ва спутнинг антенналари, кондиционер ва бошқа ускуналарни ўзбошимча ўрнатиш»ни тақиқлайди.
«Қўпқаватли уйлардаги умумий мулкдан ва тураржой биноларидан фойдаланиш» тўғрисидаги ушбу қонун лойиҳаси, санитария нормалари, турар жой биноларининг ташқи кўринишини сақлаш ва ёнғинга қарши муаммоларни бартараф этишга қаратилгани айтилади.
Рассом Туз
Eltuz.com