Cатира
14 ноябр 2017

Тошкентлик ҳисобчи Соипов қандай қилиб америкалик террорчига айланди?

2017 йилда Ғарб давлатларида ўзбекистонликлар томонидан содир этилган туркум терактлар ўзбекларнинг радикаллашуви муаммосига эътибор қаратди.

“31 октябрда Нью-Йоркда пиёдаларни машинада бостирган 29 ёшли Сайфулло Соипов АҚШга келгунига қадар ҳеч қачон жиноий жавобгарликка тортилмаган, у радикал гуруҳлар таъсирига АҚШга келганидан кейин тушган”, дея билдирди терактдан сўнг ҳукуматнинг “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Соипов 2010 йили грин-кард лотереясида ютиб АҚШга келди. Келгунига қадар Тошкентда мутлақо омадли ҳаёт кечирди, нуфузли Молия институтини тамомлади ва унинг қайсидир экстремистик оқимларга мойиллиги ҳеч қачон сезилмади.

Айрим таҳлилчилар радикаллашув сабабини террорчи гуруҳларнинг интернетда кучайган ташвиқотига йўйишади. Афтидан, Ўрта Осиё диаспоралари, кўпчилиги бўлмаса ҳам, ИД (Исломий давлат) ташвиқотига айниқса таъсирчандир, дея вашингтонлик таҳлилчи Холид Мажидёрдан иқтибос келтиради “Америка овози”.

Агар бу иддаога ишонсак, у ҳолда айрим ўзбеклар цензура бўлмаган, террорчиларнинг ташвиқот роликларини интернетдан бемалол кўчириб олиш мумкин бўлган мамлакатларда яшашга тайёр эмас, деган ҳулоса келиб чиқади. Ахир Ўзбекистонда диний-экстремистик дунёқарашга эга бўлган одамларда буни тарқатиш имкони йўқ, бундайлар билан шу заҳоти маҳалла қўмиталари ва махсус хизматлар шуғуллана бошлайди.

Бироқ хорижга чиққан ўзбекларнинг тезгина террор ташкилотларига қўшилиб кетиши цензура ва таъқиблар экстремизмга қарши иммунитет ҳосил қилмаслигини кўрсатмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 ноябр 2016
Бугунги кунда Ўзбекистонда на президентликка номзодлар, на уларни қўллаётган партияларнинг ҳукуматга ёки бир-бирига сиёсий мухолиф эмаслигини кузатиш мумкин. Президент ...
21 июл 2017
Фарғона вилояти аҳолиси ўз яқинларидан келган жўнатма пулларни олишга қийналмоқда. Банклар олдида узунқатор навбатлар ҳосил бўлган. “Ўғлим Россияда ишлайди, ...
9 май 2016
GM Uzbekistan ширкатига алоқадор юқори мулозимлар узоқликка югуриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатмоқда. Автосаноат иши билан боғлиқ икки МХХ мулозими ...
20 октябр 2015
Гулнора Каримованинг номи куни кеча барчанинг оғзида эди. “Гулнора тўйлар қиляптимиш!”, “Гулнора деган духи чикибдимиш!”, Гулнорани заправкасида доим бензин ...
Блоглар
17 феврал 2020
Ўзбекистонда тобора оммавийлик касб этаётган, “президент ташаббуси” билан ташкил этилаётган кластерлар пахтани қўшиб ёзишнинг олдинги ...
13 феврал 2020
Сиёсатшунос Рафиқ Сайфулин Ислом Каримов режимининг етакчи тарғиботчиларидан бири эди. Бугун у ватанга хоинликда айбланяпти.  ...
6 феврал 2020
Марказий Осиё давлатларига паст назар билан қарашини яширмайдиган Россия либерал демократик партияси лидери Владимир Жириновский ...