Cатира
28 феврал 2019

Умрбод четлатилган Бабаян яна футболга қайтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) 27 февраль куни терма жамоанинг собиқ мурабийи, бир йил бурун “умрбод футболдан четлатилган” Самвел Бабаянни авф этгани ҳақида билдирди.

“Бунёдкор” футбол клубининг шахсий кафиллик хатини бир овоздан ёқлаган ЎФА ижроқўми 1 февраль куни Бабаянни футболдан четлатиш қарорини бекор қилган.

26 февраль куни Бабаян Тошкентдаги “Локомотив” футбол клуби президенти маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Бабаян ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олмагани учун ўн мингдан зиёд футбол ишқибозларининг Ўзбекистон президентига йўллаган норозилик хатларини ўрганиш ортидан 2018 йилнинг 15 январида ЎФА қарори билан умрбод футболдан четлатилган эди.

ЎФА (ЎФФ)га кўра, Бабаяннинг бундан мақсади йил сўнггида эркин ўйинчиларга айланадиган футболчиларни «хорижий клубларга сотиш» бўлган.

Шу боис, 2018 йилги жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларида ўзбек миллий жамоаси даражаси кескин тушиб кетганини билдирган эди

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 июн 2017
28 июн куни Брюсселдаги йиғилишда Маркази Берлинда жойлашган “Ўзбекистон Германия форуми” ва Халқаро Human Rights Watch ташкилоти пахта соҳасидаги ...
27 сентябр 2016
Жорий йилнинг 7 октябрида Тошкентда очилиши кутилган Замонавий санъат Биенналеси қолдирилгани ҳақида расмий бўлмаган хабарлар урчиди. Бу йилги Биеннале ...
4 декабр 2017
Ўзбекистон Марказий Осиёда кучли ўйинчи бўлишга интилиш баробарида ҳарбий қудратини ҳам ошириб бормоқда. Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг 4 декабрь ...
12 ноябр 2015
Паҳлавон Содиқ Би би си 1999 йил кузида Олий Судда Тошкент портлашлари юзасидан суд мажлисларидан бирига Мурод Жўраевни қўлларида ...
Блоглар
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби ...
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...