Cатира
24 январ 2020

Президент кечикиб бўлса ҳам 2020 йилни номлади

Президент Мирзиёев 2020 йилни «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили», деб эълон қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасида илм-маърифат ва технологиялар устуворлигига эътибор қаратди.

Каримов даврида, тўғрироғи, 1997 йили Ўзбекистонда президент томонидан бошланган йилларни номлаш анъанаси 2020 йилга келиб бир ойча кечикди.

2019 йил Ўзбекистонда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили», деб эълон қилинди. Шавкат Мирзиёев ҳукумат тепасига келган 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”, деб аталган эди. Ундан кейинги йилни президент Мирзиёев “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, деб эълон қилди, 2018 йил эса “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” номини олганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 июн 2021
«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров Alter Ego нашрига интервью берди.
4 июл 2016
Фарғона вилояти ўқитувчи ва шифокорлари пахта кўсагига тушган қуртларни далаларда қўлда теришмоқда. Уларнинг бу сафар далага чиқарилиши АҚШ Давлат ...
8 июн 2017
Андижон Ҳусусий автомобиллар бозорида ҳам нархлар кескин кўтарилиб кетди. GM Uzbekistan ширкати 31 май куни мамлакат ички бозорида автомобилларини ...
8 март 2022
Қозоғистон мухолифати лидери Мухтор Аблязов Фейсбук саҳифасида 7 март куни Россия коммунистлари лидери Зюгановнинг навбатдаги шовинистик чиқиши ортидан қуйидаги ...
Блоглар
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...
23 ноябр 2023
Янги Ўзбекистонда жамият иккига бўлинган: Бир бири устидан ëзадиганлар ва пул бериб, бировнинг устидан ëздирадиганларга. ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. ...