2 cентябрь – ўликни ўпиш куни
Президент Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримовни хотирлаб, унинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Шу куни мамлакат Олий Мажлиси Сенати, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам ёдгорлик остига гуллар қўйишгани ҳақида ёзди президент администрацияси расмий сайти.
Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январда чиқарган қарорига кўра, 2 сентябрь мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримов хотираси куни сифатида нишонланади.
Ислом Каримов ўлими ҳақида илк бор “Элтуз” нашри 2016 йилнинг 29 август куни бир-биридан мустақил манбалари тасдиғига кўра хабар берган эди. Шу куни 27 йил Ўзбекистон президенти бўлган Ислом Каримов соат 18.30 да Тошкентнинг Луначарский даҳасидаги давлат стационарида оламдан кўз юмган эди. Бироқ унинг қабрида 2 сентябрь куни ўлгани ёзилган.
Рассом Кирпи
eltuz.com