Cатира
18 декабр 2020

Тенг тенги билан, тезак қопи билан

«Тошкент сити»га кириш пулли бўлгани шундай ҳам мўмай даромад топиш учун қилинмаяпти, албатта. Бу ерда очофатлик, навбатдаги “любая бизнес хараша”ни кўриш ноўриндир.

Аслида «сити» эгалари у ерга одам кирмай қўйса ҳам рози. Чипта шунчаки ташрифчиларни саралаш воситасидир. Ҳозир вилоятликка ўхшаб кийинган люмпен-пролетариат «сити»га ёпирилиб, у ерда ишлаши, яшаши керак бўлган янги бойларнинг ҳузур-ҳаловатини, кайфиятини бузмоқда.

Улар паст табақанинг ҳорғин, касалманд юзларини, жулдур кийимларини кўриб туриш учун «сити»да офис ва хонадонларни юз минглаб долларга сотиб олмаган. Ўзига ўхшаган муваффақиятли, соғлом, бой қатлам вакиллари билан кундалик ҳаётини ўтказмоқчи.

«Cити»га ёпирилиб келаётган қашшоқлашиб кетган пастки табақа уларнинг кайфиятини тушириб юборяпти. Гапда бўлса ҳам ижтимоий тенглик, биродарликни тарғиб этиб, синфлашишнинг олдини олишга ҳаракат қилган собиқ социалистик Ўзбекистонда “тенг тенги билан, тезак қопи билан” фалсафаси, социал-дарвинизм узил-кесил ғалаба қилди. Табақалашиш – нормал ҳолат, бой ва хизматчиларга бўлинмаган жамиятнинг дунёда ўзи йўқ.

Номенклатура учун махсус оромгоҳлар, дўконлар ва ҳоказо имтиёзлар СССРда ҳам бўлган. Ҳамма гап бу социал-дарвинизмни маданийлаштириб, қолипда ушлаб туриш, салбий оқибатларини чеклашда. Биз ҳали бу даражага етиб келмадик.

Сардор Салим. Журналист.

Рассом Элсевар, eltuz.com

Тағин ўқинг
3 август 2018
Тошкентда Йўл ҳаракати хавфсизлиги нозирлари йўлда рўмолли ҳайдовчи аёлларни тўхтатиб, уларга чора кўраётгани ҳақида хабар тарқалди. Рассом Туз Ўзбекистондаги ...
21 август 2024
Россияда ўрмонлар ёнмоқда, Таиландда сигирни зўрламоқчи бўлган ўрис эркак қамалди. Андижонда эса Ўзбекистон кулини кўкка совурган араб босқинчисининг мақбараси ...
16 июн 2024
Фазлиддин Мадалиев “Фазлиддин Мадалиев” фермер хўжалиги раҳбари. У 17 гектар ерга ғалла эккан эди.Марказий Фарғона чўлларида жойлашган экин майдонларида ...
14 сентябр 2019
«Элтуз» нашри ўзининг ютуб каналида “Марҳабо, талантлар” танловини бошлади. Танлов шартлари Танловда иштирок этиш учун қўшиқ, ашула, рақс, шеърни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...