чоршанба,
18 декабр 2024
21 декабр 2020
«Сити» халқдан ор қилдими?
Қишлоқи қиз шаҳардаги бой оилага келин бўлиб тушгач, ўз уруғларидан уяларкан: «Кевурманглар кир-чир бўлиб. Бизани уйимизага фақат чиройли кийинган бой одамлар келади».
Худди шунга ўхшаш ҳолат бугун «Тошкент сити»да. У ерда вилоятлик, «Ипподром»дан арзон кийим олиб киядиган одамлар юришини бойлар хоҳламаяпти.
Аслида тарих такаррур қилмоқда. Ҳозир Тошкентдаги Амир Темур ҳайкали турган хиёбонда ҳам чор даврида эски шаҳар аҳолиси кириши тақиқланган эди.
Ўрис ойимчалар ва оппоқ маржалар оқ шамсия тутиб юрганда йиртиқ тўн кийган қоп-қора одам тиржайиб юрса, умумий манзара бузилади. Ўшанда «Сартлар ва итлар кириши мумкин эмас», деб ëзиб қўйилган эди. Хуллас, ор қилинадиган халққа айланди бу 33 миллион.
Рассом Туз, eltuz.com