2020 йил суратларда: Қадимий ëдгорликлар вайрон қилинди
Антик тарихий манбаларда буюк саркарда Александр Македонский эрамиздан олдинги 329-326 йилларда барпо эттиргани айтиладиган Кампиртепа ёдгорлиги жануби-ғарбий деворининг ўрта қисми декабрь ойи бошида қулаб тушди.
ЮНEСКО ҳимоясидаги тарихий обида – Хивадаги Ичанқалъа музей-қўриқхонасидаги Тошҳовли саройининг қадимий девори бузилди.
Қашқадарëнинг Яккабоғ туманидаги дунë археологлари тарафидан мунтазам ўрганиб келинган еттита қадимий тепалик тупроқларини экскаваторлар билан қазиб олиб, ғишт қуйиб сотаётгани маълум бўлди.
Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти Яккабоғ экспедицияси томонидан ўрганилиб, мамлакат тарихига оид ноëб ëдгорлик сифатида қайд қилинган Оқтоштепа, Сандалтепа, Хабартепа, Довзатепа ва Киндиктепа ëдгорликлари ғишт заводи учун хомашë сифатида вайрон қилинган.
Eltuz.com