Cатира
9 феврал 2021

«Пул берган ул Гулнорни ўп…»

Гулнора Каримова “ишлаб топган” пулларини Ўзбекистонда сақламади. Улар Франция, Буюк Британия, Латвия, Мальта, Люксембург, Бельгия, Германия, Испания, Нидерландия ва АҚШдаги банкларга ҳамда кўчмас мулкларга жойлаштирилди.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, гап 1 миллиард AҚШ доллари ҳақида кетмоқда. 2014 йилда “Ўзбек маликаси” бошига оғир кунлар тушди ва у товламачилик ҳамда маблағларни ноқонуний ўзлаштиришда айбланиб судланди.

Энди ўғирланган пулларни Ўзбекистон фуқароларига қайтариш вақти келди. Франция Каримованинг 10 миллион долларини аллақачон Ўзбекистонга қайтариб берган. Бироқ қайтариб бериш тартибида ушбу маблағларнинг қаерда, қандай ва ким томонидан тақсимланишини назорат қилиш механизмини яратиш кўзда тутилмаган эди.

Швейцария эса Каримованинг 131 миллион доллар маблағини қайтаришга рози бўлди ва икки мамлакат ўртасидаги келишувда қуйидагилар таъминланиши мажбур этиб белгиланди:

– пулни қайтариш жараёнида ошкоралик ва ҳисобдорлик;

– қайтарилган пуллар Ўзбекистон халқи манфаатлари учун ишлатилиши;

– энг муҳими, мустақил фуқаролик жамияти ва матбуот келишувнинг бажарилишини назорат қилиши.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 январ 2023
Рассом Туз @eltuz
18 июл 2018
Пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳокими буйруғи билан 12 июл куни, туманнинг 11-даҳасидаги, 17-уй деворига ишланган мозаика усти оққа бўялди. Бу ...
28 март 2023
«Юзук-Арт» ташкилоти фаоллари ташаббуси билан 23 март куни Америкадан топилган ва Ўзбекистонга келтирилган «Бухоронинг бомбардимон қилиниши» триптихи хотирасини йўқотишга ...
21 январ 2020
“Кaмолотчи” бармоғини бигиз қилди ва чеккада ўтирган васёкни ўрнидан турғазди. – Ҳўв сан, қани ўрнингдан тур-чи! Қатта ишлайсан? Кўринишингдан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...