Cатира
13 феврал 2022

Геморрой уруши

Россия Украинага бостириб кирди дея фараз қилайлик. Иннан кейинчи… иннан кейин нима бўлади? Шуни совуққонлик билан бир таҳлил қилиб чиқсак:

АҚШ Украина ичкарисига бирорта аскарим қадамини ҳам босмайди, деб айтди. Демак, Россияга қарши Укриана армияси, халқи ва НАТО қурол яроқлари жанг қилади. Россия Украинанинг йирик шаҳарларини, истиҳборот хулосаларига ишонадиган бўлсак, уч кунда босиб олади. Хўш иннан кейинчи? Ана иннан кейин Россия учун «гемморой уруши» бошланади.

Россия армияси 90 йилар боши ва охирида игнанинг тешигидай ҳудудда Ичкерия (Чеченистон) га қарши жанг қилди. Икки ярим миллионлик армия бир ярим миллионлик чечен халқига биринчи урушда мағлуб бўлди ва туёғини шиқиллатди. Иккинчи Рус-Чечен урушида Путин Ичкерия ҳокимиятини ағдариб, ўз вассали Аҳмад Қодировни олиб келди. Кейин Аҳмадни ўз қўли билан йўқ қилиб, ўғли Рамзанни қўйди.

Лекин, Рамзан армияси ўша ўша русларни бир тийинга олмайдиган, биринчи урушда ғалаба қилган жангарилар эди. Россия бу минтақада тинчликни сақлаб туриш учун йилига 4 миллиард доллар дотация беради. Етарки чеченлар исён қилмасин. Рамзан эса ҳаммага кўндаланг қўйган. Истаган ишини қилиб ётибди: Политковская, Ямадаевлар, Эстемирова, Немцов ва яна кўпларни ўлдирди. Битмас туганмас бойлик тўплади. Яқинда собиқ бир судяни калласини олиш билан очиқча таҳдид қилди. Агар шу гапни бошқа бир раҳбар қилса, аллақачон «Белый лебедь» ёки «Чёрный дельфин» да ўтирган бўларди Рамзан. Лекин, Путин миқ этмайди, чунки миқ этса, учинчи рус-чечен уруши бошланиши мумкин.

Демак, амалда иккинчи рус чечен урушида ҳам чеченлар ғолиб чиқишди. Чеченлар бу ғалабага партизанлар уруши туфайли эришдилар. Шу маънода Украинани Россия қисқа фурсатда босиб олишига шубҳа йўқ, лекин Чеченистондан ўнлаб марта катта мамлакатни идора қила олармикан? Йўқ, албатта. Ишғолчиларга қарши партизанлар уруши бошланади. Шаҳарларда, қишлоқларда, қир адир, ўрмонларда, тор кўчаларда… Узундан узоқ ва қонли уруш. Ва алалоқибат Россия мағлуб бўлади.

Яна бир нарса чеченлардан фарқли украинларга бутун европа ва ғарб давлатлари ҳамёни доимо очиқ бўлади… Қурол яроқнинг энг замонавийси синалади. Бир томондан Россияга аскарлар тобутлари кела бошлайди, иккинчи томондан эса ғарб ўз санкциялари билан Россия тинкасини қуритади. Ана унда кўрибсизки, Россияниг ура патриотизмидан ҳам ҳеч нарса қолмайди… Уруш ҳеч кимга ҳеч қачон яхшилик олиб келмаган, аммо бемор саратонга чалинган экан уни кимёвий йўл билан даволашдан бошқа илож йўқ. @eltuz

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
5 январ 2017
Каримов даврида йирик молиявий жиноятларда айбланиб 18 йилга қамалган Зеромакс ширкати ижро директори Миродил Жалолов озодликка чиқди, илгари Тошкент ...
3 октябр 2018
Давлат статистика идораси 1 октябрда эълон қилган ҳисоботига кўра, сентябрь ойида товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1¸8 фоиз кўтарилган. ...
14 декабр 2016
Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлисида Абдулла Орипов номзоди Бош вазирликка тасдиқланди. Телекоммуникация соҳасидаги коррупциялар боис ...
11 май 2016
Ўзбекистондаги айни тенденцияни бугун Eltuz.com нашри рассом Туз қаламига мансуб навбатдаги кариакатура орқали акс эттиради. Газетада исми ошкор этилмаган ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...