Асосий мавзулар
13 ноябр 2023

Тирмоғичга қоқилиш: Тағин валюта конвертацияси чеклови

Яна ўша эски тирмоғичга қоқилиш. Марказий банк миллий валюта конвертациясини чеклаш бўйича янги таклифлар билан чиқди. Ушбу ташаббуснинг Ўзбекистонга коррупцион ва инноватсион хавфлар ҳақида Газета.уз нашри Карен Срапионовнинг мақоласини чоп қилди.
Қадрли муҳлислар, Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини газета уз колумнисти Карен Срапионовнинг Ўзбекистонда валюта конвертациясини чеклаш режаларига оид мақоласи таҳлили билан давом эттиради.
Молиявий таҳлилчи Карен Срапионов 8 ноябрда газета уз нашрида чоп этилган Марказий банкнинг юридик шахслар томонидан валюта конвертациясига киритилаётган янги чекловларига оид мақоласида, бу чора аниқ катта коррупция, шунингдек инвестиция хатарларига эга эканлигини таъкидлайди.
Тирмоғичга қоқилиш – бу бизнинг азалий миллий спорт ўйинимиздир! Аниқроғи, агар бу ҳолатнинг қанчалик тез қайталанинишини ҳисобга олсак, бу ҳатто юриш ҳам эмас, балки югуришдир, дея ёзади Срапионов.
Унинг ёзишича, ҳорижлик сармоядорлар учун Марказий банкнинг валюта назорати тартибига киритилган ўзгартиришлар лойиҳасини ўқиб чиқиб у шундай қарорга келган.
Сентябрнинг ўрталарида Марказий банк ҳеч кимга билинтирмай, жума куни тун қоронғусида бу чекловларни жорий қилган эсада, шанба куни эрталаб матбуот анжумани ўтказиб, бу сиз ўйлагандай ғирром иш эмас, барча асослар мавжуд, ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилинган деган тарзда тушунтиришга уринди.
Яхшиям журналистлар бу ҳолатни ўз вақтида мониторинг қилди, акс ҳолда бу лаҳза ҳам ўтказиб юборилган бўлар эди.
Маълум бўлишича, энди Марказий банк аҳолининг саводи пастлигини ҳисобга олиб, ўзгаришларни ўзи хоҳлаган шаклда тайёрлаб оммага етказмоқчи бўлган, шу йўл билан тушунмовчиликлар келиб чиқмаслигига эришмоқчи бўлган экан.
Бироқ, «Мен бундай деб ўйламайман. Агар Марказий банк муҳокамани чиндан ҳам хоҳлаганида эди, ҳудди 16-сентабрдагидек аввал матбуот анжумани ўтказиши, барча манфаатдор томонларни таклиф қилиши, режалаштирилган ўзгаришларни тушунтириши, муҳокама ва мулоҳазаларга аниқлик киритириши керак эди. Айни пайтда биз сентябрда таклиф этилган айни ғояларнинг, бошқача ифода этилганини кўраяпмиз» дея ёзади Срапионов.
Унинг фикрига кўра, валюта конвертацияси ва репатриатсиясини чеклаш каби мавзу барча халқаро молия институтлари, мамлакат инвесторлари ва кредиторлари, Ўзбекистонда активлари бўлган халқаро бизнес субъектлари, молия биржаларидаги миноритар сармоядорлар томонидан эътиборга олиниши ва фаол муҳокама қилиниши ҳисобга олиниши керак.
Муаллиф айни лойиҳанинг ўзбек тилида эълон қилинишига эътирози йўқлигини эътироф этиб, унинг ҳеч бўлмаганда инглиз тилига ўгирилиши кераклигини билдиради.
«Бу изоҳ беҳуда эмас – халқаро молия институтларининг кўплаб маҳаллий ва хорижий идораларнинг инглиз тилида чоп этиладиган ахборот бюллетенларининг энг юмшоқ сарлавҳалари, “Ўзбекистон валюта назоратини кучайтирмоқда…”, «Uzbekistan to tighten currency control” дея аталмоқда.» дея писанда қилади муаллиф.
Унинг таъбирига кўра бу каби зарарли таклифлар “халқнинг оғирини енгил қилиш…”, “қўшимча шарт-шароитлар яратиш…”, “фойдаланувчиларга қулайлик яратиш учун…” каби иборалар билан бошланади. Буни аҳир нафақат, тинглаб, моҳиятига етмайдиган онги паст маҳаллий одамлар, балки Марказий банк ёки бошқа ҳукумат ҳужжатлари матнида ортиқча сўз бўлмаслиги ҳар бир сўз ўзининг маъносига эга эканлигига ўрганган хорижий ҳамкорлар ҳам ўқишади.
Бироқ асосий нуқтага қайтсак! Асосий масала бу ерда – чет эл валютасини сотиб олиш имкониятини чеклаш. Айнан чеклов, яъни «тартибга солиш» ёки «шароит яратиш» каби бошқа чиройли сўзлар эмас.
Бироқ нима учун банк филиалидаги баъзи бир айрим шахслар валютани кимга сотиш ёки сотмасликни ҳал қилиши керак? Биз буни илгари бошдан кечирмаганмидик? Бу коррупция охури эмасми? Жараённи болта билан тўғирлагандан кўра автоматлаштириш маъқул эмасми, дея саволлар билан юзланади мақола муаллифи.

Ҳорижий инвестор Ўзбекистонга кириб, қимматли қоғоз сотиб олаётганида, долларни сотишда ундан маблағларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи далиллар сўралмас экан, балки инвестор бозордан чиқиб кетаётганида, валютани ечиб олишни исташи биланоқ, бу жараён кучга кирар экан.
Ўтган йил давомида профессионал ҳамжамият маблағларни репатриация қилиш жараёнини соддалаштириш устида ишлади. Энди эса сиз тағин биржадан маълумотнома, мижоз сўрови нусхаси, конвертация қилинган ҳажмдаги ҳар бир операция учун ҳисоб-фактуралар ва ҳисоботларнинг нусхаларини тақдим этишингиз керак бўлади.
«Ўтган ҳафта мен мижоздан тахминан 50 минг долларни конвертация қилишим учун 720 ҳисоб-фактура ва ҳисоботларни қўлда имзолашни сўрашим керак бўлди. Ва бу, биржа ҳам, савдо тизими ҳам давлат томонидан назорат қилинишига, лицензияга эга бўлишига, операциялар битта банкда амалга оширилишига қарамай талаб қилинмоқда» дейди молиячи.
Эҳтимол, Марказий банк бу талаблар аллақачон мавжуд эди, энди улар фақат тизимлаштирилиб, ягона стандартга келтирилмоқда, деб жавоб бериши мумкин. Тўғри банк турли ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бироқ, ҳеч бўлмаганда, рақобатнинг ривожланиши, мувофиқлик ва хавфларни назорат қилиш сифатини яхшилаш билан ушбу жараёнларнинг кўпчилигини соддалаштириш мумкин эди.
Энди эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қўлдаги бошқарувга ўтиб, нимани, қандай ва қачон сўрашини ўзи белгилаб ўтирибди. Бу жуда ёқимсиз ва кўпроқ ички кийимдан кир қидиришга ўхшайди. Бизнинг банкларимиз ҳақиқатан ҳам ўзлари нимани сўрашларини тушунмайдиган даражада нотавонми? дея ёзади мақола муаллифи.
Марказий банк назорат тартиб-қоидаларига бўлган талабни аниқ белгилаши керак, бироқ қандай ҳужжатлар талаб қилиниши банкларнинг ички жараёнлари бўлиб, бундай тартибларнинг сифати банкларнинг рақобатдош устунлигига айланади. Барча банкларни бир хил қолипга солиш эса албатта рақобат учун яхши эмас.

Боз устига буларнинг бари форум ва кўргазмаларга пул сарфлаб ҳорижий сармоядорлар, экспертлар ва мутахассисларни таклиф қилиш тадбирлари фонида юз бермоқда. Бундан англашиладики, бутун мамлакат тағин тескари йўналишдаги ҳаракатида давом этмоқда? Бундай шароитда қайси сармоядор маҳаллий қимматли қоғозлар ва корхоналарга сармоя киритади, дея ёзади мақола муаллифи.
Сиз молиявий таҳлилчи Карен Срапионовнинг газета уз нашрида чоп қилинган мақоласи таҳлили билан танишдингиз. Элтуз ўз кўрсатувларини давом эттиради. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк қолдиринг.

Тағин ўқинг
16 июл 2016
Аскар чекила бошлади… – Хўп, нима бўлди? – Сурияликларга ватандошлик масаласи кун тартибидан тушди… – Эрдўғанни олий маълумот олмагани ...
21 апрел 2017
Ўзбек нашрлари барча савдо субъектларида касса аппарати жорий этилиши ҳақидаги президент қарори ижроси ҳақида ёзаркан, тадбиркорлар ва банклар ўртасидаги ...
2 апрел 2021
Нодонлар тўрга чиқди, Замонага ҳайронман. Оқилни гўрга тиқди, Машрабдайин гирёнман. Итбалиқ денгиздадир, Мудом ишин бешлайди. Кит ҳовузга ташланган, Кит ...
12 феврал 2019
Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган Лолазор маҳалласидаги тарихий биноларнинг йиқилиши ва улар ўрнида кўп қаватли уйлар қурилиши ҳақида уй эгаларига ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...