чоршанба,
18 декабр 2024
27 апрел 2023
Прямой эфирдаги гипотоник кризис
Ўлмасни худой, синмасни кулол яратмас. Одам ҳам қарийди. Шу боис пенсия ëши белгиланган. Ëши бир жойга борган одам давлатни эмас, қачон туалетга боришини бошқарса ҳам катта гап. Туркияни ботқоққа ботирган раис Эрдўғон лайф эфир чоғида онтарилиб тушиб, ҳушидан кетиб қолди. Бу бир сигнал эди. Сайловчиларга берилган сигнал. 2003 йилда Озарбойжон президенти Ҳайдар Алиев ҳам прямой эфир пайтида онтарилиб тушган эди. Сал ўтмай ўлди. Духтирлар буни прямой эфирдаги гипотоник кризис деб диагноз қўйганди. Мана 20 йилдири, Эрдўғон Туркия сиëсатини бир цирк арнеасига айлантирди. Аммо циркнинг ҳам қоидаси бор. Қари отларни сўйиб бошқа ҳайвонларга едиришади.
@eltuz2022