Ўзбекистон мусулмонлар идораси интернетдаги ҳабар ëмғирини тўсмоқчи
24 февраль куни Наманганда “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китобининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Хайрулла Турматов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Илҳом Маърупов, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов, Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчи ва талабалари ҳамда иштирок этишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими тарқатган ҳабарга кўра¸ ўзбек имомлари “миллий қадриятга зид “Оммавий маданият” ниқоби остида турли ёт мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида катта ишларни амалга оширмоқда” Тадбир давомида Ғарб ва АҚШга лаънат ўқилиб, улар томонидан ёшларни манқуртлаштириш мақсадида беҳаёлик, зўравонлик, бепарволик, дангасалик каби кўплаб салбий хислатларни ўз ичига қамраб олган ўйинлар ишлаб чиқарилаётгани ва уларнинг зарарлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Рассом Туз
Eltuz.com