Вақт машинаси
21 феврал 2024

Ўзбекистонни бошқарган раҳбар Россияда ўлди

Россиянинг Воронеж шаҳрида сиëсий арбоб Владимир Анишчев 2018 йилнинг 21 февраль куни 82 ëшида ўлди.

Анишчев 1991 йилгача Ўзбекистоннинг асосий раҳбарларидан бири бўлган эди.

Ўзбекистон Компартияси иккинчи котиби бўлган Владимир Анишчев “ўзбеклар иши” деб аталган маърака пайтида Кремлдан юборилган “десант” раҳбари ўлароқ, мамлакатда тотал назорат ўрнатган эди.

Анишчев 1985 йилдан 1991 йилгача Ўзбекистон ССР Компартияси иккинчи котиби бўлиб ишлаган давр маҳаллий кадрларга ишончсизлик, “қама-қама” даври сифатида тарихга кирди.

Айнан Анишчев раҳбарлик қилган даврда миллий ўзлик нишоналари “ëт унсур” дея чеккаланган эди, деб эслайди кинотасвирчи Абдулазиз Маҳмудов.

«У пора беришга мажбурлаганларни тасвирга олганман. Москва “десанти” таркибида келган амалдорлар ва уларнинг сардори Анишчев бизнинг маҳаллий порахўрлардан ҳеч ери кам эмасди. Бизники сингари йиртқич эди у. Анишчевнинг роли Москва «десанти»нинг ғоявий раҳбарлиги эди. Ўзбекистонни «Чуркестан» деган ҳам шу киши бўлади. Анишчев 1990 йилда Ўзбекистон мустақиллиги декларациясига тиш-тирноғи билан қарши бўлган рус шовинисти эди», дейди Маҳмудов.

Маҳмудовнинг айтишича, “Ўзбекистонни айнан Москванинг қўли бўлган иккинчи котиблар бошқарган. Анишчев Москванинг “Кремль ишончини йўқотган” Ўзбекистонга қўйилган одами эди ва унинг изнисиз Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари, масалан, Ислом Каримов ҳеч нарса қила олмаган”.

«Десант» мансабдор шахслар қатағон қилинганидан кейин бўшлиқни тўлдириш учун келган эди.

«Гдлян ва Иванов айбдор деган фикр Ўзбекистоннинг олий элитаси манфаатларига тегилганидан кейин яралди… Каримов иқтидоридаги йигирма етти йилнинг бари ўзбеклар ишининг давоми бўлди. Қатағонлар ва приписка қилинган далаларда қулларса меҳнат…

Хотирамдан адашмасам, бу айнан Анишчев ва Усмонхўжаев даврида бошланган эди.

Оммавий репрессиялар Анишчевнинг иштирокисиз юз бермаган бўларди… Назаримда Усмонхўжаев қўрқоқ ва мунофиқ одам эди. Шу боис, репрессиялар билан айнан Анишчев шуғулланган, Усмонхўжаев эса фақат қоғозларни имзолаган бўлса керак», дейди Маҳмудов.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин Анишчев Россияга қайтиб келиб, Воронеж вилояти маъмуриятида фаолият кўрсатди. Ўзбекистонда ишлаган даврини эслаб, «Восточный орнамент» деган китобни чоп қилиб, Россия ëзувчилар уюшмасига аъзо ҳам бўлди.

Совет Ўзбекистони раҳбарларидан бири бўлган бу одам умрининг охирида Воронеждаги қўғирчоқ театрининг васийлар кенгаши раҳбари сифатида ишлади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 апрел 2021
Фарғона шаҳрида яшовчи 32 ёшли Дилафрўз Умарова 2021 йилнинг февраль ойи бошида президентнинг вилоятга ташрифи вақтида уйидан мулозимлар томонидан руҳий касаллар шифохонасига мажбуран олиб кетилган.  ...
3 июн 2016
30 май куни ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг уйига унинг руҳсатисиз, девор ошиб тушган шахсларнинг босими адибнинг кексайган 75 ёшида айни ...
26 сентябр 2023
Элтузга Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида озиқ овқат сифатининг ёмонлиги юзасидан кўплаб шикоятлар келиб тушди. Шикоятлар аксарият ...
3 октябр 2017
3 октябр куни, ўн йилдан ортиқ ҳибсда сақланган собиқ инсон ҳуқуқлари фаоли 38 яшар Аъзам Фармонов қамоқдан озод этилди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...