Ўзбекистонни бошқарган Раъно Абдуллаева оламдан ўтди
Ўзбек сиëсий бошқарувининг ëрқин юлдузи Раъно Абдуллаева 90 ëшида ўлди.
Раъно Ҳабибовна Абдуллаева ўз иш фаолиятини оддий ўқитувчиликдан бошлаган ва ўқиб ўрганиб Ўзбекистоннинг юқори даражадаги сиëсий раҳбари даржасига етган арбоб эди.
Раъно опа нафақат қалбан балки ташқи кўриниши ҳам гўзал¸ соҳибжамол ва сулув хотин эди.
Сулувларнинг ëви кўп бўлади. Рашидов ўлимидан кейин Раъно опа Москва терговчилари тарафидан «Рашидовнинг ўйнаши эди» дея расман айбланди.
Гдлян ва Ивановнинг «ўзбек иши» репрессияси ортидан Раъно Абдуллаева Кремль зиндони маҳбусасига айланди.
Қамоқдан чиққан Абдуллаева курашиб ўзини суд орқали оқлаб олди.
Абдуллаева диний радикализмнинг Ўзбекистон учун ҳалокатли эканини ҳаммадан олдин англаб етган теран сиëсий онг эгаси бўлган.
Бир тарафии Шофиркон¸ бир тарафи Хоразмлик Раъно Абдуллаевани шоир Омон Матжон «Замон гулдирсини» деб атаган эди.
Гулдирсин бу ўз нафаси билан тоғларни онтарадиган мифологик персонаж.
Бугун сиëсат саҳнаси Раъно опа каби гулдирсинларга муҳтож.
Элтуз жамоаси Раъно Абдуллаева ўлими юзасидан унинг оила аъзолари ва яқинларига ўз таъзиясини билдиради.