Асосий мавзулар
14 апрел 2017

Каримов қаматтирган миллионер қўшиқ куйлади (видео)

Кўланкадаги ўзбек миллионери 2010 йилда бир муддат қамалганидан кейин ғойиб бўлган «Пахтакор» футбол жамоаси ва “Капитал-банк”нинг собиқ эгаси 51 ёшли Ботир Раҳимов куйлаган қўшиқ Элтуз тасарруфига келиб тушди.

4 дақиқа давом этадиган ва професссионал овоз ëзиш студиясида суратга олинган роликда Гавана сигараси чекаëтган, “балзак” ëшидаги, соқоли қирилмаган кўзойнакли эркак (Ботир Раҳимов экани ишонилади) қоғозга қараб шеър ўқийди.

«Жоним, сенга ошиқлигимдан мен еттинчи осмонда учдим

Сен ҳам менга содиқлигингдан керак бўлса боримдан кечдим…,

Ана шундан кейин қўшиқ бошланади.

Романтик совға?

Роликни томоша қилган тошкентлик футбол шархловчиси ва Раҳимовни шахсан танийдиган блоггер хулосасига кўра, “Бу оддий хоум видео, яъни катта саҳна муддаосидан холи оддий кўнгил ҳушидир”.

Блоггернинг тағин айтишича, бу видео Раҳимовнинг севгилиси (балки турмуш ўртоғи) Диëра Усмонованинг туғилган кунига атаб ижро этилган.

Клип охирида 6 ëшлар атрофидаги қизалоқнинг “Онажон мен ва отам сизни севамиз. Туғилган кун билан” деган жумласи илова ўлароқ келади.

Бу қизалоқ 28 ёшли Диёра Усманова (ёки Диёра Ҳошимова)нинг қизи эканлиги иддао қилинади.

Яна иддао қилинишича Диёра Усмонова Ўзбекистон президентининг жиянидир.

Унинг холаси Зироатхон Махмудовна Хошимова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси эканлиги айтилади.

Айни пайтда, Элтуз Диора Ботирнинг хотини экани ҳақидаги иддаоларнинг расман тасдиғига эга эмас.

Диëра Усмонова россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни 2013 йили авто аварияда ҳалок бўлган Бобур Усмоновнинг бевасидир.

Оддий милиционернинг саккизта боласидан бири бўлган Ботир Раҳимов «Капитал банк», суғурта компанияси, рангли метал қазиб чиқарадиган конни ҳам ўз ичига олган қатор ширкатлардан иборат холдингнинг собиқ эгасидир.

“Ўзбекистон” меҳмонхонаси, “Моя мечта” ўсимлик ёғи ва сарёғ, вино-ароқ ишлаб чиқарадиган заводлар ва Тошкентдаги қатор ресторанларнинг ҳам Ботир Раҳимовга тегишлилиги айтиб келинади.

Ўтган йили ўлган президент Каримовнинг “Ўзбекистонда катта бойлар бўлмайди” деган баëноти ортидан, Раҳимовнинг бизнес империяси устидан чизиқ тортилган эди.

Ботир Раҳимов 2010 йил март ойида “бир қатор молиявий жиноятларни, даромадларни яширганлик ва давлат бюджетига солиқларни тўламаганлик” айби билан Ўзбекистон МХХ тергов ҳибсхонасига қамаб қўйилганди.

Орадан икки ой ўтиб у етказилган зарарни қоплаш шарти билан қамоқдан чиқарилган.

2010 йил мартида қамоққа олинган Раҳимовнинг кейинроқ мамлакатни тарк этгани айтилади.

Бундан олдин унинг укаси Бахтиëр Рахимов Куала Лумппурга қочгани айтилган эди.

видео: https://youtu.be/oowhC5Tl9es

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 октябр 2024
…Яқинда одамнинг жигар, буйрак илик каби тана аъзоларини сотаман деган студент Тошкентда қамалди. Тошкентни ўпкасидан жудо қилган Бош вазир ...
6 июн 2019
Шунча марта алданганига қарамай, ҳали-ҳунуз бирорта кўзбўямачига ёлғони учун жиддий жазо бергани оммага айтилмагани Ўзбекистон президентининг ўзи алданишга мойил ...
8 март 2020
Рассом Думҳам Eltuz.com
26 июн 2017
Бугун Швецияда яшаётган ўзбекистонлик фаол Дилобар Эркинзода судья Низом Рустамовнинг ундан пора сўраганини очиқларкан, Швеция ва Ўзбекистондаги судлар ўртасидаги ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...