Асосий мавзулар
24 май 2017

Каримов даврида «урилган» мулозим ашулачиларга бошлиқ бўлди (видео)

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири қарори билан 24 май куни Азамат Ҳайдаров «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори лавозимига вақтинчалик янги раҳбар қилиб тайинланди.

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ҳайдаров 2008 йили “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига директорликка тайинланган, 2014 йили эса кўплаб танқидлар ортидан лавозимидан бўшатилганди.

Айнан Ҳайдаров даврида, пахтага бормаган ва давлат тадбирларини игнор қилган ашулачиларни лицензиядан маҳрум қилиб жазолаш амалиëти жорий қилинган эди.

Ҳайдаров ташаббуси билан Ўзбекистондаги таниқли санъаткорлар Фарруҳ Зокиров, Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Обид Асомов, Севара Назархон, Шаҳзода Матчонова, Шоҳруҳ рэп, Феруза Жуманиёзова, Отабек Мадраҳимов, Озода Нурсаидова,Фарруҳ Соиповларга тақиқ қўйилгани айтилади.

Юлдуз Усмонова катта саҳнага «Ўзбекнаво» тугатилиб, «Ўзбекконцерт» ташкил этилгунгача бўлган оралиқда қайта кириб келди

Элтуз тасарруфида Ҳайдаров 2013 йили имзолаган ва феълан ашулачиларни жазолаш маъракасига старт берган ҳужжат бор.

МР-11/1-сонли буйруқда ҳукумат қарорини тўлиқ англаб етмай, байрам тантаналари учун янги қўшиқ тайёрлаш борасида жиддий камчиликка йўл қўйган бир қатор эстрада хонандалари”нинг жазоланиши айтилган.

Мазкур буйруққа кўра, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, «Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев, хонанда Дилшод Раҳмонов, «Уммон” ва «Манго” гуруҳлари хонандалари лицензиядан маҳрум қилинган эди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Иззатилла Ибрагимов, Собиржон Мўминов, Алишер Турдиев, Равшан Комилов, Тоир Қўзиев, «Ниҳол” мукофоти совриндори Ҳулкар Абдуллаева ва хонанда Фарҳод Саидовлар эса қаттиқ огоҳлантирилди.

2016 йил сентябр ойидан кейин Ўзбекистонда раҳбар алмашинуви ортидан бу ашулачилар “реабилитация” қилиниб катта саҳнага қайтарилди.

Айни пайтда қўшиқчиларни тиканли қўлқопда тутиб, жазолаши билан номи чиққани ортидан “урилган” мулозимнинг яна айни соҳага қайтиши тушунарсиз қолмоқда.

9 май – Юлдуз Усмонова рус ҳарбийларининг «Ўлмас полк» тадбирида

Янги президент давридаги “маданий сиëсат”

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг жорий йил 19 майдаги 236-сон “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйишни ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан қўшиқчилар ва концерт фаолиятини назорат қиладиган янги идора ташкил қилинди.

Халқ орасида “қўшиқчилар вазирлиги” деб аталган “Ўзбекнаво-эстрада бирлашмаси” Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 15 февраль куни имзолаган “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бўйича тугатилган эди.

«Ўзбекнаво» тугатилган феврал ойи билан «Ўзбекконцерт» очилган 19 май орасидаги вақтда артистлар назоратсиз қолиб, ҳар ким ўз билгича фаолият кўрсатди.

Шу оралиқда, масалан, бунгача запретда бўлган Юлдуз Усмонова, 23 апрелдан икки ҳафталик концерт марафонини ўтказди.

9 май куни эса бошқа бир қанча ўзбек артистлар билан рус армиясини улуғловчи «Ўлмас полк» тадбирида қатнашди.

Ҳайдаров тугатилган айни «Ўзбекнаво» негизида ташкил этилган «Ўзбекконцерт» идорасига қайта рахбар бўлди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 май 2019
Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов 10 май ...
9 апрел 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг келишига йўл четидаги уйи деворини сариққа бўямагани учун сирдарёлик ҳуқуқ фаоли Исроил Ризаев уч миллион сўм ...
3 декабр 2024
Ҳа айнан шундай! Худди ўрта аср феодал султони каби хоким “қама” деди. Ўзбекяистонда суд ва ижро ҳокимияти мавжудлигидан беҳабар ...
27 май 2024
Швеция ўз қуролларидан Россия ҳудудларига ҳужум қилишга изн берди. Грузия президенти Россияпараст қонунни бекор қилмоқчи. Андижонда эса кўприк қулади. Путин ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...