Асосий мавзулар
22 май 2019

Экспорт учун экин эккан фермернинг ери пахта кластери учун тортиб олинди

Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида фермерлик билан шуғулланаётган Ҳайдарали Исломов ери тортиб олингани боис Туркияга 100 тонна шивит (укроп) ва 60 тонна нўхат етказиб бериш шартномаси барбод бўлгани ҳақида билдирди.  Ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева и Малоҳат Эшонқулова 19 май куни фермер билан унинг даласида учрашишди.

Шу йилнинг бошида фермер 5 гектар далага укроп эккан ва нўхат экиш учун далага ишлов берган. Март охирига келиб, ўз ёнидан 67 миллион сўм харж қилиб, экиш ишларини тугатгач, ҳокимлик унга ери пахта кластери учун олиб қўйилганини билдирган.

Фермернинг сўзларига кўра, 2018 йилнинг апрелида экспорт маҳсулотлари етиштириш учун 30 йилга ижарага ер олган ва 130 миллион сўмлик нўхат ва шивит етказиб бериш учун турк ширкатлари билан шартнома имзолаган.

«2018 йили ҳокимлик мени қизил қалампир экишга мажбурлаган эди, бу менга катта зарар келтирди. Бу йил мен яна пул сарфладим. Йилнинг бошида ернинг кластерга берилиши ҳақида огоҳлантиришмади. Мен ерга ишлов бердим, уруғ сотиб олдим. Энди мен қарзимни қандай қайтараман ва Туркияга маҳсулот етказиб бериш шартномасини қандай бажараман?»- дейди Исломов ҳуқуқ фаолларига.

Фермер ўз ерининг қайтарилиши ва зарарнинг қопланишини сўраб хўжалик судига мурожаат қилди. Биринчи инстанцияда ютқазгач, 2 май куни апелляцияга шикоят жўнатди, бироқ ҳокимлик 30 апрель куни трактор олиб келиб унинг ерларини суриб, барча шивит ҳосилини йўқ қилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 октябр 2015
Ўзбекистонда одамларнинг қулларча мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақидаги хабарлардан кейин, ҳар сафар бу хабарларни етказганларга қарши кампания ташкил этилади. ...
30 март 2016
«Ҳуқуқ» газетаси бу иддаоларни тасдиқловчи мақола чоп этди. Тўғри, унда адвокат воситачи бўлгани тўғридан-тўғри айтилмайди, балки фирибгарлик қилгани таъкидланади. ...
15 декабр 2016
Сўнгги ҳафталарда Урганч суратлар галереясидаги сирли тафтиш асносида ëқилишга маҳкум икки диссидент рассом асарлари матбуотга мавзу бўлди. Агар диққат ...
9 декабр 2024
Элтуз таҳлилчиси Баҳодир Файзи АҚШнинг Огайо штатига борди. Хиванинг Россия томонидан босиб олинишига гувоҳ бўлган америкалик журналист Макгаҳан қабрини ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...