Асосий мавзулар
22 май 2019

Экспорт учун экин эккан фермернинг ери пахта кластери учун тортиб олинди

Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида фермерлик билан шуғулланаётган Ҳайдарали Исломов ери тортиб олингани боис Туркияга 100 тонна шивит (укроп) ва 60 тонна нўхат етказиб бериш шартномаси барбод бўлгани ҳақида билдирди.  Ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева и Малоҳат Эшонқулова 19 май куни фермер билан унинг даласида учрашишди.

Шу йилнинг бошида фермер 5 гектар далага укроп эккан ва нўхат экиш учун далага ишлов берган. Март охирига келиб, ўз ёнидан 67 миллион сўм харж қилиб, экиш ишларини тугатгач, ҳокимлик унга ери пахта кластери учун олиб қўйилганини билдирган.

Фермернинг сўзларига кўра, 2018 йилнинг апрелида экспорт маҳсулотлари етиштириш учун 30 йилга ижарага ер олган ва 130 миллион сўмлик нўхат ва шивит етказиб бериш учун турк ширкатлари билан шартнома имзолаган.

«2018 йили ҳокимлик мени қизил қалампир экишга мажбурлаган эди, бу менга катта зарар келтирди. Бу йил мен яна пул сарфладим. Йилнинг бошида ернинг кластерга берилиши ҳақида огоҳлантиришмади. Мен ерга ишлов бердим, уруғ сотиб олдим. Энди мен қарзимни қандай қайтараман ва Туркияга маҳсулот етказиб бериш шартномасини қандай бажараман?»- дейди Исломов ҳуқуқ фаолларига.

Фермер ўз ерининг қайтарилиши ва зарарнинг қопланишини сўраб хўжалик судига мурожаат қилди. Биринчи инстанцияда ютқазгач, 2 май куни апелляцияга шикоят жўнатди, бироқ ҳокимлик 30 апрель куни трактор олиб келиб унинг ерларини суриб, барча шивит ҳосилини йўқ қилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 июн 2022
Хоразмнинг Урганч шаҳридаги рус тилига иҳтисослаштирилган мактабда шу мактаб директорининг рус тилидаги оҳанги тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. “Элтуз” мухбирининг ...
27 сентябр 2017
27 сентябр куни Туркиядан Ўзбекистонга қайтиб келган ўзбек ёзувчиси Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (Нурилла Отахонов) ҳибсга олинди. Ёзувчининг рафиқаси Гулнора ...
10 декабр 2019
Шарқий Европа коммунизм асорати ва Совет назоратининг 30 йиллигини нишонлаëтган пайтда Прага шаҳрига келган мухолифатдаги “Эрк» демократик партияси лидери ...
9 ноябр 2020
Яқинда Ўзбек миллий академик драма театрига Назар Эшонқул қаламига мансуб “Жалолиддин Мангуберди” спектаклини томоша қилгани бордим. Бу янги мавсумнинг очилиши эди.  Карантинчиликдан зериккан барча ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...