Асосий мавзулар
22 май 2019

Экспорт учун экин эккан фермернинг ери пахта кластери учун тортиб олинди

Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида фермерлик билан шуғулланаётган Ҳайдарали Исломов ери тортиб олингани боис Туркияга 100 тонна шивит (укроп) ва 60 тонна нўхат етказиб бериш шартномаси барбод бўлгани ҳақида билдирди.  Ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева и Малоҳат Эшонқулова 19 май куни фермер билан унинг даласида учрашишди.

Шу йилнинг бошида фермер 5 гектар далага укроп эккан ва нўхат экиш учун далага ишлов берган. Март охирига келиб, ўз ёнидан 67 миллион сўм харж қилиб, экиш ишларини тугатгач, ҳокимлик унга ери пахта кластери учун олиб қўйилганини билдирган.

Фермернинг сўзларига кўра, 2018 йилнинг апрелида экспорт маҳсулотлари етиштириш учун 30 йилга ижарага ер олган ва 130 миллион сўмлик нўхат ва шивит етказиб бериш учун турк ширкатлари билан шартнома имзолаган.

«2018 йили ҳокимлик мени қизил қалампир экишга мажбурлаган эди, бу менга катта зарар келтирди. Бу йил мен яна пул сарфладим. Йилнинг бошида ернинг кластерга берилиши ҳақида огоҳлантиришмади. Мен ерга ишлов бердим, уруғ сотиб олдим. Энди мен қарзимни қандай қайтараман ва Туркияга маҳсулот етказиб бериш шартномасини қандай бажараман?»- дейди Исломов ҳуқуқ фаолларига.

Фермер ўз ерининг қайтарилиши ва зарарнинг қопланишини сўраб хўжалик судига мурожаат қилди. Биринчи инстанцияда ютқазгач, 2 май куни апелляцияга шикоят жўнатди, бироқ ҳокимлик 30 апрель куни трактор олиб келиб унинг ерларини суриб, барча шивит ҳосилини йўқ қилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 ноябр 2019
Туркияда яшаётган таниқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади. Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақидаги ...
18 феврал 2016
“Иззатини билган бирор балиқ бундай газетага ўрашларини истамасди” деган чикаголик журналист Майк Ройконинг сўзлари бугунги ўзбек газеталари ҳақида айтилгандай, ...
21 январ 2019
(бу бор-йўғи ҳажвия, фақат қайсидир ҳоким ўз аксини кўрса, хафа бўлиш йўқ) Туманга кимсан вилоят ҳокими келиб халқни қабул ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...