Асосий мавзулар
5 феврал 2021

Бундан баттар бўлмаслиги учун нима қилмаслик керак?

Отга қоққан тақадек, сувдан чиққан бақадек, бир мирилик чақадек – рассом Тузчиларга салом!

Ўзи четга буқинуб, шахсиятга тўқиниб, аллакимга чўқинуб – рассом ваъзини ёзаётган айғоқчиларга салом!

Кўринган ер оқ салла, оқ бўлса ҳам бўш калла, оқу қора ҳам малла – мулла-уламога салом!

Истанбул бориб келибон, минглаб фойда қилибон, ҳафтада гап ейибон, уйга вайфай қўйган – савдогар-челнокка салом!

Халқ қайғусин емайин, мактаб очай демайин, эллик-олтмиш қўй берган, саккиз кунлаб тўй берган – ҳоким буваларга салом!

Эрта туриб қор кураб, ҳар ой кўкидан йўллаб, йиллаб ўрисда қолган, дангаса номин олган, жума ваъзини кутган ва бор ғамин унутган – мард мигрантларга салом!  

Хуллас, сиз билан ҳасратлашиш илинжида жЖума кунини кутдим. 

Буюк адиб Жулқунбойдан илоҳомланиб ёзилган пурмаъно салом ортидан қисқа хабарларга ўтсам.

Қисқа хабарлар

Москвада суд ўрис мухолифати етакчиси Алексей Навальнийни 3,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди.

Бу ҳукм Кремлга қимматга тушиши мумкин. Россия ва уни босиб олган Путин ва унинг ҳамтовоқларига қарши янги санкциялар ва чекловлар жорий этилиши эҳтимоли катта.  Бунинг жабрини нафақат жафокаш рус халқи, Россия билан муносабатларда гаровдаги каби ҳолатга тушган сателлит давлатлар ҳам тортади. Суянган тоғингда кийик ўтламас, деган мақол бор. Унинг маъносини яқинда тушунамиз. Россия суянадиган тоғ эмас, БОТҚОҚ!

Ўзбекистонда эса жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев 29 январь куни “бошқа ишга ўтиши муносабати билан” лавозимидан озод қилинди.

Аввалроқ спорт вазирининг фаолиятидан қониқмаган, унинг вилоятларда етарлича ишламаётганини айтган президент Шавкат Мирзиёев: «Иккитаси кетади, ноинсофлар. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас», деганди.

Хўш, собиқ спорт вазири Дилмурод Набиев нима учун ишдан олинди? Билгичлардан келган маълумотларга кўра, вазир мамлакатга бож тўламай шакар олиб кириш ва сотиш билан шуғулланиб келган.

“Шакар импортидан тушган даромадни спортчиларга тарқатаман” деб, ўзининг ошқозони, ичаги, йўғон ичаги ва туалетига тарқатган экан.

Вазирликдан олинганидан бир кун ўтиб Дилмурод Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди. Навбат шакар бизнесидан бункер бизнесига….

30 январь куни Ўзбекистонда Covid-19 инфекциясининг “британча штамми”га чалинган илк бемор қайд этилди. Президент маъмуриятидан етказилган миш-мишларга кўра, февраль-апрель ойларида Ўзбекистонда британча КОВИД тарқалиши кутиляпти. Карантин жорий қилай деса, норози халқнинг жунбушга келиб, кўчага чиқиб кетишидан қўрқишяптимиш…

Балоғатга етмаган қизнинг бакоратини бузган ҳофиз Жасур Умиров 5 йил қамоқда ўтирадиган бўлди. Парашанинг ёни яхши жой эмас, аммо-лекин.

Арнасойлик аёлдай меҳрибон Меркел

Унақа президентлар билан кунда-шунда учрашадиган одам эмасман. Лекин камида икки марта каттароқ мажлисда немис лидери Ангела Маркелни яқиндан кўрганман.

ГДРда ўсиб унган физик ва кимë олимаси Ангела опа рус тилида равон гапиради. Агар озгина вақти бўлса, йиғилишда унинг ëнига борсангиз, телехлари қувиб солмайди. Опани ўзи ҳам меҳрибон она каби икки оғиз гапини аямайди. Умуман каттазанлик, баъзиларга хос кибор такаббурлик опага умуман ëт. Немис бўлса ҳам арнасойлик хола каби меҳрибон фитратли. Бу опа янги йил кунги мурожаатида кетаман деганида юрагим зирқ этганди. Худди шундай туйғу Чехия лидери марҳум Васлав Ҳавел кетганида ичимдан кечганди. (Ҳавел билан ҳам қўл бериб кўришувдим) 17 йил мамлакатни бошқарган Ангела Маркел бу йил сентябрдаги сайловларда катнашмайди.

Ëғаëтган қорга қараб, сиëсат ва сиëсатчи ҳақида ўй сурдим. Ангела опа менинг шоëн таҳсинимга сабаб бўлган уч канцлернинг бири эди.

Таҳқир остида чўккан Германияни ҳамма ҳавас қиладиган Ғарбий Германияга айлантирган Вилли Брандт, Икки Германияни бирлаштириб коммунизм деворини йиққан Ҳелмудт Кол ва 18 йил Германияни Европа Иттифоқининг лидер давлатига айлантирган, 80 миллион немисга ҳузур-ҳаловат, миллионлаб мусулмон қочқинларига сиëсий бошпана берган Ангела Меркел.

Опажоним сиз бу лавозимда шараф билан ўтирдингиз. 18 йил ичида менга ўхшаш карикатурачи рассомлар сизни карикатура қилди.(менам ҳажв қилдим) Журналистлар танқид қилди.

Аммо 18 йил мобайнида бирорта ҳажвчи рассом ëки танқидчи журналист «президентни беҳурмат қилди» дея тергалмади.

18 йил мобайнида сиз бирорта қариндошингизга лавозим бермадингиз.

Ҳеч кимга мошин ëки уй совға қилмадингиз.

«Фақирлигим фахрим,» дея ҳадис айтиб, олтин унитазларга бавл қиладиган турк¸ араб ва ўрис ҳукмдорларидан фарқли ўлароқ, ҳоксор ва камтар яшадингиз.

Берлинда ижара уйда яшайсиз.

Универмагдан ўзингиз бозор қиласиз.

Овқатни сиз қиласиз, эрингиз эса кир машинада кирларни ювади.

Кир мошинани кечаси ишлатасиз электр тизимига зўр тушмасин деб.

Вилла, яхта, олтин сув юритилган учоқ ва қиммат машинангиз йўқ.

Туркия президенти хотини каби килоси 7 минг евро турадиган чой эмас оддий кўк чой ва асосан қаҳва ичасиз.

Сиз ичадиган қаҳва рўпарадаги оддий магазинда сотилади.

Кийимларингиз одми.

Операни севасиз.

Айниқса Вагнерни.

Зиддиятли бу бастакор ижодини мен ҳам севаман.

Дидимиз бирлигидан ички қониқиш туяман.

Давлат одами ва умуман сиëсатчи қандай бўлиши керак деган саволга, Ангела Меркелдай бўлиши керак дейман.

Шу пайтгача кимдир Германиянинг билаги, кимдир заковати кимдир эса унинг шижоати бўлди.

Ангела Меркел эса 80 миллион немислар ва Европа ахлини мафтун қилган юрак эди.

2003 йил 17 ноябрида Прага Градидаги муқаддас Иржа ибодатхонаси устида 15 метрлик улкан пушти юрак шакли ëндирилди.

Бу юрак рассом Иржа Давидга оид санъат асари эди.

Рассом ғоясига кўра, юрак тасвири Вацлав Ҳавел президентлигининг сўнгги 3 ойида ëниб туриши лозим эди.

Вацлав Ҳавел президентлик курсисини бўшатган куни шаҳар узра порлаган бу улкан юрак сўниши керак эди.

Рассом Иржа Давид: «Бу асарим бизга озодлик ва демократия келтирган етакчига миннатдорлик рамзидир», деган эди.

Шахсга сиғиниш деган қизамиққа бир бор чалингани учун бошқа бундай хасталик қайталамайдиган Германия рассомлари ўз йўлбошчисига атаб расмлар чизмади.

Шоирлар шеър ëзмади, ҳофизлар қўшиқ айтмади.

Шунчаки, балконга чиқиб, 6 дақиқа қарсак чалишди.

Бу миннатдор халқнинг энг самимий эътирофи эди.

Бу карикатурани мен икки йил олдин чизган эдим.

Карикатурада Ангела Меркел Берлинга келган ўзбек раҳбарига қараб «сиз ўшами?» демоқда.

Ангела Мeркел кетиши ўз лавозимдан фақат тобутда кетадиган -истон мустабидларига ўрнакдир.

Хайр опа.

Danke, dass es dich gibt.

Туркча айтсам, Varlığına müteşekkirim 

Двойной ҳожи она

Двойной ҳожи она Юлдуз Усмонова яқинда қориакалар қаторига қўшилган ва президентликка номзодини қўймоқчилигини билдирган ҳамкасби Жаҳонгир Отажоновга ташланиб қолди.

“Аввал ўзингга президент бўл. Қўшиқчиликни эплолмадинг, юртни қандай эплайсан?” – деди момоҳофиз.

Турли даврларда турли подшоҳларнинг ўзлари ва қизларини мақтаб, кейин ёмонлаб юрган Юлдуз момонинг бу чиқиши ҳам заказга ўхшаб кўринди.

Жаҳонгирнинг Юлдуздан бир устун жойи бор: Жаққи ҳеч қачон Каримовга ва унинг қизларига, Мирзиёевга ва унинг қизлари ёки куёвларига пахта қўймаган.

Ўзбекистондаги кам сонли антипахтачи артистлардан бири шу йигит бўлади.

Бундан ташқари, қўшиқчиликдаги мутахассисларнинг айтишича, юксак пардаларда қўшиқ айтиш бўйича Юлдуз Усмонованинг Жаҳонгир Отажоновга етиши қийин.

Баланд октаваларда ҳожиона хириллаб қолар эмиш.

Кейин, билгичларнинг айтишича, Жаққи ўз пулига овқатланар экан.

Ҳофизмомоларга ўхшаб шогирдларининг ёки гуруҳдаги чолғучиларнинг ҳисобидан луқма емас экан.

Ҳаромилар сулоласи

Қаёққа қарама қўрқоқ, хоин ва даюс кўп!

Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда қайсидир ҳароми тадбиркор қандайдир ҳароми амалдорнинг рухсати билан ва ҳароми руспараст сиёсат туфайли “Ташкент-1867” номли ароқ чиқаришни бошлади.

Бу ароқ генерал Черняев бошчилигидаги 1865 йилги рус босқинидан икки йил ўтиб, Тошкентда чиқарила бошлаган илк ароқ шаънига чиқарилган.

Босқинчи шарафига ароқ чиқараётганларни нега ҳароми деётганимни асослаб бераман.

1865 йилда Черняев аскарлари Тошкентни босиб олгач, ерлик аҳолининг чиройли қизлари, аёллари ва жувонларини зўрлашга тушганлар. Қаршилик кўрсатган аёлларнинг аввал қўлларини чопиб, кейин зўрлашган.

Бу ваҳшийликни кўрган баъзи қўрқоқ ва сотқин кимсалар ўрис аскарларининг тагига ўз қизлари, хотинлари ва ҳатто оналарини ҳам ётқизиб беришган. Даюслиги туфайли хоинлар омон қолишган. Ватан ва миллатга содиқлар эса шаҳид бўлишган.

Ана шу қизфуруш, хотинфуруш, онафуруш даъюсларнинг оилаларида кейинчалик валадизино, ҳароми болалар туғила бошлаган. Ҳаромилар сулоласидан чиққан валадизинолар бугун ваҳший ўрис босқинчилари шарафига Тошкентда бутхона қуриб, махсус ароқ чиқаришяпти.

Шу ҳаромиларнинг юлғичроқлари Ўзбекистон ҳукумати ва парламентида жойлашиб олган. Ўйнашдан бўлганлар биргалашиб, Ўзбекистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқи деган қуллар бирикмасига олиб кирмоқчи.

Қазисан-қартасан, валадизонилигингга қайтасан, деб мана шуларга айтишади!

Буларнинг ота-боболари ҳам, ўзлари ҳам абадул-абад хоин ва сотқин деб эсланади. Ўзбекнинг бир неча авлоди бу бақалоқ ўғрини ўрисқул, деб эслаб юради.

Рус босқинчилари шарафига “Тошкентвино” комбинатида “Ташкент-1867” номли махсус ароқ чиқарилишида бош-қош бўлган ўрисқул сотқинларни таниб олинг!

Комбинат бош директори – Маҳмудов Миробид Одилхонович.

Комбинат ижроия директори – Одилов Шукрилло Зокирович.

Кобимнатнинг қимматбаҳо қоғозлар бўйича мутахассиси – Хўжамов Абдуваҳоб Абдуалимович.

Комбинатнинг молиявий масалалар бўйича директори – Ниязметов Икромбой Абдуллаевич.

Ароқ комбинати сайтида диққатимни комбинатнинг слогани, яъни шиори тортди.

Сайтнинг энг тепасида ўрисқул сотқинлар русчалаб:

“ТРАДИЦИИ ВЫДЕРЖАННЫЕ ВРЕМЕНЕМ”, деб қўйишибди. Ўзбекчага ўгирса бу:

“ЗАМОНЛАР ОША КЕЛАЁТГАН АНЪАНАЛАР”, деганидир.

Аммо тўғри ёзишибди!

Чунки Ўзбекистонда босқинчиларнинг тагига ўз қизларини, хотинларини ва ҳаттоки оналарини ётқизиб бериш анъаналари ҳали ҳам давом этмоқда.

“Тошкентвино” комбинатида “Ташкент 1867” деган ароқнинг чиқарилиши бунга яққол мисолдир.

Бу ишлар “Замонлар оша келаётган анъаналар” эмасми?!

Юртимизда мана шу жирканч ишлар бошлангач, улар ҳақида баъзи мухолиф нашрлар қатори “Элтуз” ҳам бонг урди ва уриб келмоқда. Мен куйинганимдан бир неча марта жума ваъзлари ҳам қилдим.

Мухолифларни ва “Элтуз”ни “ватангадо, ватан хоини, ўзбек халқининг душмани” дейдиган қўштирноқ ичидаги “ватанпарвар” нашрлар ёки журналистлар нега бу ифлосликлар ҳақида чурқ этишмади ва этишмаяпти?!

BOYJIGIT

Шу йил январь ойида Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинлаган Жаҳонгир Иброҳимов туманнинг бир қатор маҳаллаларида сайёр қабулда бўлди.

Аввал Бектемир тумани ҳокими бўлиб ишлаган 39 ёшли Иброҳимов қабулга 8 минг долларлик Stefano Ricci курткасида ва 80 минг долларлик  Richard Mille соатида кўриниш берди.

Бойжигит камбағал аёллар билан учрашар экан, кам таъминланганларнинг ҳаммасига ёрдам беришнинг имкони йўқлигини, давлат бюджети халқнинг ҳамма эҳтиёжларини қондира олмаслигини айтибди.

Ойликка яшайдиган ҳокимлар эгнида 8 минг долларлик куртка, қўлида 80 минг долларлик соат тақиб юришса, албатта, бюджетда пул қолмайди-да.

Туман ҳокими шунча бой бўлса, вилоят ҳокимларини тасаввур қилаверинг.

Менимча, бойлик бўйича бизникилар Билл Гейтсни ҳам ёрворишса керак.

Ўзингдан чиққан балога

Менга мактуб битгувчилар кўп бўлади. Қамров катта. Оилавий можаролардан тортиб маиший муаммоларгача. Қуйида ўқиб бермоқчи бўлганим мактуб Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган шифокордан.

Муаллиф фикрига қўшилмасам -да, мактубнинг самимийлигига заррача шубҳа қилмадим. Билохира, сизлар билан ўртоқлашишга қарор қилдим. Мана ўша аччиқ дил рози:

Рассом ака, мен фикримни қандай тушунтиришни билмайман. 2008 йилдан бери Россия Федерациясида  яшайман. Уч нафар фарзандимни шу ерда тарбиялаяпман.

Ота-онам, бобом-момом – ўзбеклар. Мен ўзим мактабни аъло баҳоларга тугатганман, тиббиёт институтини битирганман. Ординатурани битириб, ўзим яшайдиган шаҳарчанинг хирургиясига 500$ бериб ишга кирганман. 

Бир йил ҳам ишлолмадим, чунки коррупция халақит берди. Ўзбекистонда оддийгина кўричак, аппендицити тиқилиб келган касал билан аввал савдо қилинади. Пулини олдиндан олиб, кейин операция қилинади.

Операция столига етиб бормай жони узилган беморлар кам эмас. Менга ўхшаган ёш врачларга йўл беришмайди, оддийгина қилиб, бу отангнинг уйи эмас, дейди ўтириб қолган кекса врачлар.  

Бир кечада менинг навбатчилигимда бешта аппендицит келди, ҳаммасини зудлик билан операция қилдим, кимдир чўнтагимга чой-чақа солди, кимдир раҳмат айтди шунчаки. 

Эртаси куни эрталаб бош врач келиб, ўзининг хонасига чақирди. Қани, кечаси тинмабсиз, ҳар бири учун 50$ дан берасиз, деди.

Шу куни менинг охирги иш куним бўлди шифохонада. Хуллас, бошимни урмаган жой қолмади. Ўзбекистондан оиламни олиб чиқиб кетдим.

Бориб етган жойим Москва бўлди. Яшашим ўртаҳол. Подмосковьеда ўзимга 3 хонали квартира олдим, болаларим мактабга боришади. Кийимимиз бутун, уйимиз иссиқ ва ёруғ. Чироқ, газ ўчмайди.

Балки Путин ёмондир, балки Сталин ундан ҳам ёмонроқ бўлгандир, кимнидир отгандир қатағон қилиб. Ўзбекнинг ўзидан чиққан Каримовнинг булардан нимаси устун ? Шавкат Мирзиёевнинг-чи?

Халқ қачон яшайди? Қачон? Ўлиб кетсин ўша сиз айтаётган ўзбек тили, ўлиб кетсин ҳар қандай сиёсат, умр ўтяпти, ака, умр тугаяпти. Нега Европа ёки Америка ёки Россия халқининг яхши яшашга ҳаққи бор-у,  меники – Ўзбекистон фуқаросиники йўқ? 

Қачонгача кўтимга тепса, чапак чалиб раҳмат айтаман? Халқнинг миясини қўрқув эгаллаган, нега мен ўша қўрқоқ халқ билан уларнинг азобига шерик бўлишим керак?

Менга овоз бериш ҳуқуқи берилса, Ўзбекистон деган давлатни тарқатиб юбориб, исталган ривожланган давлатга қўшиб юборишга овоз бераман.

Бир клан ўлади, писиб ётган янги кланлар эгаллайди, халқ ўша азобда ёки жуда борса, озроқ ёмонлашади. Мунтзам давом этади бу. Ватанпарварлар, сиздан узр сурайман. Ҳар инсоннинг ўз дунёқараши бор.

Баттар бўл, додаси!

Кеча биттаси телефон қилиб, болам касал, шуни чет элда даволатишга ëрдам беринг, деди. Бу одам Каримовни «дода» мухолифатчиларни «ватан хоини» деб гапиравериб оғзи¸ ëзавериб қўли қаварган.

Бугунги мавжуд тузимни қўллаб келган 34 миллиондан бири.

Бу одам Ғарбни ëмон, АҚШни фитнакор¸ Горбачевни сотқин, дейди. Путин ва Рамзанга сиғинади. Ўз вақтида Гулнорага ҳам сиғинган.

Бу одам бутун борлиғи билан бугунги йўлсиз¸ тубан ва разил аҳволга тушган жамият пайдо бўлиши учун ҳисса қўшган.

Тиббиëт тизими тош давридан ҳам баттар¸ энергия инфратузилмаси урушдан кейинги Афғонистондан ҳам тубан ва бошқарув тизими фақат ва фақат ўғирликка асосланган Ўзбекистон жамияти – бу одамнинг тагига сув қуйиб кўкартирган дарахт.

Марҳамат қилиб, энди бу ëвуз дарахтнинг заҳарли меваларини қарсиллатиб тишлаб е.

Ўзинг пиширган ошни айланиб ҳам ич, ўргилиб ҳам ич.

Сен бориб, конституцияга зид сайловда президентга овоз бериб келганингда, «ҳа, бу ҳеч нарса», деб ўйловдинг. Ҳеч нарса эмас. Кўп нарса бу. Ҳар бир ишнинг бадали ва тўлови бор.

Сенинг сиëсий кўрлигинг¸ маддоҳлигинг ва каллаваранглигинг оқибатида бугунги Ўзбекистон қурилди.

Оқибатда ўзинг қашшоқ, боланг касал.

Ота-энанг ҳам хор бўлиб ўлиб кетди. Тоғанг қамоқда. Жиянинг товламачи. Синглинг олган қарзини қайтара олмай ўтирибди.

Бутун қариндош-уруғинг ҳарф танимайдиган саводсиз.

Баттар бўл. Чао помпиду. Курва кокаин.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
2 октябр 2019
Фарғона вилояти ҳокимининг инсон ҳуқуқларини бузишга қаратилган хатти-ҳаракатлари ортидан Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази бунинг натижасида жабр кўрганларни ...
24 сентябр 2023
Қозоғистонда чет эл ватандошини ўғирлаб яқинларидан пул талаб қилган беш ўзбек узоқ муддатга қамалди. Қарағанда шаҳар суди 21 сентябрь ...
9 август 2023
Салом қадрли мухлислар. Элтуз порталига келган сўнгги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан келган. ...
30 август 2024
Босқинчига ëрдам берган юртдошларингизни таниб олинг РТ: Мана ҳафта зувв этиб айланиб, яна сиз билан юзма юзман. МС: Овонг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...