Асосий мавзулар
11 август 2021

Ўзбекистонда илм тушунчаси Ғарбникидан жуда йироқ

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги 10 август куни “Босим остидаги ўзбек олимлари илмий даврани сафсата билан тўлдирмоқда” мақоласи юзасидан муносабат билдирди. Дэвид Триллингнинг Eurasianet нашрида 3 августда босилган мақоласи таржимасини «Элтуз» 9 август куни эълон қилган эди.

“Мазкур мақолада кўтарилган масала – «йиртқич» хорижий журналларда илмий мақолаларнинг чоп этилиши – дарҳақиқат Ўзбекистон учун долзарб муаммо, бироқ муаллиф томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳам ҳақиқатни акс эттирмайди”, дея билдирилади Инновацион ривожланиш вазирлиги расмий баёнотида.

Вазирлик мақола муаллифи келтирган аргументларни рад этишга уринади. 2017 йилда Scopusдан 1 та мақола, 2018 йилда 7 та мақола, 2019 йилда 220 та мақола, 2020 йилда 1604 мақола чиқариб ташланганини эътироф этади.

“Илмий журналларда олимларимиз мақолаларининг кўпайиши ортидан, албатта, уларнинг сифати ҳам ошиши кутилмоқда”, дейилади баёнотда.

«Элтуз» муносабат билдиришни сўраб Чехиядаги Боҳемия университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори Холназар Омоновга мурожаат этди. Ўзбек олими мамлакат илм-фан ривожидаги айни муаммолар юзасидан ўз фикрларини баён қилди.

“Ўзбекистонда кимё, физика, математика каби аниқ фанлардан ташқари, олимлар учун гуманитар соҳаларда илмий мақолалар чиқариш жуда мушкул.

Илмий журналларда мақолалар чиқариш учун кўникма мавжуд эмас. Уларнинг тажрибалари йўқ.

Бунинг устига, Олий аттестация комиссияси тарафидан уларга катта талаблар қўйилган. Олий аттестация комиссияси уларга мана бу, мана бу журналларга мақола чиқаринглар, деб тавсиялар беради, бу журналларнинг аксарияти эса ўша ”йиртқич журналлар” ёки тижорат журналлари ҳисобланади”, дейди профессор Омонов.

Омоновнинг «Элтуз» билан суҳбатда таъкидлашича, айни журналлар устидан илмий назоратнинг йўқлиги ва Олий аттестация комиссиясининг PhD дипломи учун кўп миқдорда мақола чоп этиш талаби сифатсиз мақолаларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

“Бугун Ўзбекистоннинг илмга қўйилган бундай талаблари ўзгариши керак, илм олиш даражаларини халқаро стандартларга ўтказишимиз керак. Биз бошқа бир сайёрада, бошқа бир дунёда яшамаяпмиз. Олий аттестация комиссияси тугатилиши керак.

Ўзбекистонда мустақил Миллий аккредитация агентлиги тузилиши лозим. Университетларнинг илмий журналлари халқаро стандартлардаги платформаларга ўтказилиши зарур. Шундагина биздан ҳам етук олимлар чиқиши мумкин.

Акс ҳолда “20-30 та мақола чиқардим”, деган гап билан чегараланиб қоламиз ва биз халқаро стандартлардаги сифат даражаларига ета олмай қоламиз”, деди профессор Холназар Омонов «Элтуз» билан суҳбатда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 апрел 2019
Сўнгги вақтларда бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, мамлакатнинг АҚШ ва Бельгиядаги элчилари ...
4 октябр 2018
Дубайдаги қимматбаҳо меҳмонхонага 2 октябрда келиб жойлашган Гулнора Каримова аслида россиялик миллиардер Сулаймон Каримовнинг қизи қизи экани билдирилмоқда. Бундан ...
8 январ 2018
7 январ куни президент Мирзиёев Тошкентнинг Зангиота туманидаги чиқишида «Абу Саҳий» МЧЖ «Тошкент Ипак йўли»га ўзгаритирилгач, давлатга 15 кунлик ...
27 ноябр 2018
Қиз боланинг сазойи қилиниб, жинсий зўрлангани акс этган видео 27 ноябрь куни «Элтуз»га келди. Видеода аввалига бу қизни бошқа ...
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...