Асосий мавзулар
17 январ 2024

«Ўзбекистон ҳам украиналикларни йўқ қилишга қўшилдими?»

Ўзбекистон ва Қозоғистон Россияга порох ва портловчи моддалар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган пахта ва ундан олинадиган махсулотларни сотиш ҳажмини оширди. Бу ҳақда Уюшган жиноятчилик ва коррупция ҳақидаги хабарлар лойиҳаси (OCCRP) журналистик текшируви муаллифлари ёзмоқда.

Ғарб санкциялари туфайли Россиянинг хорижий ҳарбий технологияларни сотиб олиши қийинлашган. Аммо артиллерия учун энг зарур компонент ҳисобланган порох етказиб бериш учун Кремл барибир Марказий Осиёдаги икки қўшниси – Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг кўмагига таяниши мумкин, айнан улар Россиянинг Украинага қарши бошлаган кенг кўламли босқинидан сўнг, порохнинг асосий компоненти бўлган – пахта целлюлозаси экспорти ҳажмини оширди, дея ёзмоқда суриштирув муаллифлари.

О-СИ-СИ-АР-ПИ нинг Ҳокимият ва воқеалар гуруҳи қўлга киритган ҳужжатларга кўра, Россияга пахта целлюлозаси импортининг 98 фоиздан ортиғи Қозоғистон ва Ўзбекистондан етказиб берилмоқда ва бу махсулотнинг импорт  ҳажми Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинчилик уруши бошлаганидан буён  анча ошган.

Келинг энди буни батафсилроқ таҳлил қиламиз. Пахта целлюлозаси нима ва у нима учун ишлатилади? Пахта целлюлозаси ёкм пулпаси соф оқ толали модда бўлиб, ундан турли хил пленкалар ва матолар, масалан колбаса, сосиска ва сигаретларни қадоқлашда ишлатиладиган сув қоғоз, вискоза, бўёқ, лоқ, фильтрлашда ва бошқа сохаларда ишлатиладиган махсус қоғоз, сунъий ипак, офис маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин

Аммо 2023-йилнинг июн ойидан бошлаб пахта целлюлозаси Европа Иттифоқида экспорт назорати остига олинди, чунки ундан ҳарбий мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.

Ана энди келинг, Ўзбекистон қанадай қилиб босқинчи давлатгавн пахта целлюлозасини етказиб бераётганини таҳлил қилайлик.

Ўзбекистон ўзининг “оқ олтини” билан машҳур экани ҳеч кимга сир эмас. Мамлакат далаларда мажбурий меҳнатдан, жумладан болалар меҳнатидан фойдаланиб узоқ йиллар Совет Иттифоқининг аксарият ҳудудини пахта махсулотлари билан таъминлаб келди.

Гарчи бундай ёндашув кейинги йилларда қисман бартараф қилинган бўлса-да, Ўзбекистон ҳамон йирик пахта ишлаб чиқарувчи мамлакат ҳисобланади. UN Comtrade маълумотларига кўра, 2022 йилда пахта целлюлозаси етказиб берувчи мамлакатлар орасида Ўзбекистон 4-ўринни эгаллаган.

Экспорт-импорт операциялари бўйича ошкор бўлган маълумотларга кўра, 2023-йилнинг январидан сентябригача камида 7 та ўзбек ширкати Россияга умумий қиймати 8,7 миллион долларга тенг умумий қиймати 4,8 миллион килограмм пахта целлюлозасини экспорт қилган, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 70 фоизга кўпдир, дея ёзади журналистик текширув муаллифлари.

Бироқ журналистлар ҳозирча Ўзбекистондаги фақат иккита шундай ширкат ва уларнинг эгалари кимлигини аниқлашга муваффақ бўлишган. Россия Федерал солиқ хизмати сайтида Ўзбекистондан пахта целлюлозаси етказиб берувчиларнинг асосийларидан бири, мамлакатдаги энг йирик пахта целлюлоза ишлаб чиқарувчи ширкат Фарғона кимё заводи эканлиги таъкидланган. Корпоратив ҳужжатларга кўра, компаниянинг якуний эгалари ҳам икки нафар Россия ватандошидир.

Импорт Гениус ахборотлар базасидан олинган маълумотларга кўра, 2022-йил ва 2023-йил бошида Фарғона кимё заводи Россиянинг импорт қилувчи компанияларига нафақат хом ашё етказиб берган, балки Россиянинг Қозон ва Перм вилоятларидаги иккита порох заводига қиймати 2,2 миллион доллардан ортиқ бўлган махсулотларни етказиб бериб, уларни тўғридан-тўғри таъминлаган.

Ўзбекистоннинг яна бир йирик экспортчиси, Raw Materials Cellulose (РОУ МАТЭРИАЛС СЕЛЛУЛОУС) – хомашё целлюлозаси ширкати ҳақида кам нарса маълум. Онлайн корпоратив платформадаги маълумотларга кўра, у «натрий карбоксиметилцеллюлоза, нитроцеллюлоза ва порох» ишлаб чиқарувчи Россия ва бошқа хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади. Нитротселлюлоза бу пахта толаларидан тайёрланадиган енгил ёнувчан маҳсулот бўлиб, у асосан ўқ-дорилар зарядини ишлаб чиқаришда фойдаланалади.

Компания экспортининг катта қисмини россиялик импортерларга сотган. Аммо, шу билан бирга, транзакция маълумотларига кўра 2022 йилда ширкат деярли ярим миллион долларлик хомашё целлюлозасини Тамбовдаги порох заводларига 14 марта тўғридан тўғри етказиб берган.

2023 йилда ушбу компаниянинг Россияга экспорти камида 2,6 миллион долларни ташкил этди, бу очиқ манбалардаги мавжуд маълумотларга кўра, олдинги йиллардагидан сезиларли даражада кўпдир.

Россиянинг “Ленахим” импорт компанияси журналистларга Фарғона кимё заводидан пахта целлюлозаси комбинати ва Raw Materials Cellulose ширкатлари билан улар ўртасида шартнома мажбуриятлари имзолангани ва улар целлюлоза хомашёси етказиб беришганини тасдиқлашди, бироқ корхоналар ушбу маҳсулотлардан қай тарзда фойдаланаётганини билмасликларини айтишди. Бошқа импортчилар эса журналистларнинг саволларига жавоб беришмади.

Россия Украинага қарши уруш бошлаганида, Россиядаги порох заводлари асосан пахта пулпаси ҳаридига оид маълумотлпарни чоп қилишни тўхтатишди, бу эса жўнатилган манзилни аниқлашни қийинлаштирди. Россия қонунларига кўра, маълумотларни ошкор қилиш талаблари давлат сирини ташкил этиши мумкин бўлган маълумотларга нисбатан қўлланилмайди.

Бироқ Россия-Украина можароси бошланишидан олдин ёки ундан кўп ўтмай имзоланган баъзи узоқ муддатли шартномаларда пахта целлюлозаси Ўзбекистондан махсус мудофаа мақсадида сотиб олинганидан далолат беради.

Масалан, 2021-йил охирида имзоланган давлат харидлари тўғрисидаги ҳужжатда Перм шаҳридаги порох заводи тутунсиз порох ёки ракета ёқилғиси ишлаб чиқаришда қўлланиладиган портловчи модда бўлмиш баллистит ишлаб чиқариш учун 2022-йил охиригача Фарғона кимё заводидан пахта целлюлозаси сотиб олингани кўрсатилган. Шартномага кўра, харид “мамлакат мудофааси ва давлат хавфсизлигини таъминлаш” мақсадида амалга оширилган.

Журналистларнинг сўровига жавобан Фарғона кимё заводи мутахассислари пахта целлюлозаси “Россия корхоналарининг махсус порохларини ишлаб чиқариш талабларига жавоб бермаслиги”ни айтишди.

Кўпинча, бу махсулот «нитро-лаклар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган нитроцеллюлоза сифатида ишлатилади», дейилади жумладан завод вакилининг жавобида. Мактубда у компаниянинг Россия порох заводлари билан бевосита алоқаси борлигини инкор этади.

“Маҳсулотларимиз ва компаниямиз санксиялар рўйхатига киритилмаслиги учун Россия компаниялари билан ҳамкорлик ҳам биз томондан, ҳам Ўзбекистон ҳукумати ва банклари томонидан қатъий назорат қилинади”, — дейилади жумладан мактубда.

Яна бир йирик экспортер Raw Materials Cellulose ширкати бош директори эса журналистларнинг саволларига жавоб бермади. Ўзбекистондаги бошқа экспортерларга жўнатилган сўровларга эса мақола чоп этилган пайтга қадар жавоб олингани йўқ.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам журналистларнинг сўровларига жавоб беришни ўзига эп кўрмади.

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи аввалроқ Россиянинг санкцияларни четлаб ўтишига ёрдам берганларга нисбатан ҳам санксиялар қўлланиши ҳақида огоҳлантирган эди. Гарчи Ўзбекистондаги айрим компаниялар Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бергани учун аллақачон “қора рўйхат”ларга киритилган.

Жорий йилнинг июн ойида Ўзбекистоннинг икки компанияси – «Alfa Beta Creative» МЧЖ ва «ЖИ ЭФ КЕЙ ЛОДЖИСТИК ЭЙША» МЧЖ Европа Иттифоқининг Украинага қарши уруши туфайли Россияга қарши жорий этилган 11-санкциялар пакетига киритилган эди. Еврокомиссия ҳисоботида айтилишича, ҳар иккала компания ҳам Россия ҳарбий-саноат комплексига ёрдам бергани, хусусан Ғарбдан Россия мудофаа саноати учун маҳсулот сотиб олишга урингани учун санкцияга тушишган.

Россиянинг Украинага қарши босқинчилик уруши муносабати билан қўлланилган санкцияларнинг 12-пакетига Ўзбекистоннинг яна бир компанияси – “Mvizion” МЧЖ ҳам қўшилди, унинг Украинага қарши урушда босқинчи Россиянинг жангарм ҳаракатларида қўлланилиши мумкин бўлган “электрон компонентлар ва компютер дастурлари”ни етказиб бериш орқали ёрдам бергани аниқланган.

Расмий Тошкентнинг OCCRP журналистик текширувига муносабати эса ҳозирча номаълум.

Тағин ўқинг
15 октябр 2015
Шуҳрат Бобожон, Eltuz.com Салвадор Далининг бир асари бор. «Гражданлар урушини олдиндан ҳис қилиш» деган. Рассом дўстим Ҳакимжон Турдиев эса ...
28 январ 2018
Машҳур хонанда 49 яшар Дониёр Тошмуҳаммедов 26 январдан Тошкентнинг Учтепа туманидаги «Истирохат» кўчасида жойлашган, Абдулҳамид Ҳожи масжидида имомлик қила ...
18 декабр 2019
Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси 16 декабрь куни тошкентлик 35 яшар Амир Шарифуллиннинг номаълум шахслар ўғирлаб кетиб калтаклашгани, ...
7 июн 2022
Бу кун Англия фуқаролик жамияти томонидан монархия зўравонликларини чеклаш йўлида туб бурилиш ясалган санадир. 1628 йилнинг 7 июнида инглиз ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...