Асосий мавзулар
6 январ 2022

Муҳаммад Солиҳ: Тўқаев истеъфога кетсин

Ўзбек мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ Элтуз мухбири билан суҳбатда Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди.

Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ Қозоғистондаги вазиятни тўғирлаш имкони бор деб ҳисоблайди.

Солиҳга кўра, бунинг учун Қозоғистон президенти Қосим Жўмард Тўқаев истеъфо бериши керак:
“Халқининг ҳузури ва тупроқларининг эгаманлигини таҳлика остига қўймасдан, мақомидан истеъфо этиб, демократик сайловларга йўл очиш ўрнига халқни бу таҳликали ўйин ичига судраш учун халқ душмани бўлиш мумкин.

Ҳали хам кеч эмас, Қозоғистон бошқаруви “халқ – террорист” шиоридан воз кечиб, намойишчиларнинг ҳақли талабларини ерига келтириши ва ўлкани соғ-салим демократик сайловларга олиб келиши мумкин».

Муҳаммад Солиҳ бугун олов ичра қолаëтган ва узоқ йиллардан бери Марказий Осиёда энг истиқрорли давлат имижини ташиган Қозоғистондаги қўзғолонни 1986 йилги кўтарилиш билан қиëслайди:

«Бу оёқланма 1986 йил декабр ойида Олмата шаҳрида юз берган исёндан кенгроқ миқёсда ва йиқувчилиги ҳам кучлироқ. Бу икки воқеанинг бир-биридан фарқи шу: 1986 йилда қозоқлар Рус истибдодига қарши кўчаларни тўлдиргандилар. 2022 йилда эса ерли ҳукумат зулмига қарши қўзғолон кўтардилар.”

Мухаммад Солиҳга кўра, бу икки воқеанинг сабабчиси битта яъни коммунистик зеҳният:
“Бу ўлкалар 1990 йилда мустақилликларини эълон қилдилар, лекин бу ўлкаларни бошқарган эски коммунистлар асло мустақил бўлаолмадилар. Улар ўз тахтини сақлаб қолиш учун ўлка мустақилликларидан ҳам воз кечишга доим тайёр турдилар.”

Муҳаммад Солих Қозоқ президентининг КХШТдан харбий ëрдам сўрашини минтақа учун ҳатар деб ҳисоблайди:

“Қаранг, кўчага чиққан халқни бўйсундира олмаган собиқ коммунист лидер Жомарт Тоқабаев минтақада жандарма ролини ўйнаётган, “Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти” деб аталган Русияга тобе бир ташкилотни ёрдамга чақирди. Ҳолбуки, бу Ташкилот ташқи хавфга қарши қўлланилиши керак бўлган бир қурилишдир. Унинг Қозоғистон тупроқларига кириб келиши учун ҳеч бир ҳуқуқий тамал йўқдир.”

Солиҳга кўра, агар қозоқ халқи бу Ташкилот ҳаракатларига қарши ўзининг машру мудофаа ҳақларини қўлланишга бошласа, буни ҳуқуқ таниган ҳеч бир давлат халқнинг бу ҳаракатини ноқонуний деб йўримлай олмайди:

“Қолаверса, Қозоғистон тупроқларига “Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти” аскарлари таркибида Арманистон, Беларус ва Тожикистон давлатларининг ҳам тамсилчилари кирса, бу миллатларораси адоватга сабаб бўлиши эҳтимоли жуда юксак.”

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 апрел 2018
Швеция пойтахти Cтокҳолм шаҳрининг шимолида жойлашган Акалла мавзеида 30 апрель куни террор акти режалаганликда гумон қилинган уч тошкентлик ва ...
19 июн 2019
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси 2019 йилнинг 3 июнида ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқуловага қарши Жиноят кодексининг икки моддаси – ...
18 август 2023
Дўст билан обод уйинг гар бўлса ул вайрона ҳам! МС: Исоп дуз оға. Ничиксизла мўччи апика, хўжик бррило. Ëнгқи ишлар бўлиб ...
6 июн 2019
Андижон вилояти ҳокими ўтказган матбуот анжуманида маҳаллий телевидение раҳбари хориж оммавий ахборот воситаларини “умумий душманимиз”, деб атади. Шу кунларда ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...