Асосий мавзулар
4 март 2022

RTдан ваъз: Баҳор келди ўртоқлар

Баҳор келса, ўртоқлар, уйғонади ўтлоқлар. Мана ўлмаган қул баҳорга ҳам етдик. Оғзимиз кўкка тегадиган бўлди. Кўк барак, кўк сомса. Худди йил бўйи сариқ сомон еб, кўм-кўк ўтлоқдаги яшил ўтни кўрган молдай ирғишлаб севинсак арзийди. Бу ўтга талпинган қўйдай югургиласак ярашади.

Дориломон кунлар келди, шафақлари ол. Бу кунларга етганлар бор етмаганар бор.

Шу ерда дабдабали ва чучмал кириш тугади.

Энди асаби чатоқ ва юраги касаллар бўлса, тармоқдан чиқиб ташқарида очиқ ҳавода нафас олиб турсин.

Чунки қаттиқ гапираман.  Улусга сасланиш учун ўзимда қурб топа олдим.

Ўтаëтган ҳафтада кўпчилик актёр деб, писанд қилмаган жаноб президент Зелинский дунë кўз ўнгида миллат қаҳрамонига айланди.

Туркиянинг «Байроқдор» дрони энг кучли  ва самарали қурол, дея барча муаррихлар тарафидан тарих зарварақларига олтин ҳарфлар билан ëзилди.

Россия президенти Путин эса  руҳий касал, қотил ва уруш жиноятчиси сифатда Гаага трибунали суди терговчилари қора тахтасидан ўрин олди. Россия армиясиннг Украинада олиб бораётган уруш жиноятлари устидан халқаро суд тергов бошлади. Бу талабни дунёнинг 40 зиёд етакчи давлатлари талаб қилган.

Ичига керосин тўлдирилган шиша билан рус танкини ëқаëтган оддий украиналик қиз куррайи заминдаги одамларнинг шоëн ҳайратига сабаб бўлди.

Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисидаги ўзбекларнинг аксарияти эса қотил Путинга лаганбардорлиги, Украинларга нафрати ҳамда елпатак ва калтабинлиги билан элга машҳур бўлди.

Диалог

– Туз оға сиз нега Чингизхон босиб келганда индамай ўтирдингиз. Энди хохолларни тарапини овоссиз.

– Чингизхон  босиб келганида Элтуз ҳали йўқ эди.

– Туз оға гапни айлантирманг тарапкашсиз. Нега Чингизхон босиб келганида Монголияни СВИФТ тизими ўчирилмади. Умуман санкция қўллашмади.

– У пайтда СВИФТ йўғеди шакилли?

– Чингизхон шунча одамни ўлдирди. Сиз бўлса Путин додомлага осилвосс. Қани адолат. Донбассдагилар қанча қийналди. Сиз Чингизхоннинг шунча ëвузлигини кўриб туриб кўрмасликка олдингиз. Путин париштаю Чингиз билан сравновать қсак.

– Путин бировнинг ерига босиб кирди.

– Чингизчи? Энасини уйига борувдими? Жалаб нега Путинга осиласан. Путин отам мени. Онам айтди буни менга.

(Кулги)

Уят. Устингизга тош ëғса ҳам оз, сиз нобакорларнинг.

Олимидан тортиб фаррошигача, шоферидан тортиб деҳқонигача, амалдори, қатортолдаги жалабию отин ойи ва имомбердиларигача. қотил Путинни ëқлаб, думалаëтган қавмга гапираëтган одамнинг қўлида қамчиси бўлиши керак.

Қамчи бўлганда ҳам эшшакларнинг яғринини савалаш учун  пишиқ теридан ясалган, ҳар урганда қон томадиган қамчи.

Яқин юз йиллик тарих  сизлар ота деган касларнинг  сотқинликлари билан тўла. Чимкент, Тошкент ва Хива дарвозаларини ўрисга очиб берган сотқинлар сизнинг ота бувангиз эди. Истилочи Чор подшоси номини хутбага қўшиб ўқиган, қиличга илинган истилочи генерал Кауфман шапкасига сиғинганлар ҳам, Туркистон мухториятининг ичида тафрикчилик қилиб, уни заифлаштирганлар ҳам бугунги Путинпарастларнинг катта боболари эди.

Беҳбудийни «кофир» дея Қаршида бўғизлаган, Қодирийнинг устидан донос ëзганларнинг уруғ-аймоғи бугун «Путин» дея томоқ йиртмоқда.

Дарвоқе, шу сотқинлар авлодларидан бири бўлган тавия  бундан атиги уч ой олдин Элтузнинг автобус ҳажвий сериали устидан чақув ëзиб, идорага топширган эди.

Кеча эса Телеграм каналида Москвада ишлайдиган гастербайтер ўзбек ўз видеосин қўйиб ўрисча нутқ ирод қилди.

Видео:

Сотқинларнинг ота-энаси ким? Ким уни туғдирган? Эртага «ҳазиллашувдим ашналарга мақтаниш» учун десаям, бунинг хоинлик градуси ўзгармайди.

Тошкентни босиб олган ўрислар бутхонасини таъмирлаган маданият вазири Озодбек кал калласига Чустнинг энг қирол дўпписини кийса ҳам, ватансевар бўлиб қолмайди. Ватанни севиш амал билан дурустдир.

Путинпараст ўзбекларнинг астрономик даражадаги ақлсизлиги ва уларнинг эрк ва мустақилликдан қанчалик ҳазар қилиши бугун  башар авлодига аëн бўлди.

Барча кўзи ўрнида қозиқ ўрни бўлмаганлар бу аянч ҳолатни билиб бўлди.

Кейинги 7 кун ақли ҳуши жойида, эсини таниган  ўзбек ойдинлари бу путинпараст биомусорларни лаънатлаб чиқди.

Аммо бу биомусорлар бугун пайдо бўлмади. Улар атом портлаганида ҳам тирик қоладиган моғор замбуруғлари каби яшовчан. Бу ахлат уюми ҳақида камина Рассом Туз мана 8 йилдан бери гапираман.

Умумлаштирманг, гуруч курмаксиз бўлмайди, дейишади. Қани гуруч?

Бир товоқ курмак ичида лоақал тўртта гуруч борми?

Қонида сотқин ота-боволарининг вирусларини ташиган бу приматлар галаси дарс ўрнига Каримов китобини ўқигани, дарсдан кейин эса муттаасиб муллалар тарафидан мияси заҳарлангани ва яхши овқатланмагани боис ҳужайра тўқималари ривожланмай қолгани учун ҳам ҳозирги космик таназзул нуқтасига етиб келди.

Бу йўқотилган авлод аросат даврида пул топиш учун тариқдай сочилган ота-эналарининг бахти қаро болаларидир. 

Улар она мехри ва ота тарбиясидан мосуво қолароқ каллаварам қариндошлар қўлида қаровсиз ажриқ мисол ўсди.

Ҳақиқий ҳаëтда бўйни қисиқ, пақир панада бўлиб юрадиган, камида ўрисдан ўттиз, чечендан  қирқ марта калтак еб, озарий прораб назорати остида қул каби ишлайдиган, йилда бир марта бориб Каримов ҳайкалини ялаб келадиган бу пода интернетда изоҳ ëзганида барча одоб чегараларини унутиб «ботирга» айланади.

Лўлидан ботир чиқса, ўз капасига ўт қўяр экан. Ўзини калтаклаган ўрис тақирбошлардан эшитган сўкишларни чала такрорлаб, украинларни ва уларнинг музаффар йўлбошчиси  Воладимир Зелинскийни¸ мустақиллик ва эркинликни сўкади.

Путин ва умрида кўрмаган СССРни мақтайди.

Эй нотавон! Сен  изоҳ ëзишдан олдин ўқиш ëзишни, ўнгача санашни ўрган. Бутун танангга ëйилган касалларингни даволат¸ Доридан пул қизғонмай. Умрингда бир марта тўйиб овқат е. Ҳаммомга бор. Тузукроқ кийим кий. Кейин интернетга кириб, изоҳ ëзсаммикан, деб, ўйлаб кўр. Яхшиси, ҳеч нарса ëзма. Ўйлаб мушоҳада қил. Билсанг, денгиз карамида озгина мия элементи бўлади. Сенда шу карамчалик мия йўқ.

Қайсидир муттаасиб чўпчакчидан эшитиб, ëд олган гапларингни такрорлайвериб, зерикмадингми галварс? «Миллатчи украинлар Донбассда ўрисларни эзди», «Путин 8 йил сабр қилди», «Урушни Америка бошлади», «НАТОга кирмаслик керак эди», «Еврей  масқарабоз Зелинсиийни ўлдириш жоиз», «Нега Сурияни эмас, Украинани ҳимоя қиласан?»

Бу гапларни ëзган нотавон яна қаердандир жасорат топиб, «Туз оға, нейтрал бўл. Нега тарапкашлик қиласан?», дейди.

Тасаввур қилинг, бу тавиянинг уйига кириб, хотинини зўрлашяпти. Бу сўтак эса, «нейтрал» мақомни ëқиб олиб, турибди без бўлиб. Ўзини оқлайди.

Матчон Суқулиш: «Барибир улар хотинимни зўрлайди. Аралашсам, мени майиб қилишади. Нима қипти зўрлашса. Қолаверса, хотиним ҳам чужой асбоб таъмини тотиб кўрсин. Менам левийга бораман-ку,»

Худди шундай. Бошқача эмас. Путин босқинчилари бировнинг уйига кириб, зўравонлик қилишмоқда. Ўзбек дангасаларидан фарқли фикрлайдиган украинлар золимнинг бошини лом билан уриб ëришди. Танкларини молотов коктейллари билан ëқишди. Учоқлариини уриб туширишди. Харковдаги ошпазлар бўлса, улар ейдиган овқатга тупуриб ҳам қўйишди. Видеоси бор.

Бу нормал. Зулмга ва золимликка муносабат бутун дунëда ана шундай бўлиб келган минг йиллардан бери.

Аммо отангни ўлдирганга онангни бер¸ бир юзингга урса, иккинчи юзингни тут, сени тош билан урса, ош билан ур. Эгилган бошни қилич кесмас, каби бир тийинга қиммат матал ва мақол тўқийдиган қавм ҳам бор. 

Бу қавм тўқиган латифа:

ЛАТИФА

Бир эркакнинг уйига босқинчи кирди. Босқинчи уйдаги эркакнинг қўлидан тутиб, ëтоқхонанинг бир чеккасига олиб борди. Кейин бўлса, қўлига бўр олиб, полга доира чизди. Эркакни шу доира устида турғизиб қўйиб. «Чизиқдан чиқсанг, ўлдираман», деди. Шундан сўнг, босқинчи бу эркакнинг хотинини ечинтириб, бирор икки соат зўрлаб уйдан чиқиб кетди. Эридан хапа бўлган хотин: «Қандай одамсиз? Кўз олдингизда мени зўрлашди. Сиз томошабин бўлиб турдингиз,» дейди. Эркак еса: «Хотин, сени анави босқинчи зўрлаëтганда икки марта чизиқдан чиқдим,» дермиш.

+++

Шу ерда кулинади. Эй  бўйинг бўйрага етмагур, нотавон. Аслида йиғлаш керак. Йиғлаганда ҳам, икки қўлни тиззага уриб, қақшаб -қақшаб йиғлаш жоиз. Керак эмас эгилган бош. Унақа эгиладиган бошни қилич кессин.

Мутелик ва синиқлик ғояси ëши каттадан чиқса, ëки аксар кўпчилик шундай якдил фикрга келса ҳам, унинг нархи сариқ чақа.

(Видео)

Икки мантиқни эслатсам. Биринчидан аҳмоқ одамнинг ëши каттайса, ақлли бўлиб қолмайди. Қайтангга, қарилик билан боғлиқ касалликлар қўшилиб, маразматикка айланади.  Ëшлигида комсорг парторг бўлиб СССРни  улуғлаган одам, қайси лавозимга чиқсаям, эски ақидасидан воз кечмайди. Кўр тутганини қўймайди, дегандай гап.  Кеча Путинпараст отаси билан келишмаган ўғил уни қариялар уйига топширмоқчи бўлгани ҳақида ўқидим. Тўғри қилади. Бу советпараст чолларни битта лагерга қамаб қўйиш жоиз. Қулоқ тинчийди

Иккинчи мантиқ. Мингта аҳмоқ бир жойга йиғилса, мингта аҳмоқ бўлади. 35 миллион қўрқоқ бир жойга йиғилса, 35 миллион қўрқоқ бўлади. Сон сифатга айланмайди.

Мен сайловдан кейин ҳам гапирувдим. Энди «ишим юришмади» «учта туғдирдим малибу бермади» «совуқдан касал бўлдим» дея шикоят қилманг, дегандим. Чунки сиз бу форматни ëқлаб овоз бердингиз. Шу боис сиз бу азобларга лоппа лойиқсиз.

Халқаро жамият Россияни моховхона каби изоляция қилар экан, энг аввало, сиз зарар кўрасиз. Украинадан Россияга ҳайдаб келинган ўрислар сизнинг қўлингиздан ишингизни олади. Рубл қадрсизлангани учун топиш тутишингиздан барака кетади. «Мен Путинни мақтовдим», десангиз, биров қайрилиб ҳам қарамайди.

Ҳўлу қуруқ баравар ëнади. Кемага тушганнинг жони бир.

Бу тавқи лаънат, фикри ва келиб чиқишидан қатъи назар, барча ўзбекистонликлар устига бир вагон қора балчиқдай тушади.

Ўзбекистон деган мамлакатни 2016 йилдан бошлаб Россиянинг жар томон кетаëтган эски кизил паровозига бойлаб қўйган иқтидор ҳам, Россия кўчаларини супурадиган гастарбайтер ҳам, кунора вазирлик очиб юртни вазиристонга айлантириб, бюджетни каламушдай кемираëтган мулозимлар ҳам бирдай зарар кўради.

Дарвоқе, янги Ўзбекистон меъмори таги наманганлик ўрис олигарх Алишер Усмонов Ғарб санкциялари рўйхатига кириб сарватидан айрилди. Немис ҳукумати санкцияларга дучор бўлган Усмоновнинг 156-метрли яхтасини мусодара қилишди. Алишер аканинг онаси «Дилбар» номини олган яхта унча қиммат эмас –  600 миллион доллар холос. Ўзи биттаю битта ўзбекни ҳеч тинч қўйишмадида. Дилбарим дея йиғламоқда Усмонов хонумонидан айрилган бошқа ўрис олигархларига жўр бўлиб.

Айни пайтда миллионлаб ўзбеклар ҳам сарватидан айрилиб, ишсиз кучсиз қолади. Пулнинг баракаси учади.

Черчилл айтганиек: «коллектив ақлсизлик учун коллектив жазо лозим»

Черчилл бу гапни 1945 йили Дрезденни бўмбалаганида айтувди. Ўшанда «ҳамма немис ҳам айбдор эмас. Гилам қилиб бомбаласак, бегуноҳлар ҳам ўлади» деб эътироз билдиришувди. Аммо бировнинг юртига босиб борган Гитлерни ëшу қари мақтаганини Черчилл биларди. Бугун ўзбекнинг ëши қариси Путинни мақтаганини Рассом Туз  яхши билади. Путин мафкурачиси Жириновскийнинг оëғи тагига қўй сўйиб кутиб олган, толибон террорчиларига баҳмал иштон тикиб берадиган жамият – мажбурий даволанишга маҳкум.

Анжанликлар айтгандай «баттар бўлиш».

Энди асосий гапни айтсам. Украина урушда мутлақ ғолиб бўлади. Бунга шак-шубҳа йўқ.

Ҳўкиздай бир одам ëшгина болакайни ҳамманинг кўзи олдида уриб йиқитса, ҳеч ким бу ҳўкизни ғолиб, демайди. Бориб золимнинг юзига тупуришади. Балки кўплаб кўмаклашиб у золим ҳўкизни уриб ўлдиришади. Ерда йиқилиб ëтган болакайни эса суяб, турғазиб сув беришади. Қўллаб-қувватлашади. Инсонлик қоидаси бу.

Мабодо ўша ëш бола бу ҳўкиздай золимни лом билан уриб бошини ëрса, ҳамма яна болакай ëнини олади. Чунки у золимни жазолади. Бу ҳолатда ҳам боши ëрилиб ëтган золимни кўпчилик келиб, тепкилаб, ўлдириб ташлаш эҳтимоли катта.

Кўпчилик севмайдиган аммо тарихий шахс бўлган Владимир Лениннинг бир гапи бор: «Эркинликнинг мазмуни курашдир. Кимки курашсагина, у эркиндир»

Бугун Россия босқинига қарши курашаëтган Украина аллақачон енгиш довулини чалди. Бу довул саси эллардан элларга етиб борди. Украинанинг музаффар сариқ мовий  байроғи эса қўллардан қўлларга ўтди.  Украина ва унинг азамат йўлбошчиси Володимир Зеленскийга атаб ривожланган дунë парламентлари қарсак чалмоқда. Олқишлар ғолиблар учундир.

Кўклам келди. Кўклам келганда ерлар юмшаб танк ва БМП лар ботқоққа ботиб, чиқолмай қолади. Улар устидан туркларнинг байроқдони учиб ўтади. Аммо юмшаган ердан чечаклар ўсиб чиқади. Баҳор келса, ўртоқлар уйғонади ўтлоқлар.

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
9 октябр 2024
Исроилда теракт. Россияда Ютубнинг тўсилишига қарши намойишлар, Украинадаги рус  харбий асирлари, Бухородаги электр идораси ва Навоий олтин конидаги бахтсиз ходиса ...
29 октябр 2018
«Америка овози» радиосининг Истанбул шаҳрида ҳибсга олиниб судланган, Малик Мансур тахаллуси остида ишлайдиган 49 ёшли мухбири Абдумалик Бобоев 29 ...
19 март 2023
1989 йилнинг 19 мартида Тошкент марказидаги Ленин (ҳозирги Мустақиллик) майдонида норозилик митинги бўлиб ўтди. Митингни “Бирлик” халқ ҳаракати ташкил ...
24 март 2016
Халқ (тўғрироғи, халққа масъуллар) бутун хаёли байрам билан бўлиб, ғам-ташвишини унутди гўё. «Ҳуррият» газетаси ҳам шу шодиёнларга қанот бағишлаш ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...