Асосий мавзулар
8 сентябр 2022

600 CЕКУНД: Андижон собиқ ҳокими суди, Лавров ҳасрати, Зеленский оиласи байрами


Элтуз «600 секунд»нинг 8 сентябрь 12-сонини тақдим этади.

+++

Фарғона вилояти судида Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров ва ҳамтовоқлари иши бўйича суд бўлиб ўтмоқда. Олий суд матбуот хизмати маълумотига кўра, жами 44 судланувчининг 29 нафари эркак, 15 нафари эса аёл бўлиб, улар 63 миллиард сўмдан зиёд бюджет маблағини ўмарганликда гумонланишяпти. Талон-торож бошида тургани айтилаётган 50 ёшли Б. Ҳайдаров 3 ой муқаддам ҳибсга олинган эди.
+++
Бувисининг туғилган кунини нишонлаш учун Ислом Каримовнинг набираси Марям Тиллаева Тошкентга келди, унинг сўзларига кўра улар тушган машинани «хар 5 минутда миршаблар тўхтатган»
“Ўзбекистонда бизни ҳар беш дақиқада ГАИ (ЙПХ – таҳр.) ходимлари тўхтатяпти. Ҳар беш дақиқада! Улар рулда ўтирган маст ҳайдовчиларни тўхтатишлари керак, лекин бизни тўхтатяпти. Хуллас расво кун, расво кайфият”, дея ëзирди президент набираси Марям Тиллаева. У 5 сентябр куни Ўзбекистондан учиб кетди.
+++
Москва суди касал туғилган ўзбек болакай ўлимига сабаб бўлган калининградлик икки рус докторни 9 йил қамоққа ҳукм қилди. Ўзбекистонлик 27 яшар Замирахон Аҳмедова боласи тушганидан кейин яна иккиқат бўлган ва бу ўғил бола 23 хафталик пайтда 700 грамм бўлиб нимжон ва касалванд туғилган. Болани касалхонада мавжуд бўлган «куросурф» дориси билан даволаш мумкин бўлган. Бу дорининг 20 минг рубл бўлгани учун врачлар ўзбек боласи учун «аялгани» ҳам айтилмоқда. Болани даволаш ўрнига ўрис дохтрлар «у она қорнида ўлган эди» деб расмийлаштиришган. Бу ҳужжатни асослаш учун врач тирик ўзбек болакай танасига шприц билан захар юбориб ўлдирган.
Аноним манба бу қотиллик ҳақида прокуратурага маълум қилган. Бу ошкор бўлгани ортидан прокуратура врачларни айблаб судга берган. Калининград суди қотил врачларни оқлаган. Москва вилоятидаги аппеляция суди бу икки врачни бола ўлимида айбдор деб топди. Замирахон Аҳмедова яхши овқатланмагани боис хомиласи нимжон бўлган. Аҳмедова тиббий учетга турмаган. Ўзбекистонга бориб «туғиб келишни» режалаган. Расмда қотил духтр Элина Сускеевични кўраяпсиз.
+++
Элбоши туғилган куни давлат миқёсида нишонланмайдиган бўлди
Қозоғистонда депутатлар “Қозоғистон Республикасининг кинематография ва маданият масалалари бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Эндиликда Биринчи Президент туғилган кунини (1 декабрда) давлат миқёсида нишонлаш бекор қилинди.
+++
Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида семиз мелиса ҳодимларига тарихий жойларга бориш ва кўпроқ пиёда юриш тавсия қилинди. “Озодлик” радиоси тожик хизмати манбасига кўра, бу каби буйруқ ИИВ раҳбари Рамазон Раҳимзода томонидан берилган. “Шу тариқа улар ҳам тарих билан танишиб, ҳам ўз саломатчилигини яхшилашади”, деган манба. ИИВнинг дўмбоқ ходимларини оздириш амалиёти, президент Мирзиёев топшиғига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда ҳам ўтказилган.
+++
Ҳолландиянинг Гарлем шаҳрида расмийлар дунёда биринчи бўлиб жамоат жойларида гўшт маҳсулотлари рекламасини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишди. Маҳаллий “яшиллар” фикрича, бу иқлим ўзгаришига қарши курашда ёрдам беради. Тақиқ 2024 йилдан кучга киради.
+++
Россия 2022 йилга режаланган Ойга чиқиш миссиясини бекор қилди. “Роскосмос” корпорацияси раҳбари Юрий Борисовнинг айтишича, “Луна-25” космик аппаратини учириш кейинги йилнинг ўрталарига қолдирилган.
+++
Украина парламенти асбестни қурилишда ишлатишни тақиқловчи қонун қабул қилди. Бу қонунга кўра, асбест ва таркибида асбест бўлган ҳар қандай жиҳоз ишлатилиши мумкин эмас. Германияда минглаб уй ва саройлар асбест ишлатилгани учун бузиб ташланган. Асбест рак келтириб чиқариши илман тасдиқланган. Ўзбекистонда асбестдан шифер¸ қувур ва устунлар шаклидаги жиҳозлар кенг ишлатилади.
+++
Латвия, Литва ва Эстония Шенген визасига эга Россия ва Беларусь фуқаролари учун қуруқлик чегараларини кесиб ўтишни чеклади.
+++
Россия ташқи ишлар вазири Лавров Ғарб давлатларини санкцияларни бекор қилиш ваъдасини бажармаганликда айблади.
Рус дипломатининг сўзларига кўра, гап БМТнинг “Россия ғалласи ва ўғитларининг жаҳон бозорларига эркин чиқишига тўсқинлик қилувчи логистик санкцияларни бекор қилиш” ваъдаси ҳақида бормоқда.
Олдинроқ Путин санкциялар Россияни кучлироқ қилади деган эди. Бундан аввал ишғол қилинган бўлгалардан русларнинг Украина донини кемаларга ортиб ўғирлаб кетаётгани акс этган видео ва ахборотлар тармоқда сизган эди.
+++
Европарламентдаги энг йирик сиёсий бирлашма бўлган Европа халқ партияси Украина халқи ва мамлакат президенти Владимир Зеленскийни Андрей Сахаров номидаги мукофотга номзод қилиб кўрсатди. Февраль ойидан буён рус босқинчиларига қарши курашаётган халқ мазкур мукофотга “Фикр эркинлиги учун” лойиқ топилган. Сахаров мукофоти Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг йирик мукофоти бўлиб ҳисобланади.
+++
Покистонда ёз давомида тинимсиз қуйган жала 1355 киши умрига зомин бўлди. Покистон Фавқулодда вазиятлар миллий агентлиги маълумотига кўра, қурбонлар орасида 481 нафар бола ва 273 нафар аёл бор.
Табиий офат оқибатида 1 712 514 уйга шикаст етган, 753 187 бош чорва ҳайвони нобуд бўлган.
Сув тошқинларидан жами 33,4 миллион киши жабрланган, улардан 634 749 нафари вақтинча бошпана вазифасини ўтаётган чодирларга кўчишга мажбур бўлишган.
+++
Британиянинг янги бош вазири Лиз Трасс ҳукумат раҳбари сифатида иш бошлаган 6 сентябрь куни хорижлик лидерлардан биринчи бўлиб телефон орқали Украина президенти Владимир Зеленский билан гаплашди. Мулоқот пайтида Зеленский Трассни Украинага таклиф қилди, Британия янги бош вазир эса бу таклифни қабул қилди. Трасснинг салафи Борис Жонсон ҳам бош вазирлик пайтида уруш бораётган Украинага бир неча бор сафар қилган эди.
+++
Россия қўшинларининг Украинадаги талафотларини санаб борадиган Oryx блоги маълумотига кўра, 6-7 сентябрь кунлари рус қўшинлари Балаклея йўналиши бўйлаб 76 та ҳарбий техникасидан айрилган. Украиналиклар русларнинг 6 та танкини йўқ қилиб, яна 6 тасини тортиб олганлар, 20 та зирҳли техникани йўқ қилиб, 13 тасини эгаллаб олганлар, битта Су-25 қирувчи учоғини уриб туширганлар, иккита “Град” (БМ-21) мосламасини қўлга туширганлар.
+++
Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Рафаэл Гросси БМТ Хавфсизлик кенгашида Запорожье АЭСига ҳужум давом этаётганини, бу қабул қилиб бўлмас ҳолат эканини, станциянинг барча тизимлари тўлалигича ишлаши лозимлигини билдирди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Россия ва Украинани Запорожье АЭСи йўналиши ва станция ҳудудидан жанговар ҳаракатлар олиб бормаслик ҳақида ваъда беришга чақирди.
+++
Украина урушдан кейин 185 минг квадрат метр майдонни минадан тозалаши керак бўлади. Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати вакили 6 сентябрь куни ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Айтилган майдон қарийб Беларус ҳудудичалик келади.
+++
ФРГ канцлери Шольц Украинага янги Leopard 2 танклари етказиб берилишини рад қилди, Бу ҳақда Die Welt нашри Украинанинг ҳукуматдаги манбаларига таяниб хабар қилди.
+++
Зеленский оиласи бугун турмушининг 19 йиллигини нишонлади. У қанчалик ёлборишмасин уруш ичида қолган ватанини босқинчи русларга ташлаб кетмади. Украин паҳлавони оиласи уруш кунлари билан Киевда қолди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 июн 2017
Ўзбекистон банклари жорий йилда ажратишни мўлжаллаган кредит ресурсларининг туби кўриниб қолди. Шунинг учун мазкур молия муассасалари президентнинг тадбиркорликни ривожлантиришга ...
17 феврал 2016
Куни кеча бир қатор ОАВ томонидан, Арамаис Авакян иши бўйича яширинча хукм чиқарилгани, ва ушбу жиноий иш айбланувчилари 14 ...
21 январ 2020
“Кaмолотчи” бармоғини бигиз қилди ва чеккада ўтирган васёкни ўрнидан турғазди. – Ҳўв сан, қани ўрнингдан тур-чи! Қатта ишлайсан? Кўринишингдан ...
12 январ 2017
Президент Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромовга уч ой ичида чет элга ишга кетган 50 та ўзбекистонлик медикни қайтаришни буюрди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...