Асосий мавзулар
23 декабр 2022

7 йилда 44 миллиард қарз олган давлат ҳақида

Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Кўча совуқ аммо қалбингиз олов. Мегабайт қизғанмай Рассом Туз ваъзини эшитиб ўтирибсизлар.

Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам хўжик биррила. Опожон даян сувуқларда нишатиб ўнгишип ўтирипсизлар? Шорловуқдаги кадила ничиксизлаа. Гечда дандираб юрмин ўйда ўтиринглар. Милиса тутиб қамаб қўйиши мумкин мақсадсиз юрибди дап.

Матчонбой мана кўчада икки қиз кетмоқда қанақадир озабоченний сўтак оғзидан сўлак оқизиб қизларга шилқимлик қилди. Қизлар 102 га телефон қилса ўша 102 даги милида бу қизларга ақл ўргатяпти. Кечқурн юрманглар шаҳар тўла маняк. Ўзимиз ҳам беркиниб ўтирибмиз конторани ичида деб насиҳат қилган. Бу шунчаки гап эмас балки блогер Диëра Абдужабборова билан бўлган холат. Ички ишлар идораси «Оталар сўзи» типидаги насиҳат контораси эмас.
Нега зўравон эркак таъқибидан қочган блогер Диëра 102 га телефон қилганда ИИБ ходими аризани расмийлаштириш ўрнига қизларга «кўчада юрманг,» деб насиҳат қилган?

МС: Ўртоқ Бобожонов, бу ашак бозорни ë тартибга солиб рамкага туширинг, ëки гетинг ишдан. Бир гунингизни гўрарсиз ахир. Министр ўмосонгиз миннирооқ одом бўлорсиз. Зато динч юрисиз. Бикаям динсин бикачам.

2017 йил августида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси, «Тун» тадбири давомида кечки соат 9 дан кейин «бемақсад» юрган 3706 нафар шахс ҳуқуқбузар сифатида ушлагани хорижий матбуотга чиқиб кетиб кулгига сабаб бўлганди.

«Бемақсад юрганлар» деган калима Хоразм вилоят ИИБ томонидан ëйинланган матбуот хабарномасида келтирилганди.

Ўша пайтда ИИБ матбуот хизматида ишлаган Зокир Исмойилов «бемақсад» тунда «сайр қилиш»нинг ўзбекистонликларга қайси қонун асосида тақиқланганини тушунтириб бера олмасдан «яхши одамлар бемаҳалда кўчада юрмайди» деган умумий гап билан кифояланганди. Қизиғи шундаки кўчани тўрт тарафидан ўраб одамларни «ўптим қамаш» тадбири ўтган 2017 йили Хоразм вилоятида хозирги ички ишлар вазири Бобожонов ëшулли эди.

Тавсия: Мабодо сизни ИИБ ходими кўчада тўхтатиб нима мақсадда юрибсан деб сўрада президентнинг кечаги нутқининг любой жойидан иқтибос айтинг. Масалан «Сунъий монополияга, ёпиқ схемаларга, умуман коррупцияга имкон берувчи барча бўшлиқларга барҳам бериш»мақсадида кўчага чиқувдим десангиз бўлади.
МС Сиймака чиқдим даса бўлмийими оғо…
(кулги овози)

Матчонбой аслида йиғлаш керак холат бу. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, жаноб генерал майор Азиз Тошпўлатовни академияда ўқитган ўқитувчиси билан гаплашдим. Ҳарҳолда аëлларга қарши зўравонликнинг замонавий дунëда муҳимлиги ҳақида етарли билими бор экан. Аммо негадир бу билимдон генерал раҳбарлигидаги шаҳар ИИБ таркибидаги ходимлар аëлларга қарши шилқимлик ва сексуал харрасмент ҳолатини қайд қилиш ўрнига тазйиққа учраган қизларни ўзини айбдор қилиб насиҳатгўйлик йўлига ўтишган. Аризани қандай қабул қилиш, йўл йўриқлари ўргатилмаганми бу ходимларга? Элтузга маълум бўлишича, 20 декабр кечқурун шаҳар марказида дугонаси билан кетаëтган блогер ва фаол Диëра Абдужаборова тахминан «Халқлар дўстлиги» метросига яқин жойда номаълум эркак тарафидан таъқиб қилинган. Абдужаборова 102 га телефон қилганида аëлнинг аризасини расмийлаштириши шарт бўлган ходим ўз ишига совуққонлик билан қараб, «ўзларинг айбдорсизлар», дея шундоқ ҳам қийин ахволдаги қизларга ақл ўргатиб, руҳий босим қилган.

Муҳтарам генерал Азиз Анварович, сиздан солиқ тўловчиларнинг ягона талаби шу: шахсий таркибни ўз касбини биладиганлар билан тўлдиринг. Ҳарҳолда Тошкент – мамлакат пойтахти. Ўзидан насиҳатгўй аврат қоровули ясаб олган «ақлли»лар эмас, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари нима экани ва ҳуқуқ тартибот органида ишлаш нимадан иборат экани ва ИИБ вазифа мақсадларидан хабардор, маданиятли ходимлар тизимда ишлашини талаб қиламиз.

Дунëда полиция ҳақида слоган – шиор кўп, аммо менга ëқадигани мана бу: «Полиция сизлардан бирингиз¸ фақат у сизнинг ҳуқуқларингизни ҳимоя қилади». Муҳтарам генерал, Тошкентда фавқуллода ҳолат ëки комендант соати жорий қилинмаган. Ватандошлар конституцияда кафолатланган ҳаракатланиш эркинлигидан фойдаланиб шаҳар майдонларида бемалол сайр қилади. Сизнинг «ақлли» ходимингиз эса «кечқурун юрманг» деб насиҳат қилиши аслида ватандошлар эркинлигини чеклаш чорловидир. Энг ëмони эса хотин қизларга тазйиқ Ўзбекистон раҳбари тилидан танқид қилинган куннинг ўзидаги бу совуққонлик ИИБ тизимида системали муаммо борлигини кўрсатди. Бу муаммо барҳам топмагунча шаҳар хотин-қизлар учун хавфсиз бўла олмайди.

МС: Соëқ юрсанг тоëқ йийсан дап чўнқир мўллолар ойтиб ўтирибди. Одомларни икки нарса тартипа солади. Бири калтак. Бири мўллони гаппи.
Дин бу ижтимоий онг формасидир. Руҳонийлар эл-улус онгини манипуляция қилиб, эгаллаб олиб тижорат қилишади. Зомбига айланганлар бу руҳонийларга пулини, молини, қонини ва жонини, ҳатто, норасида қизини ҳам беради. Ҳали она қорнидаги қизни исмини Назира қўйиб, муршидга назр қилади. Европа бу хатарли ҳалқани синдириб, динни черков ичига қамаганидан кейин, ривожланишга эришди.

Каримов ўлганидан кейин, худди кунлар илиганда микроблар тирилган каби, диний зомбилар қимирлаб бошлади.

Мутахасислар илм-фан терминлари қолиб, чўпчак тилида гапира бошлади. Саҳнага динни сиëсатга айлантириб, конститутцион демократик давлат тизимига қарши бўлган умматчилар чиқа бошлади. Давлат тизимларига Ҳизбу тахрир¸ Ваҳобизм каби секта мансублари сиза бошлади. Вазирлар диний воизлар билан қуда-анда тутиниб, ашир-нашир бўлиб кетди. Х минутда бир сигнал билан давлат худди Эрондаги каби муллалар қўлига ўтиши учун қимирлаш бошланди.

Биргина Учтепа туманидан юзлаб ўқувчилар Мисрга олиб кетилиб, зомби ҳужраларда мияси ювилиб, эртанги кун ўзини пўртиллатадиган радикаллар етишиб чиқиши поток асосида ташкил қилинди. Бўлаëтган ҳодиса юзасидан текширувлар қайсидир мулозим ишораси билан тўхтатилди. Вужудни рак қамраб олгани каби радикал клерикаллар жамиятни ич-ичидан саккизоëқ каби чирмай бошлади.

Бугун президент ўз нутқида «диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаймиз», дея таъкидлаганида шуни назарда тутдими ë йўқми, билмаймиз. Аммо давлат ва миллат манфаатлари бу кўрмуридлар армияси ва уларнинг миллат душмани бўлган муршидларини зарарсизлантиришни тақозо қилади. Давлат хавфсизлиги талаби шудир.

МС: Дуз оғо лекин ëхши гапларам бўлиб дурибти ина сўнгги 7 йилда кўпайиб 68 етган ҳўкўмат идоралари сони камаëдон бўлибди. Сувиниб сувитлара чиқиб гетасим галди оғо.
Матчонбой бу ношукур яхудий ва шум равин ҳикоясига ўхшади.

МС: Ойтинг қони оғо!

Ношукур яхудий ва шум раввин

Бир яҳудий одам ўз раввинига «ҳаëтим оғир», деб шикоят қилди. Раввин унга ҳовлидаги мол, қўй, эчки ва эшакни уйинга обкириб, боғлаб қўй, дебди. Яҳудий раввин айтганини қилди. Лекин унинг ҳаëти баттар ëмонлашди. Уйда қўй марайди, эшак ҳанграйди, мол тезаклаб ташаган. Яҳудий раввинга бориб, «ҳаëтим жаҳаннам бўлди,» дея яна шикоят қилди. Раввин унга, «уйдан эшакни чиқариб, ҳовлига боғла,» деди. Яҳудий шундай қилди. Энди у хурсанд эди. Чунки эшшак ҳанграшидан чарчаган эди. Яна сал нолиган эди, раввин унга, «молни ташқарига чиқар,» деди. Охирида уйидаги барча ҳайвонларни чиқариб ташқарига боғлаган яҳудийнинг бахтиëрликдан кўзи чақнар эди. Ўзбекистондаги реформага ўхшайдими бу ривоят?

МС: Бу қодимги гап. Бирав тушунди бирав тушунмади. Ҳамма сўқушип онги пас бўлиб қоғон. Нишатиш гарак дийсиз.

РТ: Матчонбой мен мана бу гапни 2015 йилдан бери айтиб оғзим қаварди. Ўзбекистондаги вазирлик ва унга тенглаштирилган агентликлар сонини радикал қисқартирса бўлади. Кўп холларда параллел иш қилаëтган вазирликлар қисқарса бюджет зиммасидаги юк озаяр эди. Масалан Маданият вазирлигини тугатиш керак. (Туризм ва маданий мерос вазирлиги етади) Вазирликлар номи қисқа ва аниқ бўлсин. Бугунги Ўзбекистонга саккизта вазирлик етиб ортади.

1. Ташқи ишлар вазирлиги.

2. Ички ишлар вазирлиги.

3. Мудофаа вазирлиги.

4. Адлия вазирлиги.

5. Молия вазирлиги.

6 Таълим вазирлиги

7. Туризм ва маданият вазирлиги.

8 Иқтисод ва транспорт вазирлиги.

Шу 8 таси етиб ортади. Бош вазир лавозими билан президент админстрацияси раҳбари лавозимини битта қилиб қўшвориш керак. Хозирги шароитда Умрзоқовни қолдириб Абдулла акани пенсияга узатвориш керак. Мақол эса мана будир: Чўпон кўпайса қўй харом ўлади.


МС: Шуни инди эртак атип ойтиб баринг. Аввал бир марта ойтқон эртакни ена ойтинг. Ҳақиқий банги тиргакчини топиш учун ўт қўйғон эртакни. Улли ëшуллини ойтқони топ шу эртакни ўзгинаси бўлди оғо.

Банги вазир

Бир дўлатни пошшоси вазирлик тузишга ишқибоз экан. Шундай вазирликлардан бирини оти кўкнори вазирлиги экан. Буни ëнига наша¸ героин¸ лирика¸ трамадол¸ кокаин¸морфин каби ўнлаб вазирликлар қўшилибди. Қоидага кўра¸ энг учига чиққан бангилар вазир бўлар экан. Бир куни Молия вазири билан Ҳазина вазири уларни ортидан иқтисод, қоғоз пул ва чақа вазирлари пошшони олдига келиб шу наркотик сектордаги ўнта вазир яхши ишламаяпти. Шуни тарқатиб битта қисак дейишибди. Пошшо рози бўлиб биттасини қолдиринглар дебди. Вазирлар қайси бирисини деб сўрашибди. Пошшо уларга қараб “Ҳаммасини бир хонага йиғинг. Кайф қилиб ўтиришсин. Кейин ўт қўйиб юборинг. Ким қочмаса ўша вазир бўлади” дебди.

Наркотик секторидаги 10 та вазир узун қисқа бўлиб келишибди. Биттаси томирига урди. Битаси хидлади. Биттаси чилим чекди. Хуллас ўтиришибди вазирлар қийшайиб кайф тарақ. Қўллларида блокнот. Шу пайт шотирлар келиб хонага ўт қўйворди. Вазирларнинг кайфи тарқаб қочиб кета бошлади. Биттаси бўлса сузилганича ўтираверди. Дунëни сув босса тўпиғига чиқмайдиган хилидан эди. Шотирлар кўпик сепиб ўтни ўчиришди. 9 та вазир ишдан олиниб барча наркотик вазирлари бирлаштирилиб битта вазир бўлди.
Қоғоз пул¸ банкомат¸ чақа ва сариқ чақа вазирликлари хурсан бўлишди. Иқтисод¸ молия¸ чўнтак ва пошшо оиласи чўнтаги вазирлари ҳам севинди.
Ишсизлик¸ қашшоқлик¸ совуқ уй¸ чироқсиз кўча¸ уйқусзилик ва уйсизлик вазирлари хафа бўлди. Чунки ишсиз қолган бу 9 банги уларни ихтиëрига ўтган эди.
Эртагим тугади. Энди сийиб келиб, ухланглар болажонлар. 120 вазир соясида дўлатда тинчлик. Сув бу оби ҳаëт..

Ақлли гап

РТ: Матчонбой мен бир ақлли гап айтсам.
МС: Оғо сиз қури оқлли гап ойтосиз. Сизни ишитсам ўзимни нимкало жилли дапам ўйлиймон.
РТ: Хуллас ўзгаришлар бу денгизда кутарилган шамол каби. Денгиз шамол бир кема елканини шишириб манзилига элтади. Бошқа кема эса шамолга чидай олмай ғарқ бўлади.Гап қайси кемада бўлишда. Икки кемани бошини тутган эса ғарқ бўлади. Ҳам Россия тарап бўлиб ҳам Америка тарап бўлиб бўлмайди. Одамда бўлгани каби давлатда ҳам тутуриқ принцип ва йўналиш бўлиши гарак. Бир мўллони икки хотини бор экан. Бири ëш бири қари. Мўлло ëш хотинни олдига борганда соқолидаги оқ туйларни юларкан. Қари хотинни олдига борганда қора туйларни.
МС: Кейин нишаттди бу етим мўлло?
Охирида кўса бўлиб қолибди бу мулла
МС Кутарилди шамол кўринди илхом. Буни ëзди Ғафур Ғулом
(кулги жингл)

Қанд

МС: Оғо шу гунларда тозо йил учун ҳорожотло белгиланди. Ўлмасак ҳаззатодон вохтлаоро етсак гарак. Бу гетишда туялар олтин таззаклиди
Матчонбой бюджет ҳақида шоян ватандошимиз Азиза Умарова ëзгани ўқиб берсам
МС: Ўқинг оға. Азиза апика ҳамма вох дўғри гапни дик юзинга ойтоди. Кандирни бўш тутсонг қўлингни касади.

Азиза Умарова: ХУПЦА ҳукумат хусусинда

Параллел шаклда уч йўналиш уч тренд мамлакатнинг истиқбол деган сароб сурати устинда ялтираб кўринмоқда. Ҳар бириси ўзича гўзал. Агар ҳар уччаласи ҳақида бирдан гапирсак бир қоп информация чиғади.

  1. Имтиëз – Навбатдаги давлат ҳисобидан имтиëзлар (халқ чўнтагидан деб тушуновуринг) янги давлат бюджет лойиҳасида безрайиб ўтирибди. Инфляция, емаклар нархи кўкка сакраган¸ мардикор мигрантлар додлаган бир пайтда бюджет дефицитини яқинда 3 фоиздан 4%,га ошириб қўйишди. Мақсад давлат ҳаражатлари учун қўшимча 8 трлн сўмни еб ютиш. А тут – шапалоқ!!! Албатта элнинг юзига шапалоқ. Улар мазохист эмаску ўзини ўзи уриб. Хуллас янги бюджетда утильсбор учун компенсация автопромга ато қилинди. Аши Асакадағи ҳамма лаънатлайдиган автопром. Аши ҳали ясалмаган мошн учун клиентладан бир йил олдин пул оладиғон безбет. Уни танқид қиған Антимонопольный комитетни сўтга бериб судрайдиган яратиқ. Дўдадан қолган арзанда. (қўшилиб сўкиш олқишланади)
  2. Ўриснинг жундор қўли:
    Россия инвесторлари официал маълумотларга кўра Ўзбекистондаги қўшма корхоналар ичида биринчи ўринда турибди. Бу «кар (кор эмас) хоналар»лар фавқуллода иштаха ва ошиғич ғайрат билан мамлакат стратегик активларини ғажиб еб ëтибди. (Ҳа напсингга ўт тушкур) ‘Инвесторларам ’ ашағдан (Пулеристондан) Бонка, нефтегаз, металлургия, олтин, мис тўйинтирадиган фабрика ва катод учун мис, кумуш, Самарканд аеропорти , цемент зовут¸ телекоммуникация , сельхоз ирригации учун катта хартумли насослар ва ҳоказони ўрислар овоган. (Ўзи нима қолди? Ма санга ма санга. Палоним қолди Ҳасанга)
    Қизиғи шундаки ашағдан кеган ўрислар бир вохтти ўзида минтақадаги икки дўлатнинг катта соҳаларини ўптим об қўймоқда. Масалан Ўзбекистондаги ягона шина зовутининг эгаси Қозоғистонда ҳам бизани дўлатда ҳам битта одам. Ҳар иккаласининг эгаси Россияда. Йилига 7 миллион ўғит чиқарадиган Ўзбек ўрис қўшма корхонасиям ашнақа. (Булар ҳали майдаси¸ йиригиям бор)
  3. Қарз ботқоғи:
    Ҳўкўмат катта иштаҳа билан дунë финанс идораларидан олган тоғдай тоғдай қарзларни яшин тезлигида еб ютиб ташамоқда. Газета.уз яқинда ëзувди Всемирний бонкадан яна бир миллиард кевотти деб. Эхх энажонима. Бу қарз нимага берилгани ва нимага сарф қилганини ўқисанг эдинг эмчагинга бошимни қўйиб жилардим қувонганимдан. (Банк жуда яхши реформа¸ равон йўл ва бошқалари учун қарз беради аммо худди Афғонистондаги каби бу қарзни мулозимлар ўмаради) Агар мабодо эшитмаган бўлсангиз яна айтай. Ташқи қарз 7 йилда 44 млрд доллар бўлди!!!! Дўлатти қарзи (по данным Минфина) 2022 йил 1 июл холатида 26 млрд доллар бўлди. Бу дегани ВВПнинг 35,1% деганидир жаноблар. Хуллас бизага қарз берганлар. АБР – 5,4 млрд доллар. ВБ– 4,4 млрд, Хитой эксим банк – 1,9 млрд., Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги – 1,8 млрд, Хитой дўлат бонкаси 2,2 млрд, Ислом тараққиëт бонкаси 1 млрд. Қоған майда чуйда бонкалардан – 2,7 млрд дўллор қарз олиниб еб ютилган. Ўртада юмурто йўқ аммо жўжа чиғади деб ўтирибсиз сиз қашшоқлар. Йўқ юмуртодан жўжа чиғмайди.
    Яхудийларда ‘хуцпа’ деган сўз бор. Бу безбет нахаль очкўз¸ ўликдан бир тишлам эт олиб пишириб ейдиган киспуруш дегани. Так вот. Тинимсиз қарз овурадиган аммо бекитиб еб элга ва қарз берган бонкага отчет бермайдиғонларнинг исми ашнақа. ХУПЦА. Қарзга яшаб мамлакатнинг энг семиз стратегик активларини россияликларга бериб бериб ташаб етишмовчилк учун чок чокидан жиртилиб кетаëтган госбюджетдан монополияга пул чиғориб берадиган иппласларни ати ашноқа ХУПЦА черт возьми.
    Бўлди мен бориб қатиғ ичиб ташай.
    МС Азиза апика ўричча ëзоди. Бни ким қўторди
    Рассом Туз ўзича таржима қилди.
    МС Новви дасангиз данг оғо лекин юртдо ўғлон боло билан гўт ўйинчи кўпайди.

НАҒМА БАЗМИ БАДАРҒА БЎЛИБ ЯНА БАЧЧАЛАР ВАСФИ САҲНАГА ҚАЙТҒОНИ ХУСУСИНДА

Жадидлар бундан 100 йил олдин баччабозлик ва баччаларга аталган оҳ зорлардан иборат қўшиқларга қарши бўлишган.
МС: Озодбек жанри бу.
Жадидлар баччалар рақс тушадиган тўйларни танқид қилишган.
Жадидлар назарида бадиий дид тарбиялансагина миллат ривожланади. Шу боис улар театр ва замонавий симфоник мусиқани тарғиб қилишди.
Зокиржон Фурқат ва Ҳамза Ниëзийлар классик европа мусиқаси муҳташам саҳналарда янграшини исташди.
Тошкентда илк симфоник оркестр концерти 1890 йилда ўтказилган эди.
Бу концертни томоша қилган шоир Зокиржон Фурқат “Тошкент шаҳрида бўлғон нағма базми хусусида” ғазал ëзиб, “Туркистон миллатидан ҳам нағма базмида соз чаладирғон устодлар етишуви” ҳақида орзу қилган эди.
Фурқатнинг орзуси 1936 йилда амалга ошди.
1936 йили Ўзбекистонда Муҳиддин Қориёқубов номидаги филармония ташкил қилинди.
Бу Марказий Осиëда ташкил бўлган илк филармония ўлароқ 78 йил умр кўрди холос. 2014 йили ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда 78 йил ишлаган филармония тамомила тугатилди.
Ўша пайтда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги деб аталган бемаза конторанинг 1936 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган Ўзбекистон давлат филармониясини тугатиш тўғрисидаги 402-сонли қарори ижроси оқибатида филармония таркибидаги саккизта жамоанинг 300 мусиқачиси ишсиз қолди.
Муҳиддин Қориёқубов номидаги академик ва халқ бадиий жамоалар дирекциясидаги филармония давлат бюджетида пул йўқлиги учун тугатилган эди.
Хамза ва Фурқатдан кейин европа класссик санъатини энг кўп тарғиб қилган Тошкент Давлат Консерваторияси профессори, Ўзбекистон халқ артисти мархум миллат ойдини Зоҳид Ҳақназаров филармониянинг ëпилишини миллатни тараққиëтдан қолдирадиган ваҳшийликка тенглаган эди.
Ўзбеклардан етишиб чиққан илк дирижëрлардан бири бўлган Зоҳид Ҳақназаров ижоди мамлакатда классик мусиқа ўчоғи бўлган филармония билан чамбарчас боғлиқдир.
Раҳматли Зоҳид ака Ҳақназаров жадидлар орзусининг рўëби ўлароқ 1936 йилда очилган филармониянинг жоҳил мулозимлар тарафидан тугатилишига мутлақо қарши бўлган эди.

Мен филармониянинг ëпилишини мутлақо қоралайман. Бу тараққиëтдан орқага қайтишдир. Бу ваҳшийликдир. Жаҳон мумтоз мусиқасини ижро қилиб улкан маданият ўчоғига айланган масканни йўқ қилинишини ҳеч бир тарзда оқлаб бўлмайди, – деган эди. Зоҳид Ҳақназаров.
Филармония (юнонча phileo — севги ва harmonia — гармония, мусиқа) мумтоз мусиқа тарғиботи билан шуғулланадиган давлат ҳомийлигидаги муассаса.
Филармониялар XIX асрда Петербург, Москва, Берлин, Лондон, Нью-Йорк шаҳарларида тузилиб, асосан симфоник мусиқани тарғиб қилишган.
Жадидлар назарида симфоник мусиқа бу баччабозлик улуғланган¸ бачча ишқида зор бўлган педофил дарди айтилган йиғи сиғининг антоними эди.
Совет иттифоқида 1991 йили 136 филармония иш юритган. Ўзбекистон давлат филармонияси собиқ совет ҳудудида собиқ совет ҳукумати ташкил қилган илк филармониялардан бири эди.
Бугун опера ва балет ҳамда симфоник мусиқага ола қараганлар ўша жадидлар қоралаган баччавоз ота-боволарнинг йиғи-сиғи репертуарини жон қулоғи билан эшитишмоқда.
«Жонон бўлиш учун асралган ëшгина ва қилиғи қиздаккиналар» ҳақидаги хонишларни берилиб эшитадиганлар тараққиëт ва умуминсоний рафоқдан бенасиб қолишга маҳкум.

МС: Шўрда тўхтаб ëнқи гапни ойтинг.
РТ: Ассалом Ўзбекистон жума муборак.

Рассом Туз

@eltuz

Тағин ўқинг
24 июл 2017
«Яшнобод демократияси» акс этган реалити шоуда туман ҳокими Дилмурод Турдиев ўзидан олдинги мулозимларга хос бўлмаган фазилатни намойиш қилди. «Маҳалла» ...
5 апрел 2021
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Яхшигул Жумаева (исми ўзгартирилган) шаръий никоҳдаги эри ўз туғишган укаси билан уни жинсий ...
18 август 2018
Швейцария федерал йиғини Швейцария федерал кенгаши Ташқи ишлар федерал департаменти (ТИФД) Адлия ва полиция федерал вазирлиги Активларни қайтариш бўлими, ...
26 июн 2017
Каримов ўлимидан сўнг, маҳаллий амалдорлар устидан шикоятлар рағбатлантирилди. Қайсидир мулозимнинг ишдан кетгани ёки юрак ҳуружидан ўлгани ҳақида тез-тез хабарлар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...