Асосий мавзулар
19 январ 2023

Матчон Cуқилишнинг мушуги

Элтузга ҳажвия ëзиб беришим керак. Илхом париси кемаяпти. Совуқ бўлгани учун қамотлари тўнгиб қолган бўлса керак. Иссиқ гуппини устидан каттта бобом Латиф соридан қолган сариқ пўстинни кийиб кўчага чиқдим. Кўча билан уйнинг даражаси бир хил. Қараб турсам бир уйни эшиги очилиб битта мушук ўқлов еб миëвлаб чиқиб кетди. Шунақа қиш ўчоғи тор тур уйингга бор. Мушукларга ҳам қийин. Хўш мушук нимага калтак еди? Газета уз ни варақласам Россия худди қирғизларни қақшатиб газ трубасига эгалиқ қилгани каби Ўзбекистоннинг газ трубасини ҳам олмоқчи. Ўзи 2005 да анжандаги акрамийлар тўполон қилганида Путин Каримовни поддержка қилгани учун бу трубаларни сўраган Каримов пайсалга солиб юрган эди. Бу воқеаларни Матчон суқилишнинг мушуги билан нима алоқаси бор. Яна ҳикояни бошидан ҳикоя қилсам.
Ўзбекистонда ҳаволар бирдан совиди. Билағонлар аҳоли тушкунликка тушиб кетмасин дея қиш чилласига “аномал аёз” деб романтик ном беришди. Ҳарорат кундузи -25 га, кечаси эса -35 га тушиб кетди. Матчон суқулишнинг хотини нолиди:

– Матчанбой, ўтираверасизми телевизор гўриб. Боринг, газчиғо ойтинг, гозни барсин охир. Бу тўммиқина дўкилганлар гозни ўз донишларино қиммат атип сотип ëтибди. Гоз киши қўлли бўлди.
– Сан катда айри ëтсонгом, гапни дўғрисини ойтасан, хотин. Ëшуллидом ëшукиччидам инсоп қолмади. Бориб бу қон тошоғон нимкалолар ҳоворино олинқони, – деди Матчон суқулиш.
Бориб Урганч шаҳар газ таъминоти бошлиғи эшигини қоқди.

Маримбой, ничик одамсиз ўзи, уй дўнгиб ётибди қишни дик ўртосиндо. Гоз йўқ. Сизлар қимматга сотиб, пул ишлаб ëтибсизлар. Устиларингдан Элтузга арз қиламан.
Элтуз номини эшитиши биланоқ бўздек оқарган газ таъминоти бошлиғи ўзини оқлашга тушди.

– Дўғри айтасан Матчонбой, но я ни винават. Одамларда инсоф қолмаган. Хоразм вилояти газ таъминоти бошлиғининг иши бу. Менга аҳолига қанча газ бер деса, шунча бераман. Сал қўшипам бераман элбиримиз учун. Бугун бориб, ёқасидан оламан унинг. Қисинмин бориб хотинни ëнинда ëтавар. ”

Маримбой йиллардир вилоят газ таъминоти бошлиғи бўлишни орзу қиларди. Бошлиғидан зимдан нафратланарди. Матчонбойнинг шикояти айни муддао бўлди. Маримбой Хоразм вилоят газ таъминоти бошлиғи эшигини қоқди.

– Очилбой оға, одамам шундайин бўладими, халқ дод деб келяпти эшигимни қоқиб. Газ йўқ деб, дод-вой қилишяпти. Шу газни кўпайтириб берсангиз бўлади-ку. Урганч вилоят маркази бўлса.

– Дўғри айтасан Маримбой. Лекин айб менда эмас. Проста одамларда инсоф қолмади. Вазирга неча марта айтдим, газни кўпроқ беринг, деб. Ҳеч йўқ-ки қулоқ солса. Бугуноқ унга қўнғироқ қилиб, халқ дардини етказаман, – деди Очилбой.

У газ вазирини ёмон кўрарди. Вақтида президент аппаратига айтилган пулни олиб бориб бера олмагани учун унинг ўрнига Ўзар Топарович бошлиғ бўлиб кетганди. Ўч олиш фурсати Очилбойга келганди. Вазирга телефон қилди.

– Ўзар Топарович, нима қиларимизни билмай қолдик. Халққа газ етиб келмаяпти. Сизга қиш бошланмасдан бурун илтимос қилгандим, шу газ босимини ошириб беринг деб.

– Тўғри айтасиз Очилбой. Лекин айб менда эмас. Одамларда инсоф қолмади ўзи. Ҳозир Ғайбулла Ғариповичга телефон қилиб, бор гапни юзига шарта-шарта айтиб ташлайман.
Ўзар Топарович вертушкадан Ғайбулла Ғариповичга боғланди.

– Ғайбулла Ғарипович, шу денг, вилоятлардан шикоятлар тинмаяпти. Газ йўқ , бўлсаям давление паст дейишяпти. Нима деб жавоб беришгаям бошим қотиб қолди. Шунга сезон бошланмасдан газ контрактларини ҳал қилиб олайлик, деб сизга ялингандим…

– Тўғри айтасиз, Ўзар Топарович, – кал бошини силади Ғайбулла Ғарипович. – Лекин манда айб йўқ. Ҳозир сардоримизга телефон қиламан. Вилоятдагиларга этинг, одамларни тинчлантириб туришсин.
Ғайбулла Ғарипович хонасининг у бурчагидан бу бурчагига бориб кела бошлади. “Телефон қилсамми, қилмасамми? Кеча келган ёш бола бўлса…. Қўлимда ишлаб юрувди. Аппаратга бошлиқ бўлдию бир кунда ўзгарди қолди”.

Охири айфонинг кўк тугмасини босди.

– Эшитаман Ғайбулла Ғарипович. – гўшакнинг нариги тарафидан яқинда иш бошлаган Сардор Раҳимжоннинг овози келди.
– Сардоржон, биласиз, сизни ҳурмат қиламан. Раҳматли адангизниям ҳурмат қилардим. Лекин, шу денг, газ масаласи осилиб қовотти. Ҳозир вазир телефон қилиб кўз ёш қилди. Халқ совуқотвотди, деди. Бу ёғи аномал аёз бўлса. Энди ма қилду?

– Тўғри айтасиз, Ғайбулла Ғарипович, – деди планшентидаги Game of War ўйини паузасини босган Сардоржон Раҳимжон. – Лекин айб манда эмас. Анови туркман адашим ваъдани қуюқ қилганди. 20 миллион кубометр ўрнига 2 миллион кубометр беришни бошлади. Халққа аномал совуқ, сабр қилларинг, деб бир эълон ёзиб турсак яхши бўлади. Ҳозирча… Пиар ҳарна.

– Сардор Раҳимжон туркман адаши Сердар Орқатоғовичга телефон қилди.

– Салом алайкум адаш, қандайсиз? – дея гап бошлади Сардор мулозамат билан.
Сердар Орқатоғович худди Сардорнинг қўнғироғини кутиб тургандек эди.

– О, неҳийли одаш? Газ месалангиз бардиғини билярим. Амма мен гунаҳкар дайл. Ҳер зат ҳакинда билиярим. Ҳемме задий чўўзариз.

Икки сардор узоқ гаплашишди. Орқатоғович газ беришни тўхтатиш қарорини аномал совуқдан бошлаб, музлаган трубалару дунёдаги энергетик инқирозгача боғлади. Тез орада мушкилни осон қилишга ваъде берди.
Сўнгра, Олтойдаги бункерга қўнғироқ қилди.

– Владимир Владимирович, здравствуйте, как вы говорили ранее, Сардар звонил и просил открыть газовые трубы. И как теперь быть?

– Владимир Владимирович бункерида Невзоровнинг подкастингини томоша қилиб ўтирганди. Сардорга жавоби қисқа бўлди:

– Молодец Сердар. Спасибо за сообщение. Но я не виноват. Это Зеленский виноват вместе с НАТО. Пусть наши узбеки потерпят. Как говорил наш Рамзанчик, надо “сабр” делать. Нравится не нравится, терпи моя красавица.

Суҳбат қисқа бўлди. Владимир Владимирович ҳаммасини мавриди билан ҳал қилишга ваъда берди. Сердар билан хайр хушлашгач, Владимир Владимирович вертушка трубкасин кўтарди ва оҳиста гап очди:

– Ало, ассаляму аляйкум! Ка тебя величали Ғағат Мағаманович¸ ну х*й с тобой. Короче, все твои трубы должны стать моими. Ну ладно, допустим, они должны принадлежать Газпрому или Бахтишке. Ну зачем тебя труба? Когда у тебе и без этого все труба. Подумай. Завтра народ измученный от холода в твоем чуркистане взбунтует. Помнишь, Ашраф Гани каким образом “гилдирякни гизиллятти”. Подумай. Как сказал Рамзанчик, семь раз думай и один раз Хоб, скажи. Там Бурханич тебя обяснить все. Тушундингми, как тебя величали Ғағат Мағаманович¸ ну хуй с тобой. Я попрошу Пескова. Он обяснит тебя по татарски. Тушундингми, матур малай.

– Эртасига Матчон суқулишни уйида газ бутунлай ўчди. Свет ҳам, сув ҳам келмай қолди.
Бир кун шикоят қилган хотиндан минг кун баракат қочади, дейди хонқалилар.

– Иби бохтим тийрдин қоро! Гоз йўқ дамийн хономдо оқиб ўтирсом бўлмасмадаи. Навлин би гапларни улли ëшуллидан ўтиб ўрис юрт ëшуллисиннан ойлониб галажакини.
Шу пайтда уйда юрган мош мушук белини таранг қилиб Матчон суқилишнинг хотинига эркаланди.
Бир сан каминг адинг мош. Пишт хороп!

Хотин бу мушукни қарс этиб ўқлов билан уриб кўчага ҳайдайди.
Ҳаëт бу бумеранг. Мен Хонқада ўт ëқсам кремлда тутуни.
Бу дунëда бормиканай бирор бағри бутуни.

Рассом Туз
@eltuz

Тағин ўқинг
6 сентябр 2018
Ёш аёл билан интим видеоси интернетда тарқалган 61 яшар хоразмлик мулла Абдуҳамид Отажонов урганчлик тўрт нафар милиция ходими уйига ...
26 июн 2017
Каримов ўлимидан сўнг, маҳаллий амалдорлар устидан шикоятлар рағбатлантирилди. Қайсидир мулозимнинг ишдан кетгани ёки юрак ҳуружидан ўлгани ҳақида тез-тез хабарлар ...
3 январ 2017
Қорасувлик Яхë Машрабов Бишкекка учиб келди, уни сўроқ қилган қирғиз расмийлари Машрабовнинг террорга алоқаси йўқлигини айтишди. Қирғизистонлик бундан илгари ...
18 ноябр 2015
Бугун Тошкентда Олий мажлис ва Оқсарой биносига ИШИДнинг қора байроғи осиб кетилгани ҳабари тарқалди. Бундан олдин Тошкентда ИШИДга аъзолик ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...