Асосий мавзулар
8 апрел 2023

Зор йиғлаган етимлар – РТдан ваъз

Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. 

Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам хўжик биррила?

Рассом Туз: Матчонбой, ман фикрларимни жамлагунга қадар, сен жўқи шеърлардан айтиб тур. 

МС: Гужумлани тийинда зор еғлаған етимлар,

Отам онам қаний деб қон йиғлаған етимлар,

РТ: Ойтавар Матчон. 

МС: Осмонда каптар

Қўлимда даптар,

Бу замонда аркаклар

Гитлердан баттар…

РТ: Ундай дема Матжон мана хозиргина олганим ҳабар. 

Полшалик фирибгар тарафидан ойлиги берилмаган ўзбек фурачи шўпрлар Германияда йўлни тўсиб қўйиб норозилик билдиришди.

МС: Вула фақат чет элда норозилиқ билдиради. Гўттиннан гаса юртни ўзинда ëшуллилара қарши чиқсин қани. Сиз ëнқи гаплардан гаппуринг оғо…

РТ: 15 олмахонни учта халтага тиқиб Қирғизистондан олиб кетмоқчи бўлган Ўзбекистон ватандоши чегарада қўлга тушди.

ВАҚТ ЎТМОҚДА

Тойлар от, итбалиқлари қурбақа, хўтиклар эшшак бўлади. Ниҳоллар чинорга айланади. Вақт ўтмоқда. Кечагина консерватория ëтоқхонасида яшаб, мухлислари юборган атиргуллар ифоридан маст бўлган Юлдуз Абдуллаева неварали бўлди. «Мен сизни азизим», «Лейтенант» қўшиқларини айтган латофатли қўшиқчи Юлдуз Абдуллаева 

МС: Қўй эти мойли  бўлсин душманлар бойли бўлсин!

РТ: Чехиядаги тармоқда Прагадаги путинқул ўзбек таксичиси ҳақида ëзишибди (таржима)

Халқона жанр «таксист билан суҳбат «. Прага, сетевое такси Bolt. Шўпр Намангондан. (косонсойдан бўса керак)  Машина янгигина, дурустгина ҳайдайди, яхши пул топади. Прагада  4 йилдан бери киракашлик қилади, чехча тузуккина чулдирайди. Бир икки сурани тажвиди билан айтиб берди. Русча қийналиб гапирса ҳам Путинга ошиқ. (эркакка ошиқ экан!!) «Мен 1991 йили туғилганман, бизни рус тилига почти не учили, аммо менинг 1981 йил туғилган акам ўрисчани яхши гапиради, он говорит по-русски» дейди бу киракаш. Унинг Ўзбекистонда хотини ва тўртта бачаси бор. 

 «хотин киши уйда ўтиришлиги жоиз, бизда шундай» дейди бу намангонлик. Мачитга бораркан. Хозир рўзадор. 

«Прагадаги ўзбекларни  90 проценти диндор, қозоқлар динга берилмаган, афғонларни бари  религиозный, улар ëппасига тўдалашиб мачитга боради. Уларда бошқача бўлиши мумкинмас. Нельзя».  Бу намонгонлик киракаш Украина уруши ҳақида ўрисни ëнини олиб гапириб, мижозларнинг миясини компостер қиларкан. 

«Прагада украинлар роса кўпайди. Путин хароший чилавек, Путинни севаман (эркак одам гапиряпти бу гапни!!!) Лекин Путин ҳақида  махаллий одамлар кўп ямон гаплар дейди. Мен телевизор кўрмайман¸ компютер ўқимайман (ўқишни билмаса керак)  я слушаю, что гаварят люди¸ мен одамларнинг гапини эшитаман». Прагада киракашлик қиладиган путинпараст намонгонликнинг битта орзуси бор экан. У хам бўлса ëғи кўп қўй гўшти сотиб олиш. 

«В Праге не найти хорошей баранины, баранина должна быть жирной». (Прагада яхши қўй эти йўқ. Қўй эти ëғли бўлиши керак)

МС: Иссоп. Ибияй. Бу дангаса гастарбайтерла Путинни отом дийди. 

РТ: Азиз Несинга тақлидан ëзган ҳикоямни жамаотчилик яхши қабул қилди. Талабларга кўра, яна ëзаман. Пичоқ санчди, бўғди, сўйди, итарди деган хабарларга қизиқиш камайган. Дунëда нима кўп ўзбек кўп, бир бирини ўлдирса ўлдирибдида. Мана масалан, риштонлик Сотволдиев деган эр ўз хотини Ортиқовани  пичоқ билан калласидан жудо қилувди бир пайтлар. 

МС: Бу фожеани новвиси қизиқ. Олди ош пичоқни, солди бўйнина икки марта, бир замотда калла бир ëн, гавда бир ëн, Тўра Сулаймон бир ëн.

РТ: Кўпчилик фарғоналилар каби бу эр хотин алохида яшар эди. Расмий ажрашишдан олдин шунаақа алоҳида яшалади. Ўша пайтда билинади эр хотинлар кимлиги.

Зотан Ортиқова билан қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурган. Икки нафар фарзанди бор. Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабаб улар кейинги йилларда алоҳида яшаб келган.

Д.Ортиқова турмуш ўртоғи Д.Сотволдиевнинг Риштон тумани Ёшлик маҳалласи Ёшлик-3 кўчасида жойлашган яшаш хонадонига келиб, ўғли М. Ортиқовни ўзи билан олиб кетишини айтади.

 Д. Сотволдиев табиийки, эътироз билдиради. Ўғли ҳеч қаерга бормаслигини, шу ерда қолишини айтиб, жанжал кўтаради.

 Жанжал давомида Д. Сотволдиев ўғлига хонасига кириб ухлашини, эртага мактабга боришини айтади.

Ўзаро жанжал давом этиб, хотинининг ҳақоратларидан жаҳли чиққан Д. Сотволдиев Д. Ортиқовани қасддан ўлдириш мақсадида ошхона пичоғини олиб чиқиб, баданининг турли жойларига уради.

 Натижада Д. Ортиқова ўлади. 

Ана азизлар ҳикоямизнинг хотин гўрда, эр қамоқда деган фаслига келдик.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг раиси М.Мирзажонов  бу баджахл эрни, 8 йил озодликдан маҳрум қилди. 

Боланинг онаси ўлди, отаси 6 йилдан бери қизилтепада ғишт ташийди. .

Болани детдўмга беришди. 

Ана азизлар, қиссадан ҳисса чиқариб, ошпичоқ билан хотинни бўйнини човиб ташаманг. Ахир у ҳам одам.

Ўзбек мўлло буванинг айтишинча  Аëлни уришликка шариатда изн бор

 1. Бўянмай хунук бўлиб юрса. 2 Сексга отказ қилса. 3. Кўтини ювмай сасиб юрса. 4. Изнсиз кўчага чиқса.  Ашнақа тўртта холатда хотин жанворни уриб уриб тайлайверасиз. Фақат ўлдириб қўйманг. Кўкармайдиган, аммо оғрийдиган жайига солинг. Аëл деган яратиқни иккитаси битта гувҳликка ўтади. Бу жанвордан бир вақтни ўзида тўрттасини обқўйсангиз бўлади. Яна ҳам истасангиз  карис парис каби қулағига азон айтилмаганлардан истаганча жория сотиб олиб итариб юроурас. Жория сизнинг мулкингиз бўғани учун секс қисангиз зино деб документлашмайди. 

МС: Овво!  Мўлла билар сува сияр.

РТ: Эр учинчи хотин билан Умрада. Иккинчи хотин ва уч бола гўрда.

3 апрель кечқурун Сергелида уч боласини ўлдириб ўзини ҳам тўққизинчи қаватдан ташаган 27 яшар хотин етишмовчилик сабаб онасининг уйига қайтиб келиб яшаб турган. Хотин бола чақасини таъминлаш вазифаси бўлган эр жанвор эса иккинчи хотини билан  Умра сафарида бўлган. Алё аввалиги икки ўғлини деразадан отган, кейин жажжи қизчасини кўтариб ўзи ҳам сакраган.

Чирчиқ шаҳрида туғилган 36 ёшли аёл 3 февраль куни туғилган ўғил фарзандини 40 минг долларга сотаётган вақтда қўлга олинган. Шунингдек, Оқ олтин туманида яшовчи аёл шу йилнинг 3 февраль куни туғилган қиз фарзандини Тошкент шаҳрида 20 минг долларга сотишга келишиб, ушбу қийматдан 11,5 минг долларни олган вақтида ушланган.

МС: Оғо бундинчики хотинлони ҳуқуқдан махрум атиш гарак!

РТ: Швеция ҳукумати ўнлаб ўзбекларни ота оналик ҳуқуқидан махрум этиб болларини тортиб олган. Нега шундай қилганини тушунгандирсиз пийпл. «Сени туғаëтганда кўтим билан босиб ўлдириб ташасам бўмасмиди» деб ўшқиради билмасдан чойни тўкворган боласига ўзбек она. «бола меники хохласам ураман, хохласам ўлдираман» дейди яна бир ўзбек онаси. Ўз боласини боласиз қариндошига падарка қилиш ëки бозорга обчиқиб сотиш ўзбеклар ичида энг кўп учрайди. Болаларига ўзларининг бир тийинга қиммат ақидасини сингдираëтган (масалан ювинди ичишни талаб қилаëтган) жохил ота энасидан қолган қолоқ урф одатларни сингдираëтганлар Швеция ҳукумати назарида ота оналик ҳуқуқига лойиқ эмас. Швеция суди ўз қизини урган ўзбек хотинни суд қилиб боласини тортиб олиб бола асраш учун ариза берган швед оиласига берди. Судда қиз бола калтакланган ўқловни кўрган швед ҳакамлари дахшатга тушди. (Ўқлов ўзбекистондан келтирилган) Паспортига қашшоқ деб ëзилган миллионлаб пийпл рухан ва жисмонан таназзул концентратига айланиб бўлди. Энди улар ўз чурвақаларини ҳам ўзлари каби пажмурда бўлиши учун астойдил тиришишмоқда. Мақол ҳам тўқиб қўйишган. Тезак тезакдан нарига тушмайди. 

МС: Овонг! Топ ўзи! Отанг начи? Игначи!.

РТ: Россияда ўзбек энага ўз қарамоғидаги боланинг калласини кесиб кўчада кўтариб юрди. Ўзбек келин ўз ëш боласини Тошкентдаги автобус бекатида бўғиб ўлдирди. Ўзбек келин болаларини сувга чўктириб ўлдирди. Ўзбек аëл боласини айиқнинг олдига емиш қилиб отди. Ўзбек она ўз боласини тўққизинчи қаватдан ирғитиб юборди.   (Сиз давом эттиринг билганингизни, мен гугл қилмай шунчаки эслаганимни ëздим.

ПЕДОФИЛИЯ

Ўзбекистон Жиноят Кодексида педофилия учун алоҳида модда йўқ.

2018 йилда ëш қизларга жинсий тажовуз қилган қўқонлик Ю.М. Ўзбекистон ЖКнинг 129 – моддасида кўзда тутилган жиноят (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилишда айбланиб, 1 йилга озодликдан махрум қилинган эди.

Ўзбекистон ЖКнинг педофилияда айбланганларга нисбатан қўлланадиган мавжуд 129-моддаси «уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш» жазосини назарда тутади.

Ўзбекистон жиноий қонунчилигидаги ушбу ҳолатга изоҳ берган Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова журналист Шуҳрат Бобожон билан 2020 йилдаги суҳбатда  «миллий қонунчилик жинсий тажовуз бўйича жиноятчиларга жазо бера олиши»ни таъкидлаган эди. 

Ортиқова хонимнинг журналистга айтишича¸ «жиноят учун жазонинг муқаррарлиги» тамойили мавжуд.

МС: Нишатиш гарак оғо инди. Биза ўқиғон китобни вула ëзғон бўлса?

РТ: Бу саволга ватандошимиз Нозима Давлетова жавоб берди. 

Педофил эркакларни жазолашга қаттиқ қаршилик кўрсатиляпти!

2019 йили АҚШдаги Жорж Вашингтон университетида хотин қизлар камситилиши бўйича илмий иш ëзгандим. Университетдаги америкалик устозларимдан бирининг гапи зехнимни ўқдай тешди. У айнан мана бу гапни айтган эди. «Ўзбекистонда оилавий зўравонликни жиноятга тенглаштириш кераклигига қўшиламан. Аммо бу холда Ўзбекистондаги эрларнинг 80 фоизини қамашга тўғри келади» Биз Ўзбекистонда оилавий зўравонлик ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилганимизда ҳам айнан шундай аргументлар келтирилди.  Балки сизга барибирдир. Аммо бу гаплар менга ўта қаттиқ ботди. Юрагимга ҳанжар тиқилган каби оғриндим. Бир нуқтада биз жамиятдаги қолоқлик фактини норма деб қабул қилишга мажбур бўлдик. Жамиятимизнинг қолоқ одатлардан иборат эканлигини жим тан олдик. Бу қолоқликни миллий қадрият дея қўлимизга зар қоғозга ўраб тутқазишди. Жохилликни миллий урф одат дея ўта банал равишда оқлабгина қўйишди.  Бугун биз Хоразм кейсидан астойдил ғазабга келдик. Ҳукуматни тамсил қилган мулозимлар кичик ëшдаги сағира қизларни муттасил зўрлашгани кейси.  Бу ëмон. Аммо мен учун энг ëмони бу педофилларни жазоламасик тарафдори бўлганларнинг ҳукумат ва қонун чиқарувчилар орасида мавжудлиги. Эркакларнинг зўравонлиги учун¸ хусусан болаларни жинсий зўрлаганлар учун  жазони лаоқал минимал даражада қаттиқлаштирмоқчи бўлганимизда биз улкан ва кенг қамровли қаршилик билан юзлашдик. Бунинг ортидан биз болаларни зўрлайдиганлар жамоатдан изоляция қилинмайдиган жамиятда яшашга мажбур қоляпмиз». 

Янглиш бир тушунча бор. Айни одам ëш гўдакларни жинсий зўрлаган золимни қоралайди ва бемалол  хотинини дўппослаган эркакнининг ëнини олиб гапиради. «Хотиннинг юзига бир шаппот урибди  холос. Нима бўпти…» дейди. Яна сўзида давом этиб «хотин қизларни ўқитишнинг кераги йўқ, кўп хотинлилик бу норма¸ 16 яшар қизлар эрга чиқишга таппа тайëр» дейди. 

Бу икки тушунчанинг илдиз томири битта. Хотин қизлар ва болаларга ва ўзларидан заифларга мол каби муносабатда бўлиш. Кўраëтганимиз бутун залолатнинг ўқ томири бу!

Бу давлат¸ бу жамият меники. Бу тузумда болаларим улғаймоқда!

Бугун мен каби оилавий зулмга қарши курашаëтган фаоллар давлат бошқарувидаги  оз сонли арбоблар тимсолида олдингидан кўпроқ ва кучлироқ қўллаб қувватловга эга. 

Олдингидан кўра таянчимиз мустаҳкам. Аммо бу таянч саноқли арбоблар тажассуми. 

Мен эса бу таянчнинг доимо ишлайдиган системага айланишини истардим. 

Токи бу жамиятда алоҳида одамларнинг қолоқ фикри устовор бўлмасин. Токи жохил амалдор илғор қонун қабул қилинишга тўсиқ бўлмасин. 

Қонунлар барчага баробар ишласин. Қонун ҳеч кимни аямасин. 

Қудрат ва ҳокимият эгаси қонунлар устидан сакрайдиган имтиëзга эга бўлмасин. Барча қонунга ўта қаттиқ бўйсунсин.

МС: Лекин ëшуллилар қутулиб қолибдиқу охир. Вулани ким шарманда атади?

«Мен ўлимдан қўрқмайман аммо Рассом Тузнинг шарманда тахтасида расмим туришидан қўрқаман» Бу гапни детдомдаги қизларни мунтазам зўрлашда бошидан иштирок этган Янгиариқ туман Фавқуллода вазиятлар бўлим бошлиғи Анвар Қурязов айтибди. Азиз ўқувчилар шу Қурëзовни расмини топиб беринглар шарманда тахтаси бўш турмасин. Мана бу расмдаги хотин етимхонанини жалабхонага айлантиргани учун 5 йил срўк олган Юлдуз Худойберганова.

Миллат ўз антигеройларини таниб қўйсин. Хоразм вилоятида оилавий етимхонадаги вояга етмаган қизларни 2021 йил май ойидан то 2022 йил феврал ойигача муттасил зўрлаган давлат мулозимлари етти киши бўлган. Булар 1. Файзуллаев. Ш. 2. Машарипов. 3. А. Курязов. А. 4. Кенжаев. Б. 5 Абдикаримов. Олтинчи ва еттинчилар номи аниқланмоқда. Ўз орасида «кадичи» деб ном олган бу ипирисқилар юзига ойна тутайлик. Уларга деярли жазо бермай «қизларнинг ўзлари истаб бу мулозимлар тагига ëтган» дея форточка ижод қилган судялар исмини ҳам коментга ëзинглар.

МС: Олий маълумотли одомларни айтганларини қоронг оғо…

ЮРФАК ДИПЛОМИ ЖОҲИЛЛИК ВАСИҚАСИМИ?

Совет даврида ҳам¸ мустақил Ўзбекистондаги 30 йил мобайнида ҳам юрфакка катта пора билан кирилган ва пора билан ўқилган. Прокуратура¸ суд¸ адлия ва ҳуқуқ тартибот органларида ишлайдиган «юрфак» дипломли ходимларнинг аксарияти рим ҳуқуқи нималигини билмайди. Юрфак дипломига эга ва ҳуқуқшуносликдан кандидатлик ëзган ашлачи хожона Юлдуз Усмонова эса ўз вақтида каримовни хозир эса Мирзиëевни «пошшойимиз» деб алжираб юради. Монархия билан диктатуранинг фарқига бормайди бу туғма овсар хотин. Детдомда ëш қизларни зўрлаган Айбек ҳам юрфакни хатм қилган. Юрфак дипломи жохиллик васиқасими?

МС: Русланбекни вохтиндо надаян хўшрўй министрество ади. Гўз дайди!

РТ: Узоқдан ялтиллаб кўринган нарса ҳар доим ҳам бриллиант бўлмайди. Шунчаки шиша синиғи. Ëки сарғайиб кўринган нарса олтин эмас балки ахлат бўлиш эхтимоли катта.  Роса мақталган ялтир юлтир  адлия тизимининг ичи қалтироқ экани ўртага чиқди.

Мавжуд ўзбек мақолларининг ўзи ҳам етимларни шахсий қўлларга топшириб бўлмаслигидан далолат. «Етим бола асрасанг, оғзи бурнинг қон қилар» ва ҳоказо. Булар нафақат етимни балки ўзи туққан боласини ҳам севмайди. Ялчитиб боқмайди. Уриб сўкади. Дунëда болаларни севмайдиган  ва эрига мошн абериш учун бозорга обчиқиб сотадиган битта миллат бўлса бу ўзбек миллатидир.  Кўплар давлатдан пул ундириш учун етим олиб сақлашади. Қашқадарëда эса етим болларни қулдай ишлатишди. Марғилон ва Хоразмда эса етим қизларни амалдорлар учун фохиша сифатида фойдаланишди.

Хоразмдаги педофил амалдор зўрлаган етимча қизлар ҳақида хабар чиқиши билан бу қизларга аталган ўнга яқин шиғир жўнатишди. Ўзбек шоирларининг оперативлигига қойил қоламан. 1985 йил АҚШда Саманта Смит исмли фаол қиз ўлдирилганининг эртасигаëқ ўзбек шоирлари шеър ëзиб газитда чиғортирганди. Улар қачон Саманта ўлади деб шеър қаламини йўниб кутиб ўтиришганди. Қора денгиздан ўлиги топилган суриялик болакай воқеасидан кейин ҳам ўзбек шаир ва шаиркалари роса жазава билан шиғирлар ëзиб ташаганди. 

Аммо шиғир билан шеърнинг, суюқ билан туюқнинг фарқи бор¸ Масалан менга манави шеър ўбдон ëқди. Муаллиф С. Мамиров:

Қайданам туғилдинг, бу юртда,

Фиғонлар кўкларга ўрлади.

Бечора, мушфиғим, жон синглим,

Палидлар пок номинг булғоди.

Инсонлар иблисга дўнмоқда,

Йиғидан юзларинг шўрлади.

Энг сўнгги умидлар сўнмоқда,

(Гўдакни амалдор зўрлади.)

Оломон барига кўнмоқда,

Қозининг кўр кўзи кўрмади.

Давлатнинг қизисан,

бир ёқда — Давлатнинг

одами зўрлади.

Бул ерда қайданам туғилдинг!

Оч қолдинг қоронғи бўлмада.

Топталган гулзорим, қон синглим!

Бу юртда зулимлар ўлмади.

(Гўдаклар доридан ўлди-ю,)

Аммо ҳеч золимлар ўлмади.

Ланати малъунлар ўлмади.

МС: Шўрда тўхтоп ëнқи гапни ойтинг

Ассалом Ўзбекистон, Жума Муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
21 июл 2017
Жорий йил бошида Туркиядаги Reina тунги клубига ҳужум қилиб 39 кишини ўлдирган Абдуқодир Машариповга кўмак берганликда гумонланган 42 ёш, ...
1 феврал 2023
Ўзбекистон нефт ва газ соҳасидаги вазиятни ичдан билувчи икки манбанинг Элтузга берган маълумотдан англашилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унга қарашли ...
11 ноябр 2017
Жиззахлик Маҳкам Жўраева 18 октябрь куни «Жаслиқ» қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган ўғли Фурқат Жўраевни кўргани борганида уни БМТнинг инсон ...
9 август 2021
Жорий йилнинг 7 август куни Ўзбекистон либерал демократик партияси Ўзбекистон президентлигига иқтидордаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурди. ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...