Асосий мавзулар
10 апрел 2023

Уйи бузилганлар, зўрланганлар ва террорчи ўзбеклар – 600’40

Салом қадрли мухлислар, бугун 10 апрел, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги сонини тақдим этади.

+++

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Намуна кўчасининг ўнлаб турғунлари уйлари бузилиши эҳтимолидан норози бўлиб  Вазирлар Маҳкамасига боришди.

+++

Қўштепанинг “Қорақушчи”сидаги дарғазаб эркак кўчада сигнал чалган шўпрни сўйиб ташади. Шўпр гўрда. Қотил қамоқда.

+++

Ургут туманида 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча текшириш ҳаракатлари ўтказилди. 

Марҳумага раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини мутассил равишда камситганлик ҳолатлари бўлганлигига аниқлик киритиш учун гувоҳларни батафсил сўроқ қилиш, юзлаштириш, қўшимча экспертизалар ўтказиш ва бошқа зарур тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиб бўлмаслигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. 

Тергов жараёни Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган. 

+++

Чироқчи туманида 52 ёшли эркак меҳрибонлик уйидан асраб олган 13 ёшли етим қизни зўрлаб, иккиқат қилди ва боласини аборт қилишга мажбурлагани ортидан қўлга олинди. Чироқчилик эркак 8 етимни асраб олган, улардан бири — 13 ёшли қизни мунтазам зўрлаб бўғоз қилган. Қилмиш  юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Мавжуд қонунга кўра бу эркакни 400 соат кўча супуриш билан жазолаш мумкин. Чунки Ўзбекистон қонунларида педофил деган тушунча йўқ. Қашқадарëда асраб олинган ўғил бола етимлар қул каби ишлатиб келинган, қиз бола етимлар эса текин жалабга айлантирилган. 

+++

Чироқчида Қизил китобга кирган навбатдаги айиқ ўлдирилди. Айиқни отиб ўлдиришга Чироқчи ҳокими Нодир Эркаев буйруқ берган. Кейинчалик тармоқда бу айиқни сўйиб ифторда пишириб ейилгани ҳақидаги ҳабар тарқалди. Ўзбекистондаги айрим рахбарлар ҳамон ўзларини ғор давридаги тўда бошлиғи дея ҳис қилмоқда.

+++

Фарғонада одамларни алдаб, пул ва телефонларини тортиб олиш билан шуғулланган сохта ИИБ ходими ушланди. Сохта ИИБ ходими қамоқда.

+++

Ўзбекистонлик таниқли журналист Шоҳида Ёқуб ўз ватанига киритилмади. Кўп йиллар Би-би-си Жаҳон Хизматида ишлаган, Озодлик радиосида «Настоящее Время» ТВ кўрсатувлари асосчиларидан бири, кўплаб ҳужжатли фильмлар муаллифини ўзбек чегарачилари Тошкент аэропортидан ортга қайтаришган. Шоҳида Ёқуб икки фарзанди билан Тошкентда истиқомат қилувчи оила аъзоларини кўргани борган эди. Шоҳида Ёқубнинг нима учун Ўзбекистонга киритилмагани маълум эмас. 49 яшар Шоҳида Ёқуб Каримов режимининг ашаддий танқидчиларидан ҳисобланар эди. Журналист салкам 30 йилдан бери Британияда истиқомат қилади.

+++

Ўзбекистон халқ артисти, актёр Мурод Ражабов узоқ давом этган қанд касаллигидан сўнг 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 8 апрел куни Кинематография агентлиги хабар берди.

Ўзбек киносининг «Темир эркаги» дея таърифланадиган Мурод Ражабов 1949 йилнинг 30 март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўнлаб кинокомедияларда ажойиб образлар янатган. Элтуз актёрнинг яқинлари, издошлари ва мухлисларига таъзия билдиради.

+++

Хоразмнинг Янгиариқ туманида 2006 йилда туғилган қиз 11 эркак томонидан зўрланганлиги ҳақида хабар тарқалгани ортидан Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши очилди. 

Тергов давомида 8 нафар шахс гумонланувчи, 3 нафар шахс айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинди. 3 нафар айбланувчи қамоққа олинди. 

+++

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида автобус ҳайдовчиси 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди. 

Автобуснинг пиёдалар йўлагига юриши натижасида икки аёл ва 16 ёшли ўсмир воқеа жойида ҳалок бўлди, яна икки нафар вояга этмаган бола реанимацияда вафот этди.  Хабар қилинишича,  ҳайдовчи аллақачон ҳибсга олинган ва агар воқеада унинг айби борлиги исботланса, узоқ йилларга қамалиши мумкин.

+++

Индонезияда 4 нафар ўзбек террорчи дея қўлга олинди

Индонезия полицияси бригадаси матбуот котибининг айтишича, ўзбекистонликлар “Тавҳид вал Жиҳод катибаси” халқаро террор ташкилотига алоқадор шахслардир. 

Қўлга олинган Ўзбекистонликлар 40, 32, 28 ва 26 ёшли кишилар экани маълум қилинди. 

Улар Индонезияга Истанбулдан келишган ва мамлакатга Малайзия орқали киришган. 

Ўзбекистонликларнинг икки нафари 2023 йилнинг 6 февралида Индонезияга келган, қолганлари эса уч ҳафтадан сўнг 27 февраль куни Индонезияга етиб боришган.

Улардан икки нафари Яқин Шарқ минтақасида, хусусан Сурияда фаол бўлган халқаро террор ташкилоти аъзоларидир. Бошқа бири эса уларга молиявий ёрдам ҳамда сохта ҳужжатларни тақдим этиб келган. Хабар қилинишича, ўзбекистонликлар терактларни амалга ошириш ниятида бўлишган. 

“Тавҳид вал Жиҳод Катибаси” гуруҳи аъзоларини қабул қилиш ва уларни тегишли жойларга етказиш билан шуғулланишган.

“Ҳозирда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги уларга нисбатан жиноий иш қўзғатган”, — деди Индонезия полицияси генерали Аҳмад Рамазон.

+++

Буюк Британия бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Россия иштирок этишидан хавотирланиб, уни бойкот қилишга қарор қилди. 

Халқаро бокс ассоциацияси (ХБА) Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган турнирда россиялик ва беларуслик боксчиларни ўз мамлакатлари байроқлари остида қатнашишига рухсат берди. 

Бу Халқаро Олимпия Қўмитасининг (ХОҚ) россиялик ва беларуслик спортчилар нейтрал байроқ остида мусобақаларда қатнашиши мумкинлиги ҳақидаги кўрсатмаларига зид келади.

Эркаклар мусобақаси 30 апрелдан 14 майгача бўлиб ўтади. 

+++

Эстонияда Россия телеканалларини Интернет орқали очиб кўриш мумкин бўлган 53 домен ёпилди. Болтиқбўйи мамлакатларида урушнинг хамиртуруши бўлган россия каналларининг намойиш қилинишини тўхтатиш ҳаракатлари анча илгари бошланган.

+++ 

Вашингтонда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов мамлакат болаларини пахта мажбурий меҳнатидан қутқарган Умида Ниëзова бошчилигидаги фаоллар билан учрашиб уларнинг жасоратини олқишлади.

+++

Урушни ўрганиш бўйича Америка институти (ISW) янги ҳисоботида Россия Украинага ўтган йилнинг февралида бостириб кирганидан бери босиб олинган ҳудудларида амалга ошираётган диний репрессияларни таҳлил қилди. 

Россия ҳукумати Украинанинг босиб олинган ҳудудларида диний эркинликларни ўзлари қўпол равишда бузаётганига қарамай, Украинани халқаро майдонда обрўсизлантириш мақсадида диндан қурол сифатида фойдаланишда давом этмоқда, дейди институт экспертлари. 

“Россия яқинлашиб келаётган Пасха байрамидан фойдаланиб, православ динига ҳурмат юзасидан ўт очишни тўхтатишга чақириб, Украинанинг қарши ҳужумини кечиктириши мумкин, гарчи Россиянинг ўзи босиб олган ҳудудларида динга бундай ҳурмат кўрсатмаса ҳам”,  — дея ёзади ISW. 

Диний таъқиблар маданий геноцид ва этник тозалаш кампаниясининг бир қисми бўлиши мумкин, дея хулоса қилади экспертлар.

+++

Туркиянинг биринчи кузатув сунъий йўлдоши 11 апрел куни коинотга учирилади. Бу ҳақда республика президенти Ражаб Тоййиб Эрдӯған ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди.

“Миллий объектларда ишлаб чиқарилган юқори аниқликдаги тасвирлаш имкониятига эга бўлган биринчи IMECE кузатув сунъий йўлдошимиз коинот орбитасига чиқарилади”, — деди у.

+++

Бу сўнгги 600 секунд ичида сизга етказмоқчи бўлган хабарларимиз эди. Кун давомида биз билан қолинг, Каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

@eltuz

Тағин ўқинг
30 январ 2019
Швециядаги «Экспрессен» интернет нашри 28 январь куни мамлакатдан Ўзбекистонга депорт қилинаётган навбатдаги ўзбек оиласи ҳақидаги мақолани чоп қилди. Ғаффоровлар ...
13 июн 2017
Давлат идоралари корпоратив базмларида хонандалар хизматидан бепул фойдаланилиши ҳақидаги Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков шикояти турли бахсларга сабаб бўлди. ...
14 март 2019
Ўзбекистонга киритилмаган таниқли ўзбек ëзувчиси Ҳамид Исмоил «Жинлар базми» китоби учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 2019 йил учун ...
20 сентябр 2018
Қирғизистонда жиноий ишларда кўп қўлланилиб сийқаси чиққан, экстремизм аломати бўлган видеоматериаллар, брошюра, китоб сақлаш бўйича юзлаб айблов ҳукмлари чиқарилмоқда, ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...