Асосий мавзулар
26 апрел 2023

Аёлларни буллинг қилган вайнер, тешилган асфальт, таъмирланмаган йўл ва туя қилинган бола пули – ЭП72

Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Қашқадарё вилоятларидан келган. Сизга ўқиб эшиттирмоқчи бўлганимиз дастлабки мактуб тармоқда рўза ойида аёлларга таҳдид солган эркак видеоси ва тармоқдаги таҳдидли изоҳлар юзасидан ёзилган. Мактубга видео ҳам илова қилинган.

Аёлларни буллинг қилаётган вайнерга чора кўришингизни сўраймиз

Диний эркинлик берилган сари диндорларнинг нафси ҳаталак отиб, ҳад деган нарсани унутиб қўйишди. Ҳар Рамазон ойида аёлларни очиқ кийинмасликка тарғиб қилишгани етмаганидай энди замонавий, ўзига қараган қизларга очиқдан-очиқ таҳдид, буллинг қилишиб, барчани ўранишга, шаҳватларини қўзғамасликка чақиришмоқда. 

Буларнинг бари биз истаган ва қураётган секуляр тузумга мутлақо зид. Инстаграмда @аҳой_бро1 ниcкнаймли ушбу вайнернинг қуйидаги видеоси ва пост остидаги изоҳлар барча онгли инсонни ташвишга солади. Қизга бу ҳам камлиги, бошига, юзига уриш кераклиги ёзилиб, вайнернинг бу қилмиши рағбатлантирилган. 

Ушбу ҳолатни кенг ёритилиши ва ҳуқуқ тартибот идоралари ҳолатни назоратга олишини, ҳуқуқбузарга тегишли чора кўришини сўраймиз.

Кейинги мактуб Андижан вилоятидан. Йиллаб ётқизилган асфалт тадбиркор томонидан тешилди. 

Ассалому алайкум, Элтуз. 

Мен Андижон вилояти Андижон тумани Хакан Роввотдан мурожаат қилаяпман. Хаканнинг асосий қатнов йўли «Дархон-Гумбаз-Роввот» йўли яқинда янги асфалт бўлган. Энди шу йўлдан бир тадбиркор янги асфалтни ковлаб Канализатсия олиб ўтаяпти. йўлларни тўсиб қўйгани майли, лекин янги асфалтни бутунлай бузиб кетаяпти. Яна «МЕН КАНАЛИЗАЦИЯГА РУҲСАТ ОЛГАНМАН, АСФАЛТ БИЛАН ИШИМ йўқ» дейди. 

Наҳотки миллиардлаб пул сарфланган янги Асфалтни бемалол бузиб, тўғриламасдан кетаверса?! Шунга руҳсат берган одамлар буёғини ўйлашмайдими? 20 йилдан ошиқроқ вақтда бўлган асфалтни тўғридан-тўғри бузиб кетоврадими??? Андижоннинг эгаси йўқми?

Навбатдаги мактуб Қашқадарё вилоятининг Косон туманидан келган. Элтуз порталига Бола пули ҳужжатини маҳалла аралашувисиз нафақа бўлимига топшириш тартиби жорий қилиншини сўраб мурожаат қилишган.

Қашқадарё вилояти Косон туманидан мурожаат қиляпман. Қизим Нартичуқур маҳалласида яшайди. Март ойида маҳаллага болалар нафақасига ҳужжат топширгандик, битта-икки фарзандли оилалар ҳужжати қайтарилибди. Шу мазмунда янги қонун чиққанми?

Айрим маҳаллаларда раислар бола пулига ҳужжат олиш учун солиқ  тўловини талаб қилмоқда. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашга масъул идоралардан илтимосим, бола пули ҳужжатларини маҳалла аралашувисиз нафақа бўлимига тўғридан-тўғри топшириш тартиби жорий қилинсин. Ана шунда одамлар сарсон бўлмас эди.

Кейинги маткуб Ташкент вилоятининг Ангрен шаҳридан «Брикс Ангрен» ширкати ишчилари корхонанинг табиий газ тизимидан узиб қўйилгшанидан нолишмоқда.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан мурожаат қиляпмиз. “Брикс Ангрен” МЧЖ корхонаси ишчиларимиз. Корхонамиз 2022 йилнинг 2 декабр санасида табиий газ тизимидан узилганди, ҳозирга қадар газ та’миноти тикланмади. Корхонада ишлайдиган 200 нафар ишчиларнинг аксари оилали, фарзандли, ҳозирда шунча инсонларнинг моддий аҳволи ачинарли.  Деярли 80 % ишчи маошга ишониб кредит олган, кредитлар ҳозирда пеня туғиб ётибди. Ҳокимият корхонамизни муқобил ёқилғида ишлатишни тавсия қилган, лекин алтернатив ёқилғида ишлаш учун технологияга ўзгартиришлар киритиш керак ва бу 5 ой муддат талаб қилади. Технологик ўзгартиришлар олиб бориб, алтернатив ёқилғида ишлаб кетишимизгача бўлган вақтда табиий газдан фойдаланиб, иш фаолиятимизни олиб борсак яхши бўларди.

Кейинги видеомурожаат эгаси йўл қурувчиларининг тайёр асфальт йўл устидан шағал ётқизаётганига эътибор қаратади. Унинг сўзларига кўра кўчанинг бу қисмига асфальт ётқизилмайди. Тайёр асфалтни йўққа чиқаришди, дейди у.

Янгиобод МФЙдан мурожаат қиляпмиз. Янгиобод кўчаси асфалтланган эди. Фақатгина кўчанинг икки томони яроқсиз ҳолга келиб қолган. Йўл қурувчилар шағал тўкишини бошлаганида  ёшу қари кўчамиз асфалт бўлар экан деб, Президентимизга раҳматлар айтиб дуо қилган эди. Кейинчалик билсак, 250 метрлик кўчанинг фақатгина  60 метр жойи асфалт қилинар экан. Тайёр асфалтни йўққа чиқаришди-я! Йўл қурилиши жараёнида сув қувури тешилган. Қувур ямалмасдан асфалт қилиш қанчалик тўғри? Бюджет пулини назорат қилувчи идоралар ҳолатни назоратга олишини сўраймиз.

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

@muharrir

Тағин ўқинг
22 сентябр 2016
15 сентябр куни халқаро криминал авторитет Ғафур Раҳимов Ўзбекистон Интерполи қидирувидаги шахслар рўйхатидан cирли тарзда олиб ташланди, айни пайтда ...
19 октябр 2017
Франциянинг Mediapart интернет нашри томонидан қўлга киритилган ва European Investigative Collaborations (EIC) консорциумидаги ҳамкасбларига тақдим этилган махфий маълумотлар Ўзбекистоннинг ...
9 апрел 2019
Расмий Тошкент Ўзбекистон халқ ҳаракати (ЎХҲ) лидери Муҳаммад Солиҳнинг қариндошлари ортидан таъқибни қайтадан бошлади. Хусусан, 2019 йилнинг 7 апрель ...
11 апрел 2017
Стокголм ҳужумчиси самарқандлик Рахмат Ақилов телефонидан чиққан сўнгги СМСлар одамни жунбушга солади. «Ёмон, бир нечтасинигина босдим холос. Машина бошқа ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...