Асосий мавзулар
15 сентябр 2023

Ўлик ҳақида фақат ҳақиқат айтилади – РТдан ваъз

Азиз асримизнинг азиз онлари

Азиз одамладан сўрайди қадрин

Фурсат ғаниматдир. Шох сатрларла

Безамоқ чоғидир умр дафтарин

МС. Гўтарилди шамал. Гўринди том. Бини ëзди Ғопр Ғулом. Ничиксизла, хўжик брри! мўччи ойбикала. 

РТ: Матчонбой хоразмча гапламасин, деган таклиф тушди.

МС: Навчун охр оғо. Немисча гаплайинми ë. Дас ист, фантастиш!

РТ: Муҳтарам томошабин, агар Матчонбой хоразмча гаплайверсин десангиз, ютубнинг изохлар қисмида 1 рақамини ëзиб қолдиринг. Агар немисча гаплашини истасангиз 2 рақамини ëзиб қўйинг. Кейинги жума санаб кўриб, қарор қабул қиламиз.

МС: Гитлер капут, хенди хох.

РТ: Шошилма Матчон немисча гапиришга, ўз билганингча гаплаб туравер. Қарор келаси жумада олинади. 

OSMON MUSAPPA NEWS

МС: Диғидиқ диғидиқ от галди, оғом мактапдан галди. Шапкасини айри қўйиб, ҳаммалара солом барди. Оғо инди ўлган қотқонлони ойтинг. Ичимни чакиб юрак боғрим азилип ишитин.

+++

Намонгонда арабпараст тўй ўтказган куёв 2000 йилда Наманган вилоятида туғилган фуқаро «И.А» Наманган вилоят ИИБга чақирилган.

«И.А» ўз шахсий диний қарашларидан келиб чиқиб тўйда келинга бурқа кийдириб, ўзи ҳам арабнинг тавияси бўлиб олгани, ҳамда диний куй-қўшиқлардан фойдаланиб, тадбирга диний тус бергани ўзининг ташаббуси эканини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ, ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунига асосан:

Суд томонидан фуқаро «И.А.»га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-2-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди

+++

Самарқандлик апрс ўзининг «А.М» исмли лўх юртдошини АҚШга через Мексика апкриб қўяман деб 14 минг доллар сўради. 

Апрс шу пулдан уч минг долларини олаётганида ушалди. Апрс қамағда.

MS: Бу боришда Самарқондни ëри холқини мексикадаги крокодил йиди.

Юнисеф ташкилоти ўзбек мактабларини битираëтганларнинг харф танимаслиги ва ғирт саводсизлигидан ташвиш билдирди.

+++

«Kompromatuzb» иши прокурори журналистикани шантаж тужжорликка айлантирган Мавжуда Мирзаевани 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 3 йилга журналистлик фаолиятни тақиқлашни сўради. Суд давом этмоқда.

+++

Руспараст киночи Амир Кустурица Тошкент халқаро кинофестивалига таклиф этилди. Ҳа, албатта, маданият фақат сиёсий мақсадлар учун силкитилган Ўзбекистоннинг элитаси деб аталадиганлар қўлида бўлганидан кейин бу нарса ажабланарли эмас. Бу ерда futbol, балет ва қолган Якубович-Фадеевлар шунчаки эмас, уларга нейтрал Ўзбекистонда ҳеч нарса йўқ, балки ҳар томонлама рағбатлантириладиган ташвиқотнинг «юмшоқ кучи» деб аталадиган кремль пропагандаси бор холос… Бизнинг бетарафлигимиз бир оёғида жуда ўзига хос ва чўлоқ.

2022 йилнинг 22 февралида Кустурица Sergey Шойгу таклифидан сўнг Россия армияси театрининг бош директори бўлишга рози бўлди. ОАВ Кустурицанинг Мудофаа вазирлиги театрига тайинлангани ҳақида ёзгандан сўнг, Чехия фебиофест кинофестивали уни 2017 йилда берилган мукофотидан маҳрум қилди.

2018 йилда у Россия Қуролли кучлари асосий маъбадининг шармандали қурилишини қўллаб-қувватлади. 

2014 йилда Кустурица Қримнинг аннексия қилинишини қўллаб-қувватлаган эди.

MS: Кустурицани ота бувоси мусулмон бўлғон. Ўзинам қулоқина озон ойтиб, чуккини касганла. Кейин насроний динина гириб, ошқинлаб гетти монглайи қоро.

Толибонча сиёсатга чек қўйилди

Ўзбекистонда «толибонча шариат» ўрнатилиш уринишларига чек қўйилди. 10 сентябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов ва ДХХ раиси Азизов иштирокида махсус мажлис ўтказилиб, диний радикаллашувнинг мамлакатни рак ўсимтаси каби чулғаб олгани ва бунга чек қўйилмаса давлат учун тахлика кучайиши муҳокама қилинди.

Бола ҳуқуқлари ҳақидаги қонунга зид равишда Мисрдаги радикализм урчитиладиган хужраларга олиб кетилаëтган болалар сони кескин кўпайгани, Қатар ва Туркиядаги экстремистик ташкилотлар молиявий кўмагида Ўзбекистонда «сиëсий исломни парваришлаш» ва пировардида конституцион тузум ўрнига «толибонча шариат ўрнатиш» режасида бўлган гурухлар назоратга олиниши кераклиги уқтирилди.

Кўп миллатли, кўп конфессияли мамлакатда айнан бир дин мансубларининг бошқа гуруҳларни такфир қилиши ва ўзларини улардан баланд деб ҳисоблаши мамлакат қонунларига мутлақо зиддир.

Ўзбекистон қонунларида аëл ва эркакнинг гувоҳлиги, мерос ва барча бошқа ҳуқуқлари тенг деб ëзилишига қарамасдан диний воизлар ўз ваъзларида аëлларни камситиб «иккита аëл гувоҳлиги бир эркак гувоҳлиги билан тенг» дея аëлларнинг тамал ҳақ ҳуқуқларини ошкора камситишаëтгани ва диний маъвизаларда полигамия яъни секс коммуналар тарғибот қилинаëтгани ҳам мавжуд қонунларга зид.

Ўзбекистон дунëвий давлат. Дин давлатдан, мактаб ва маориф – масжид, черков, синагог ва хоказолардан ажратилган. 

Давлат хизматчилари ўз фаолиятида диннинг давлатдан ажратилгани принципига риоя қилишлари керак.

Давлат хизматчиси «мен палон мазҳаб, палон динга устунлик бераман» деган ишорани бериб, бошқа конфессия ëки умуман эътиқод қилмайдиганлар ҳуқуқини камситмаслиги керак. 

Давлат дини ва этник мансублигидан қатъий назар барча ватандошларга бир хил ҳақ ҳуқуқни таъминлаши мамлакат қомусида белгиланган. 

Мажлисда давлат ва миллат манфаатларидан келиб чиқиб конституцион дунëвий тизимга хатар манбаларни чеклаш бўйича йўналиш мамлакат келажаги учун мухим эканлиги таъкидланди. 

Оғо ўшоло яхши гўрадон артис дойи ўлвади. Ботир деган боласи қилиннан олиб денка атип хоқимни оломан дап юрвади. Ничик бўлди шу ишла.

 Шерали ўлиб миллат устунсиз қолдими?

Давримиз фикр боболаридан бири, балки энг яхшиси Улуғбек Ҳамдам яқинда оламдан ўткан қўшиқчини “Ҳеч бир шубҳасиз миллат устунларидан бири эди” деб ëзибди.

Демак, энди миллат устунсиз қолиб, онтарилиб томи ўпирилдими?

Озгина запас қўйиб ëзса бўларди Улуғбек Ҳамдам. 

Шерали Жўраевни Ўзбекистоннинг 30 йиллик сиëсий тарихи фонида қараб кўрайлик. 

1990 йилда Жўраев “сиëсатга кириб” депутат бўлди. Ўша йили  ўзбек тилини севадиган юрт ойдинлари Тошкент марказида митинг ўтказди. Ҳукумат одамлар шу митингга бормасин, деб зудлик билан Халқлар дўстлиги саройига Шерали Жўраевни чақириб, текин концерт бер дейишди. Шерали Жўраев  рози бўлиб бу концертни ташкил қилди.  Асосий мухолиф бўлган депутат Муҳаммад Солиҳ ëнида юрарди. Улар тушлик емакни Жўраевнинг уйида ейишарди. 

Жўраев ўша даврда бошқа эркин фикрли депутатлар хусусан Тоиба Тўлаганова ва Ҳалима Худойбердиевалар билан ҳам яқин эди. 

Бу уч депутат қувғин қилинганида Жўраев лаоқал бир оғиз сўз айта олдими? Йўқ!!! 

Депутат Рўзимуродов ва ëзувчи Эмин Усмон ўлдирилганида бир оғиз эътироз билдирдими? Йўқ албатта. 

Депутат Мирсаидов калтакланганидачи? Майли бу депутат миллатдошларга хайрихох бўлса, Каримов уни пешанасидан отиб ташларди деб ишондик. 

Каримов тарафидан олдин севилиб кейин чеккалаб қўйилган Эркин Воҳидов ва Абдулла Ориповларнинг ëнида “дўст бўлиб” тура олдими? Йўқ албатта. 

Абдулла Орипов ўзининг сўнгги интервюларидан бирида Шерали Жўраевдан ихлоси қайтганини очиқ айтган.

2005 йили Андижондаги исëн бостирилиб, одамлар ўлганида Жўраев бир нарса дедими? Асло йўқ! 

Масалан Обид Асомов ўз ташвишини билдирди. Бунинг учун Асомовни столбага осишмади. Запрет қилинган бўлса Жўраевни ҳам запрет қилишди. 

“Миллат устуни” запретда бўлишига қарамасдан, Каримовга ҳушомад қилишда давом этди. “Дарëлар” деган қўшиқ айтиб Каримовнинг ëмон қўшничилик сиëсатини алқади. 

МС: “Магазинда вазелин аригани эриган, оҳ воҳ арагвай” даб қўшиқ айтса “миллат устуни” бўлиб қолаверами инди? 

РТ: Жўраев яхши поп фольклор қўшиқчиси эди. Айнан Жўраев боис мардум Навоий, Махтумқули, Эркин Воҳидов ва Орипов шеърларини ëд олди. 

Бир маънода адабиëт тарғиботчиси эди. Кўп ҳам эмас, кам ҳам. 

Ўлганлар ҳақида ëмон гапирмаслик керак. Улар ҳақида ҳақиқатдан бўлак гапни гапирмайлик.

«Ўликлар ҳақида ë яхши гапиринг ëки ҳақиатдан бўлак гап айтманг” 

Бу олтин фикрни Спартадаги қадим юнон сиëсатчиси ва шоири Хилон айтган. (Эрамиздан олти аср олдин. Хилоннинг бу гапи тарихчи Диоген китоби боис бизгача етиб келди.

Уят гаплар

МС: Оғо шу уëт гаплани ойтаварасиз, одом изо еб ерлара гириб гетаси галади.

РТ: Туалетга тушиб кетган телефонни ахлат ичига бўғзигача кириб олишга тайëр бўлганлар «бўқ» сўзи ëзилса уялар экан.

Қизлари танини сотиб юборган пулга умрага бораëтганлар «жалап» сўзи ëзилса авторни тошбўрон қилишга тайëр. Ҳар куни минг марта онангни палон қилай¸ қизингни писмадон қилай деб сўкадиганлар «эшак гўшти» ҳақидаги хабарчини ғийбатда айблашади. Ароққа колбасани закуска қилиб ўтирганлар «эшак» гўшти сотган қассобни қозиққа ўтиртириш керак дейди. Ҳозиргина процентга берган пулини разборини қилган ҳожака калишини судраб жумага юғуради ва албатта сафнинг биринчи қаторида савлат тўкиб туради. Норасида қизи ўқитувчисидан иккқат бўлган она бўлган воқеадан эмас, гапдан қўрқади. Қўшни билмасин, Россияда юрган аканг билмасин¸ Қозоғистонда ишлаëтган отанг эшитмасин, дейди ва қизидан туғилажак гўдакни 300 долларга сотиш ҳақида роддомдаги таниш акушер билан переговор бошлаворади. Так что маънавият чироғини ёқволмангки, одамнинг кўнгли айнийди. Ўзини танқид қила билиш ҳар бир миллатга хос хусусият эмас. Бизам ўрганайлик.

МС: Шўрда тормоза уринг оғо. Ални очип потияни уринг.

РТ: Ассалом Ўзбекистон – Жума муборак!

Тағин ўқинг
22 январ 2022
(Рассом Туз ҳикоялари. Давоми. Боши ўткан сонда) «Холли қабристонни ўйчан қиёфада тарк этди. Бир чеким носни тил тагига ташлаб, ...
19 декабр 2016
Таниқли хонанда Озода Нурсаидова 17 декабр куни ўзининг инстаграмм саҳифасида Шавкат Мирзиёевдан кечирим сўраши ҳақида ёзди ва сайловда унга ...
30 октябр 2020
Ҳафта ичи сен севасанми, мен севаманми, сен ëмон кўрасанми, мен ëмон кўраманми, деган гаплар билан тўла бўлди. Ҳар ким ...
3 ноябр 2017
Сўнгги вақтларда рус мулозимларининг Ўзбекистонга ташрифлари кўпайди. Шу кунларда Россия бош вазири Дмитрий Медведов юртимизда бўлиб турибди. МДҲ мамлакатлари ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...