Асосий мавзулар
17 октябр 2023

Бахти Ташкентский Марказий осиёга «смотрящий» этиб тайинланди

Жиноят оламида “Бахти Ташкентский”, “Бахти Янгиабадский” тахаллуслари билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев 14 октябрь куни ўзининг 52 ёшини Қибрайдаги уйида юзлаб ўзбекистонлик ва хорижий жиноят олами авторитетлари даврасида қарши олди.

Унинг туғилган кунига хориждан Леван Тбилисский (Леван Цинцадзе) бошчилигида жиноят оламининг бир гуруҳ авторитетлари келганлар. Меҳмонлар орасида Сойиб Жалалабадский бошчилигидаги Қирғизистон жиноят олами авторитетлари ҳам бўлганлар.  

Бахти Ташкентский уйида унинг туғилган кунини нишонлаш баробарида жиноят олами вакилларининг норасмий мажлиси – “ўғрилар сходка”си ҳам бўлиб ўтган.

Ўзбекистонлик ягона “вор в законе”ни видеоқўнғироқ қилиб, бутун дунёдан 100 га яқин жиноят олами авторитетлари ва ўғрилар табриклаганлар.

Табриклаганлар орасида бир бирига душман бўлган Шакро Молодой (Захарий Калашов), Таро Ониани (Тариэл Гурамович Ониани) ва Мераб Сухумский (Мераб Джанвеладзе) ҳам бор. 

Россияда бир-бири билан уруш ҳолатида бўлган мазкур ворзаконлар Бахти Ташкентскийдан улар ўртасидаги жанжалга “третейский судя” бўлишни (ҳакамлик қилишни) сўраганлар.

Уларнинг бундай илтимос билан чиқишларига Бахти Ташкентскийнинг ўғрилар ўртасидаги урушда ҳеч қачон ҳеч бир тараф томонини олмагани сабаб бўлган.

Шунингдек, собиқ СССР ҳудудларидаги авторитет ўғрилар Бахти Ташкентскийни бутун Марказий Осиёга смотрящий этиб тайинлаганлар.

Бахти Ташкентский уйидаги “cходка” Қирғизистонда “вор в законе” Коля Киргиз (Қамчибек Кўлбоев) Бишкекда махсус кучлар томонидан отиб ташланганидан ўн кун сўнг бўлиб ўтган.

Қирғизистонлик авторитет Сойиб Жалалабадский билан суҳбат чоғида Бахти Ташкентский ҳамкасби Коля Киргизнинг ўлимидан таассуф билдирган, аммо унинг сўнгги пайтларда сиёсатга аралашгани нотўғри бўлганини эслатган.

Советлар пайтида шаклланган қарашга кўра, “қонундаги ўғрилар” ҳеч қачон сиёсатга аралашмайди ва сиёсатни “кир иш” деб билишади. 

Қудратуллаев Бахтиёр Запарович 1971-йил 14-октабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ҳали 26 яшар экан, 1997 йилда «вор в законе» («қонун ўғриси») тожини кийган. Унинг «чўқинтирган оталаридан» бири «Дед Ҳасан» Россияда мафиябоши эди.

Бахти Ташкентский Ўзбекистонда жиноий дунёни бирлаштириш ва унда ўз тартибини ўрнатишга интилди. Аммо тез орада янги қонундаги ўғри мағлубиятга учради, чунки ўша вақтга келиб президент Каримов деярли барча маҳаллий ахлоқ тузатиш колонияларини «қизил» айлантирган эди. 

Яъни Ўзбекистондаги барча колониялар колония маъмурияти  жорий этган тартиб билан ишлай бошлади. Бу давр ичида Бахтиёр Қудратуллаев бир муддат Россияда истиқомат қилди.

Бахти Ташкентский бир неча йил ичида собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида жиноят оламининг нуфузли шахсига айланди.  У ҳамиша ўғрилар мафкурасига амал қилиб келди ва ҳеч қачон сиёсатга аралашмади.

Бахти Ташкентский ҳаёти давомида турли айблар, жумладан гиёҳванд моддаларни ташиш ва истеъмол қилиш, қурол-яроқ сақлаш ва қамоқхона ички тартибини бузиш айбловлари билан бир неча бор судланган.

Бахти Ташкентскийни охирги йилларда кўпинча эстрада юлдузлари ёки сиёсий арбоблар ўраб олган фотосуратларда кўриш мумкин.

Видео: https://youtu.be/InFeq3-xiUQ?si=yFmKSgqbIECBA2cD

Элтуз Ўзбекистондаги ўғрилар олами, жиноий гуруҳларга яқин шахслар ва криминал авторитетлар фаолиятига оид воқеа ва ходисаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни видеоларимизга лайк босишни унутманг.

Тағин ўқинг
14 декабр 2017
Рассом Туз акс эттирган расмдаги бу ҳайвонни биласизми? У қандай ҳайвон? Қаерларда яшайди? Нимадан қўрқади? Кимга бўйсунади? Кимларга ташланади? ...
18 январ 2018
Миллий хавфсизлик хизмати собиқ генерали Шуҳрат Ғуломов қамоқхоналардаги айрим сиёсий ва диний маҳкумларни йўқ қилиш гуруҳини тузган. Бу ҳақда ...
21 июл 2016
Аввал ҳам айтганмиз, «Қишлоқ ҳаёти» ажойиб газета. Қишлоқ одамларига, деҳқонларга экинни қачон экиш, гўнгни қачон қаерга ишлатиш борасидаги қиймати ...
31 март 2022
Ўзбекистон форуми (Uzbek Forum) ва Transparency International ташкилотининг Россия бўлими 29 март куни Гулнора Каримова пулларини Ўзбекистонга қайтариш жараёнида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...