Данғарада калтакланган йигитнинг аҳволи оғирлашган
Элтуз 21 октябрда Дадахон Тоҳиров исмли шахс Фарғона вилояти Данғара тумани Пахлавон балиқхонасида Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғининг акаси ва унинг шериги томонидан калтаклангани ҳақида хабар берганди.
Ушбу хабар ортидан, Дадахон Тоҳиров калтаклангани бўйича Данғара тумани ИИБ текширув ўтказган. Текширув қандай хулоса қилгани маълум эмас, аммо кўп ўтмай шифокорлар 31 яшар Дадахон Тоҳировга енгил жароҳат олди дея ташхис қуйиб, шифохонадан чиқариб юборишган.
Яқинларининг Элтузга маълум қилишларича, уйига қайтиб келган Дадахон Тоҳировнинг аҳволи оғирлашган.
«Сўнг уни хусусий килиникага кўрика олиб бордик. Юз соҳасида синишлар, миясида ва кўз соҳаларида оғир касаликлар аниқланди,» деб ёзди жабрланувчи яқинларидан бири.
(Иловада хусусий клиника чиқарган ташхисни кўраяпсиз)
Эслатиб ўтамиз, воқеа гувоҳларига кўра, данғаралик ўқитувчи Дадахон Тоҳировни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғи Жасур Тожибоевнинг акаси Мақсуд Тожибоев ва унинг дўсти Маъруф исмли шахслар дўппослаган. Бошига шиша билан урилган Дадахон оғир аҳволда тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилган.
Элтузга ҳодиса ҳақида хабар берган обуначи сўзларига кўра, ИИБ ходимлари ҳодисани қайдга олишни исташмаган. Жасур Тожибоев ўтмишда Данғара тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари бўлган. Элтуз воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни ва видеоларимизга лайк босишни унутманг.