Асосий мавзулар
25 октябр 2023

Мирзиёев бирданига икки вазирни алмаштирди

Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган йиғилишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, ҳамда қишлоқ хўжалиги вазирининг тайинланиши ҳақида эълон қилинди.

Ҳусусан қишлоқ хўжалик вазири этиб Иброҳим Абдураҳмонов тайинланди.         

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовнинг ишдан олингани ҳақида Элтуз кеча 24 октябр куни хабар берган эди.

43 яшар Азиз Воитов ўтган 2022 йилнинг 22 августида Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланган эди.

Бунга қадар у Инвестиция ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари, «Ўзсаноатқурилишбанк» раиси лавозимларида ишлаган.

Азиз Воитов Тошкент молия институтини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича битирган ҳамда Олий ишбилармонлик мактаби «Бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган.

Ўзбекистон ҳукуматига яқин бир манбанинг айтишича, Азиз Воитовнинг ҳали терговга тортилиши мумкинлигини ҳам истисно этиб бўлмайди.

 Сўнгги селекторлардан бирида Президент Шавкат Мирзиёев Азиз Воитовни назарда тутиб «коррупционер» деган эди.

Айни пайтда президент маслаҳатчиси Одил Қаландарович Абдураҳмонов олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланди.

Бу ҳақда расман тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.

Одил Абдураҳмонов 45 ёшда. У ўтган йил 25 августда Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.

Абдураҳмонов бунгача Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент давлат транспорт университети ректори лавозимларида фаолият юритаётган эди.

У Президент администрациясида аввал ҳам ишлаган: бу тузилма Президент девони деб аталган вақтда бош консултант лавозимида, кейинроқ девоннинг ўша пайтдаги ижро аппарати раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновнинг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Абдураҳмонов фаолияти давомида Республика бандлик, меҳнат муҳофазаси ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш илмий маркази раҳбари ҳам бўлган. 2018 йил 31 июлдан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

2019 йил апрел ойида Президент администрациясига қайтиб, Абдужаббор Абдувоҳидовга ўринбосар бўлган. 2020 йил июлида Транспорт университети ректори лавозимига ўтказилган.

Абдураҳмонов 2022 йил 8 июндан бошлаб Республика олий таълим кенгаши раиси лавозимида ҳам фаолият юритаётганди. Бу тайинловдан кўп ўтмай кенгашга янги ваколатлар берилганди.

Одил Абдураҳмонов 1978 йилда туғилган, иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасига эга.

Элтуз Ўзбекистон ҳукумат тизимидаги кадрлар алмашинувига оид хабарлар ва янги тайинловларни ёритишда давом этади. Кўрсатувларимизни кузатиб боринг, видеоларимизга лайк босинг. 

Тағин ўқинг
21 октябр 2020
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Enter Engineering Pte.Ltd” заводи ишчилари 21 октябрь тонгида ғалаён кўтариб, завод маъмурий биносини остин-устун қилишди. ...
30 май 2016
«Ўзбек ҳукумати зудлик билан ва ҳеч қандай шартсиз, 10 октябр куни сиёсий мотив билан қамоққа ҳукм қилинган мустақил журналистни ...
13 январ 2017
Каримов ўлимидан сўнг кенг урф бўлган Виртиуал қабулхона ортидан, ҳар бир туманда Халқ қабулхоналари ташкил этила бошланди. Халқ қабулхонасида ...
18 апрел 2022
Андижон вилоят, Избоскан тумани Луғумбек қишлоғидаги 25-мактабда география фани ўқитувчиси дарсга кеч қолиб келган 6-синф ўқувчисига 2 литр ариқ ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...