Асосий мавзулар
17 ноябр 2023

Кўчага ташлаб кетилган бола каби халқ…

Куз келди, гуллар ҳазон. Дарахтлар баргини тўкиб совуқ қишга ҳозирланмоқда. Қашқадарëдаги айиқлар деҳқонободликлардан анча тепадаги ғорларга кириб, қиш уйқусига ҳозирланмоқда. Турна ва ўрдаклар аллақачон иссиқ ўлкаларга учиб кетди. Фақат биз шу элнинг одамлари эртанги қиш ҳақида эмас, умримизда кўрамаган олис африкадаги болаларнинг ярим яланғоч экани ҳақида қайғи чекиб ўтирибмиз. Африкада қиш бўлмайди. Бир кунини кўрар улар. Биз эса ўзимнизни ўйлайлик. Ҳеч бўлмаганда деразаларни ғишт билан уриб қўяйлик. Қадим ғорларда яшаганлар ҳам деразасиз амаллашган.

МС: Оғо сиз сикишни оросино суқиш қўйманг. Улли ëшуллиға гап қоқитмонг. Мактабни ойносини карвуч билан ўриб тошо дади ëшулли. Ўйни ойноси билан кимни иши бо. Монго қороса ëғ еб, ëлонгоч ўтирингла сувуқда.

Бу чоллар ëмон чоллар, ўрисни онтаришни пойлар

Бундан 35 йил олдин Ўзбекистон ССР гражданлари бўлган ўзбеклар СССР президенти Михаил Горбачев берган ҳурриятдан фойдаланиб кўчаларга чиқиб ўз ҳақ ҳуқуқини талаб қилди. «Ўзбек тили давлат тили бўлсин. Бизнинг болларимизни нега армияда уриб ўлдиряпсиз. Ўзбекистон мустақил бўлсин» деган талаблар қўйилди. Кўчадаги минглаб милиса ва харбийлар ўз ҳақини таниган юзмингларни эплай олмай қолди. Улар худди тўғонни синдирган тошқин каби илгари интилди. Бу бир ташкилот эди. Ўша давр раҳбарияти асабини қақшатган бу ташкилотга норасмий деган мақом берилди.

2023 йилнинг 11 ноябрь, шанба куни ораларида Элтуз бош муҳаррири  Қудрат Бобожон ҳам бўлган бир гуруҳ чоллар “Бирлик” халқ ҳаракати таъсис этилганининг 35 йиллиги муносабати билан онлайн форматида табдир ўтказди.

Тадбирдагиларнинг эслашича ташкилотнинг дежурний номи «эътиқод» бўлган. Ўша даврда ëзувчилар уюшмаси раҳбарларидан бири бўлган буюк шоир Муҳаммад Солиҳ бу ташкилотга «Бирлик» дея ном берган.  Тадбир қатнашчилари эътирофича  «Бирлик»нинг ахборот сиëсатини Қудрат Бобожон шакллантирган. Ўша пайтда у «Эркин сўз», «Бирлик», «Демократик Хоразм», «Муносабат» каби нашрларнинг супермени бўлган. Бундан ташқари Қудрат Бобожон ўзбек раҳбарлари ўқийдиган Москвадаги «Комсомолская правда»нинг Тошкентдаги мухбири бўлган. Бирлик фаоли шоир Эркин Воҳидов машинаси ўққа тутилгани ҳабарини ўша даврда миллион тиражда чиқадиган «Комсомолская правда» газетасида  айнан Қудрат Бобожон эълон қилган.

“Бирлик” халқ ҳаракати таъсис этилганининг 35 йиллиги муносабати билан онлайн форматида ўтказилган табдирнинг кемтик жойи, бу  тадбирда доктор Абдураҳим Пўлатов, шоир Муҳаммад Солиҳ, собиқ депутат Пўлат Охунов каби бу ҳаракатга меҳнати синганларнинг қатнашмагани бўлди.

Ўша давр руҳини «Бирлик» аъзоси бўлган марҳум шоир Омон оғамиз яхши тасвирлаган.

Бугун юрт уфқида бир нур кўринди,

Бекларни кенгашга чорланг, ҳазратим.

Қуш бошли қузғуннинг қаноти синди,

Қаранг, Омон Матжон Россия гербидаги икки бошли қушни назарда тутиб истибдод тугаганидан қувонган эди.  Аммо шоир бу ҳаракат ичида бирлик йўқлигидан ғусса ҳам чеккан эди.

Ҳали оғзи ола ва тумтароқмиз,

Баъзилар қўлида шундан таёқмиз,

Бирлашсак кўплардан қудратлироқмиз,

Ечим сифатида «тепадан буйруқ кутмай» ҳаракат қилишни орзу қилади Шоир Омон Матчон.

Ўзимиз олайлик йўллардан тошни,

Ўзимиз аритиб диллардан ғашни,

Ўзимиз бошлайлик кексаю ёшни,

Ўзбекистоннинг яқин тарихидаги шон ва шарафга тўлиқ «Бирлик»ка кимки ҳисса қўшган бўлса, миннатдор авлодлар номидан раҳматлар айтаман.

Бизнинг оталаримиз биз каби муте ва қўрқоқ бўлмаган. Улар демократия учун курашган дея фахрланишимиз учун ҳам қадрли бу ташкилот.

МС: Оғо би гаплани топқонла хўр бўлиб, егани тоëқ ишитгани гап бўлди. Ўйсиз, элсиз, саргирдон бўлди. Қойто шу СССР замонинда Лелин отомиз, соëсинда ëтомиз даян комсорг, парткомла ҳазаатиб, шоввозсойни шоввуўллатиб жит қилиб юрибди. Шўничун димом улли гапламин нонни уллисини тишланг оғо.

РТ: Матчонбой сен яхши одамсан

МС: Ëмон топнийн қолмийди. Эркин Вохидов диян биратни гаппи бўлди би. Яқинда ўлган ашлочини иниси Ҳалим Жўраев ойтвади қўшиқ атиб. Шу шеърини ўқинг яхшиси.

Сен яхшисан,

Мен ёмондирман,

Сен борсанки, мен омондирман.

Мени қаттол яратган ҳаёт,

Сени қилган ожиз, бенажот.

Сен – ниҳолсан, заволинг ўзим,

Сен – тириклик, мен эса – ўлим.

Кундуз бўлсанг, мен тун бўламан,

Сен бор бўлсанг, бутун бўламан.

Беомонман, лекин омонман,

Чунки сендек мен ҳам инсонман.

Бу оламнинг даргоҳи кенгдур,

Яхшисию ёмони тенгдур.

Қуёш кезиб кўкда саросар,

Нур сочади бизга баробар.

Фақат менинг қўйнимда тош бор,

Бундан сенинг кўзингда ёш бор.

Сен тутгансан қўлингга чироқ,

Мен қўйганман йўлингга тузоқ.

Мен ёмонман, Жуда ёмонман,

Аввалига ожиз илонман,

Омон бўлса бу бошим менинг,

Боис раҳминг – қўлдошим менинг,

Бир кун бўлиб улкан аждаҳо

Бўлажакман қаршингда пайдо.

Шунда ўткир тишларим санчар

Сенинг юмшоқ кўксингга ханжар.

Мен яшайман, гарчи ёмонман.

Чунки мен ҳам бир тирик жонман.

Сололмайсан бошимга соя,

Мендан ҳужум, сендан ҳимоя.

Дунё иши шу асли, ошнам,

Ёмондан даф, яхшидан чидам.

Сен яхшисан,

Мен ёмондирман,

Сен борсанки, мен омондирман.

Тилагим, сен доим бор бўлгин,

Аммо мендан миннатдор бўлгин.

Мен бўлмасам, эй яхши одам,

Дод деб қочар эдинг дунёдан.

МС: Оғо сиз ëхши одомсиз. Президентни қизи ëмон

Гулнора Каримова ҳақида 20 йиллик достон

Гулнора Каримова ҳақида яна ëзяпман. Гулнора ҳақидаги биринчи  танқидий мақолани 2003 йилнинг ноябр ойида ëзувдим.

Мақола «Гулноранинг олтин кони» деб аталганди. Мақолада Гулноранинг қароқчилик йўли билан Ғужумсойдаги олтин конини ўзлаштиргани ҳақида ëзилган бўлса ҳам мақола «Бутун Ўзбекистон Гулнорани бой қиладиган олтин кони» деган заҳарханда устига қурилганди.

Гулнора қурган илк ширкат Revi Holding орқали ўзбек қизларини БАА га жалабликка юборишни потокка қўйганини ҳам 20 йил олдин ëзувдим.

20 йил олдин туғилган қулунлар от бўлиб етишиб, қариб, қази қартага айланиб миллат ошқозонида ҳазм бўлди.

20 йил олдин туғилган қизлар Дубай кўчаларидаги эркакларни эмизадиган ва эмадиган мартабага эришди.

20 йил олдин туғилган йигитлар Россия босқинчилари сафида украинага бостириб кириб, ит ўлимида ўлишга улгуришди.

Шу тахлит улар Идлибда ҳам ер тишлашди.

20 йил олдин бутун ўзбек халқи Гулнорага сиғинарди. Ўзига ишонмаса ҳам, кўзига ишонмаса ҳам¸ сўзига ишонмаса ҳам Гулнорага ишонарди.

Хозирги мадвазир Озод ва тройной  хожона Юлдуз Гулноранинг майкасини кийиб «ҳаëт учун» дея лорсиллаб югуришарди.

Муножот деган нафталин хопз «Гулнора энг зўр қўшиқчи» деса, рахматли Мурод Ражабов «Гулноранинг отасига раҳмат» дерди.

У пайтдаги қушлар ҳам тўтиларга қўшилиб Гулнора деб сайрарди.

Элчихоналарда «Гулноранинг одами» деган штат бўларди.

Ўзбекистонда ўйнашига учоқ аберган қиз битта бўлса шу Гулнора эди.

Кино юлдузи Мэрилин Монро «Аëл кишига бир жуфт чиройли оëқ кийим берсангиз, у дунëни забт қилади» деган эди.

Мен Гулнора ҳақида негатив ëзган пайтимда Гулнора Каримова ўзбекистоннинг ëшу қарисининг ички ва ташқи дунëсини забт қилиб ташлаган эди.

Амалдор ҳам, имомберди диндорлар ҳам, ҳатто турк киносида Султон Сулаймон ролини ўйнаган артист ҳам таъзимда эди.

Хатто Ислом университети домласи Гулнорага атаб мувашшах ëзган эди.

Бугун мустақил блогерман баломан баттарман деганлар, ҳар хил фирдавс мрдавслар унинг туфлисидан бўса олиб, хурсандликдан иштонига ийиб ëтган маҳаллар эди. Бла бла бла. 

Гап шу ерга келганида Гулнора ҳақида 20 йил ëзиб чарчаганимни сездим.

Чунки каримов мурда, унинг қизлари тирик мурда. Мени ташвишга соладиган нарса  каримов давридаги мулозимларнинг тириклиги ва уларнинг гулнорадан юз марта кўпроқ миқëсда давлат ва миллат бойлигини ғорат қилаëтганидир.

Халқ эса доимгидай уни эзаëтган, уни қонини сўраëтган зулукларга меҳр билан қарайди.

МС: Оғо, ўлганни устиннан дапманг. Гулнора бир тийин ўғирлоғон бўлса, хозирқило миллон марта кўп ўғиллаб ëтибди. Аввал қури Гуннор ўғирлоғон бўсо, хозир ўй ичиси, қориндош дўғғони билан озоннон гечадўннг ўғиллоб ëтибдило, қон тошоғон хоропло. Ҳамма нарсани сотиб, совунини чиқордило.

РТ: Бир ëпиқ лабиринт ҳалқаси – дунë,

Айланиб чопасан унда бефойда…

Бу шеърни Ўзбекистон биринчи президентининг порахўрлик, рэкет ва жиноий синдикат қуришда айбланиб, жазо ўтаëтган маҳбуса қизи Гулнора Каримова 2007 йил ëзганини айтган эди. Талантсиз раҳбарият янгилик қила олмай эскиликларни такрорлаш билан банд. Ëшлар форуми ўтказилди. Гулнора форумининг такрори. Ëшлар йили дейилди.

Холбуки 2008 йили ëшлар йили бўлувди. Халқлар дўстлиги, деди собиқ партком. Собиқ совет давридаги сақич. Сут бермаган сигирга қисир дейилади. Туғмайдиган хотин пепушт, туғдиролмайдиган эркакка тумсо дейилади. Бошқарувни эплай олмайдиган, янги ғоялардан мосуво рахбарларни нима деб аташ керак. Сигири қисир бўлса сўйиб, бепушт хотинни энасиникига қайтарадиган халқ нега буларни бақиб ўтирибди?

МС: Лекин Каримовни вохтинда диний зомбила хонасинда оқар ади. Хозир толибон торат аткан сувни ичаман даян жолотойло президентни ëнинда юрибди. Юртни хороп атди бу монглойи қороло.

РТ: Тармоқ яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра, хотин қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. Москва, Сеул, Истанбул ва Прагада диний фанат ўзбек аëлларининг ҳам онлайн, ҳам офлайн клублари бор. Улар онгли равишда ўзлари тўғри деб билган ғоя учун ўлишга, ўлдириш ëки мужохид эркакларга хотин бўлишга таппа тайëр.

Шу маънода уларни «билмасдан Сурияга бориб қопти» деб ҳаспўшлаш нотўғри.

UNICEF`нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Мунир Мамедзаде “Газета.uz”га берган интервьюсида Суриядаги лагерларда яна икки юзга яқин ўзбекистонлик бола ва хотинлар  ватанига қайтарилишини кутаётгани ҳақида билдирди.

Мамедзаде назарида  Суриядаги жангарилар сафида урушган ўзбекистонлик эркакларнинг болалари ва аёллари вазият қурбонидир.

Мамадзаденинг бу гапи қисман тўғри. Болалар вазият қурбони, ҳамда вазият хосиласи.

Аммо ëши 18дан ошган, кўп холларда олий маълумотли хотин қизларнинг учта тўртта давлат ошиб Суриядаги жанг майдонида,  улар таъбирида «кофирларни ўлдириш учун» кетиши бу уларнинг англанган сиëсий қароридир.

Бу қарор учун улар зиммасида катта масулият бор. Бу холда уларни «билмасдан одам ўлдириб қўйибди» дейиш ҳуқуқий нигилизм тупигини хосил қилади.

Ўзбекистон 2019 йилдан бошлаб ўтказилган “Меҳр” деб номланган бешта амалиёт доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистондан 531 нафар аёл ва болаларни Ўзбекистонга қайтарган эди.

Элтуз тасарруфидаги маълумотга кўра, катта бюджет пули эвазига қайтарилган хотинлардан баъзилари айланма йўллар билан Мисрга бориб диний фанатизмга фидокорликни давом қилдирмоқда.

Букрини гўр тузатади. Бу шунчаки ўзбек мақоли.

МС: Оғо шу мақол илмий тарапдан дўғри амас. Бир  ҳўккини гўмиб икки йилдан кейин ўлëсини очсонгиз, сунгаки шу дуришинда, деформция билан дурғонини гўрасиз. Ҳўккини ўлë ҳам зўтиб билмийди.

РТ: Рўмон ва қиссаларда қаҳрамонлар иккига бўлинади. Ижобий ва салбий қахрамонлар. Отабек ижобий, Хомид эса салбий. Кумуш ижобий, Зайнаб салбийроқ ва хоказо. Ўзбекистондаги бугунги жамият эса барча салбий қахрамонлардан иборат ужас кинога ўхшайди.

Сексуал васвасага чалинган қавм

Кеча бир хурматли одамнинг интернетдаги саҳифасини юритаëтган  мулласипат йигитчанинг шу саҳифага хат ëзган шоира қизга «яланғоч расмингизни юборинг» деб ëзганини эшитиб, жахлим чиқди.

Бундан олдин соқоли бир метрлик «мухолипатчи» ўз асвобини расмга олиб қизларга юворганди.

Умуман сексуал озабоченнийлик буларнинг қовоқ калласига  энасининг эмчагини эмаëтиб, кириб қолган шекилли.

Наманганнинг Аравон билан чегарасида яшайдиган эри бор хотин хажга текин бориш эвазига бир хожака кира қилган хатада секс қилиб юрган  (аудиоси бор аннақса)

Хожилик мақоми фоҳишага ҳақ сифатида берилган. (Шу ерда астоприлло, деган расм)

Қашқадарёнинг Қамаши туманидаги Қишлоқ Врачлик Пунктига кўрик учун келган хотинга  секс таклифини берган шифокор  майда безориликда айбланиб қамалди.

Аслида бу майда эмас катта жиноят. Дўхтрликка ўқиëтган қизларнинг ўқиш ўрнига ўзини жалабликка сотиб юрганини ëзгандим. Энди манави духтр рижол ўз қабулига келган беморни дарров тагига босмоқчи. Ҳе ўла..

Шифохонага келган хотин  бўлим мудири билан  мунтазам секс қилиб турса, бўлим мудири ҳар ой унга 1 млн сўмдан ойлик беришини ваъда қилган.

Хотин эса шартта милисага арз қилди. Бу жолотой духтр қўлига кишан солинди. Духтр қамағда.

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судида ҳуқуқбузар эркак ва жабрланувчи хотин иштирокида, МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан З.Т.га оид маъмурий иш кўриб чиқилди.

Ҳуқуқбузар З.Т. Қамаши тумани Қамай МФЙдаги 47-сон ҚВПга кўрик учун келган С.Т.га у билан жинсий алоқада бўлса ҳар ойда 1 000 000 сўмдан ойлик беришини айтиб, шаҳвоний шилқимлик қилиб, МЖтКнинг 41-1 моддаси (шаҳвоний шилқимлик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган.

Суд ҳукмига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 247 500 сўм давлат фойдасига пул ундириш тайинланди.

Ашнақа гаплар. Ўлиб кетган катта бовом бундай холатда «Келтир маснавийни» дер эди. Ва албатта ҳар бир ходисага мос ривоят ўқиб берарди. Бобом ўлгани учун ўзим очиб ўқиб қўяқолдим.

Қиëмат куни тангри таборак муаззинларнинг бўйини жирафадан ҳам узун қилиб тирилтирар экан. Сабаби издихом ичида уларни тез таниб, савол сўроқсиз жаннатга путевка бервориш учун.

Бу қоидадан хўроз норози бўлиб, тангри таолага шикоят қилибди.

«Мен муаззиндан ҳам эрта туриб одамларни уйғотаман. Нега менга жаннатни ВИП қилмадинг»

Тангри таборак хўрозга деди. «Сен қирқта товуқ бўла туриб, яна девордан ошиб қўшнининг товуғини ҳам тагига босадиган шаҳватпараст бўлганинг учун сенга имтиëз йўқдир «

Ана !!!

МС: Иссоп. Маккага оппороман дап, ари бо хотинни атипми? Манимча би хожи бирот маккага оппоромон дам маккапояни ичина гиризиб тўнқойтирғон шу хотинни.

кулги жингл

РТ: Матчонбой куладиган эмас йиғлайдиган замон бу. Йиғлаганда ҳам бошни деворга қарсиллатиб уриб, ҳўнграб бақириб йиғлайдиган замон.

Фарғона тумани “Юқори арча” маҳалласи ҳудудида жойлашган далада 2 ноябрь куни янги туғилган чақалоқ топилди.

Совуқ бўлишига қарамай, бахтли тасодиф туфайли, маҳалла турғуни чакалакзорга ташлаб кетилган чақалоқни тирик ҳолда топди.

Отда бораётган шахс узоқдан чақалоқ йиғисини эшитган. Яқинроқ бориб қараса, йиғи овози келаётган жойда одеялога ўралган чақалоқ ётган бўлган. Қўрқиб кетган шахс ўғлини ёрдамга чақирган.

Чақалоқ топилган жойга етиб келган ўғил зудлик билан участка нозирига телефон қилган, нозир бўлса чақалоқни ўз машинасида тиббий пунктга олиб борган.

МС: қиз дирими?

РТ: Қизча тирик. Яхшиям давлат бор. Шу давлатнинг етимхонасида ўниб ўсади бу қиз.

МС: Улли бўса адлияддайи ëшуллилалара кади бўлади бу етмак қиз.

РТ: Матчонбой қўй бу гапларни. Шу қиз туғилиши билан далага ташаб кетилди. Совуқда ўлмади. Ит, шоқол ëки бўри емади. Тирик. Бизнинг халқ ҳам шу ташлаб кетилган бола каби. Ўткан йилги аномал совуқда ўлмадик. Трансформатор ўрнига ҳумо ҳоккей зали, шоввозсойда сарой қурган, ўрис ҳоккейчилару ҳар хил иприсқи кунтеларга текин квартира берадиган раҳбарият эътиборидан мосуво халқ. Газ ўрисга ўрисдан ортса хитойга. Қазиб чиқарилган олтиндан падарка ясаб Рамзанга берамиз. Толибонга гумпомош жўнатамиз. Арнасойдаги бечорани ким ўйлайди. Бизга ким гумпомош жўнатади. Ëтибмиз совуқ далада, ташландиқ бола каби. Ким бизга эмчак тутади.

МС: Оғо еғлотманг мани. Ўзи дардим ўзима етиб дурибти. уринг тормозо. Очинг ални. потия атинг.

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
24 сентябр 2023
Қозоғистонда чет эл ватандошини ўғирлаб яқинларидан пул талаб қилган беш ўзбек узоқ муддатга қамалди. Қарағанда шаҳар суди 21 сентябрь ...
3 март 2017
Сурхондарёда кундузи болалар жисмоний жазоланадиган, тунда эса фоҳишахонага айланадиган тўртта боғчадаги вазият акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқни ларзага солди. ...
2 март 2018
19 йиллик тутқунликдан кейин «Эрк» демократик партияси фаоли 54 ёшли журналист Юсуф Рўзимуродов 22 февраль куни Чирчиқ қамоқхонасидан озод ...
16 август 2017
2018 йилги Green Card лотереяси натижаларига кўра, Америкада яшаш имконини олган ғолиблар миқдори бўйича Ўзбекистон бешликдан ўрин олди. Бешликка ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...