Асосий мавзулар
5 декабр 2023

Зармитан олтин конида бир лаҳмчи ўлди

Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятига қарашли “Зармитан” олтин қазиб олиш конида оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар сони яна биттага кўпайди. 

Бу галги фалокат скипли шахта қуриш ишларини амалга ошираётган чех инвесторлари участкасида содир бўлди. 

Ҳавони алмаштириб турувчи вентиляция тизимининг енг қисми узилиб, шахтанинг қуйи қисмида ишлаётган лаҳмчи Рамазон Тоғаевнинг устига қулаб тушган ва  унга оғир тан жароҳати етказган. 

Жабрланувчи зудлик билан шифохонага етказилиши ва тегишли тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай шифохонада жон берган.

Чехиянинг “Майн констракшн альянс” компанияси Тошкентдаги офиси мазкур ҳодиса бўйича баёнот беришдан ўзини олиб қочди. 

Компаниянинг маҳаллий ишчиларни камситувчи шартлар билан ишга қабул қилишга одатланган “Зармитан” конидаги участкаси директори Жамшид Ниёзовнинг айтишича, бахтсиз ҳодиса сабабли вафот этган ишчининг Нурота тумани, Лангар шаҳарчасида яшовчи оиласига моддий ёрдам кўрсатилган.

Тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Элтуз Ўзбекистондан келаётган воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
28 январ 2019
Янги йилдан бошлаб қўшимча қиймат солиғи жорий этилиши ортидан Ўзбекистонда тадбиркорларнинг солиқдан қочишга интилишлари янада кучайгани кузатилмоқда. Сўнгги вақтларда ...
20 май 2016
Ўзбекистон президентининг Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисидаги фармони бутун мамлакатни «тўлқинлантириб» юборди. Ҳар ҳолда ...
22 июн 2021
Яқинда БМТ ишчи гуруҳи 2018 йил охирида қамалган собиқ ўзбек дипломати Қодир Юсуповнинг ҳибсга олиниши ўзбошимчаликдир, деган хулосага келди. ...
26 феврал 2018
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинганини расман тасдиқлади. 24 февраль куни прокуратура сайтида чоп ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...