Асосий мавзулар
28 январ 2024

Миллий гвардиядаги контрабандачи жазоланмай қолди

Миллий Гвардиячининг наркотик савдоси билан шуғулланишини тасаввур қила оласизми? Ўзбекистонда бўлиши мумкин, дейишингиз мумкин. Лекин, бангивор моддалар тужжори ёки ташувчиси қўлга тушиб қолсачи. У жазога тортилиши муқаррар деб ўйлайсизми? Жавобингиз ҳа ёки йўқ бўлиши мумкин. 

Аммо, келинг, аввал барчасини бир чеккадан айтиб берсам, хулосани эса кейин ўзингиз чиқараверасиз.

Элтуз телеграм канали таҳририятига 29 январь куни келиб тушган аноним хат эгаси наркотиклар савдоси билан шуғулланганмиллий гвардиячининг жазодан қутулиб қолганига алоҳида эътибор қаратган.  

У ўз сўзлари исботи сифатида расмий билдирги, наркотиклар ва миллий гвардиячи суратлари ҳамда миллий гвардиячинингҳужжатини тақдим этган

Воқеа эса бундай бўлган:

2024 йилнинг 9 январи. Соат тунги 22 дан ошган. Бектемир Тумани йўл патрул хизмати инспекторлари Тошкент вилоятидан Бектемир йўл патрул хизмати маскани орқали Тошкент шаҳрига ҳаракатланиб келаётган оқ рангли Спарк автомобилини тўхтатишади. 

Нозирлар назарида шубҳали кўринган ушбу автомобил салони ва йўловчилар кўздан кечирилади.

Текширув пайтида орқа ўриндиқда қора рангли чарм барсетка ичидан қора политилен пакетга ўралган 3 регапен пачкаси, 34 дона капсула ва тўрт дона тропикамид суюқлиги билан флакон идиши ҳамда қизил политилен пакетда оқ-кўк рангли 209 дона капсула борлиги аниқланади. 

Бу дориларнинг кимники эканлиги ҳайдовчи ва йўловчилардан сўралганида уларнинг Бектемир тумани Намуна МФЙда яшовчи 27 яшар Жасурбек Авазовга тегишли экани аниқланади.

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Бектемир тумани ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи подполковник Назаровга йўлланади. 

Айтиб ўтиш жоиз, бугунги кунда Тошкент шаҳрида энг оммабоп “дорихона наркотиклари ” асосан уч хил – Антиэпилептик препарат, прегабалин, Лирика ва Регапен брендлари остида сотилади. Улар наркоманлар сотиб олиши қулай ва арзон таблеткалардир.  

Аснода Жасурбек Авазовнинг Миллий Гвардияда сафдор ходим экани аниқланади. 

Жасурбек Авазов қўлга олинди деб ўйлаган бўлсангиз, хато қиласиз. 

Уни Миллий Гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси раҳбарияти умуман овоза қилмай ишдан бўшатишади.

Ва иш очилмай, ёпилади. 

Нега? – деб сўрашингиз мумкин, жавоби оддий: Агар миллий гвардиячининг психотроп моддалар билан савдо қилиши ошкор бўлса, Миллий Гвардиячи билан бир қаторда унинг раҳбарлари ҳам, раҳбарларининг раҳбарлари ҳам жазога тортилади. Бундай шармандалик эса  Миллий Гвардия раҳбариятига умуман керак эмас.

“Ушбу фотосурутдаги ходим наркотик билан кўлга олинди, лекин қўриқлаш бошқармаси раҳбарлари ва кадр бошлиқлари ўзининг креслосидан кўрқиб, унинг жиноятини яшириб,  катта раҳбар ва қўмондонларга маълум килмасдан, ишдан бушатворишди,” дейди Элтузга бу ҳақда маълум қилган шахс.

Миллий Гвардиядан асоссиз ҳайдалганини қўшимча қилган ушбу манба Миллий Гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси раҳбариятини коррупцияда ҳам айблаб чиққан.

“Сержантликка ўқиш учун кадрга одам топиб,  50 АҚШ доллари беришинг керак, сержант рутбасини олишинг учун эса 100 доллар беришинг керак,” дейди у. 

“Мана 4 кундан буён тоифа бериш учун имтиҳонлар олинмоқда. Мен билан ишлаган ходимларнинг билдиришича, барча туманлар комбатлари тоифангни ҳал қиламан деб, ходимлардан пул йиғишга ўтяпти. Учтепа комбати майор Ойбек Пардаев 2 кун олдин Учтепа гвардиясида ишловчи 100 дан ортиқ ходимлардан тоифа учун 400 ва 500 минг сўмдан пул йиғиб, Инспекциянинг қўлига тушди,” дейди Элтузга мактуб йўллаган собиқ Миллий Гвардиячи. 

Элтузда унинг бу даъволарини мустақил манбалар орқали текшириш имкони йўқ. Элтуз – эл оғзига элак тутма.

Тағин ўқинг
30 май 2016
Универсиада Ўзбекистонда уч босқичда, уч йил давомида ўтадиган мусобақанинг Олий ўқув юрти талабалари учун ўтадиган қисми бўлиб, биринчи босқичда ...
7 сентябр 2016
Ўзбек сегментида Каримов ўлимидан сўнг агрессив троллинг авж оларкан, ижтимоий тармоқда президент Ислом Каримов ўлими фонида унинг шахсини илоҳийлаштириш ...
26 апрел 2018
Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ансамбли артистлари Тошкент метросида 9-майга кунига атаган акцияларни бошлашди ва бунга қарши россияпарастлик тадбирини тўхтатиш чақириқлари ...
2 ноябр 2023
Ҳукуматдаги Элтуз манбаларга кўра, собиқ АКТ вазири Шуҳрат Содиқов Олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланиши кутилмоқда. Шуҳрат ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...