Асосий мавзулар
7 феврал 2024

Танлов ғолиби имтиёзли кредитдан маҳрум бўлди

«Ёшларнинг 100 та энг илғор лойиҳаси» танловида ғолиб топилиб, тўртинчи ўринни олган Навоийлик тадбиркор Пардаев Умид имтиёзли кредит олиш ҳуқуқидан асоссиз маҳрум қилинганини иддао қилмоқда.

Бу ҳақда у Бош вазирга, Бош прокуратурага, Ташқи савдо, инвеститсиялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раисига мурожаат қилган.

Унинг сўзларига кўра, Ҳукумат комиссияси қарорида 4-ўрин учун Жамғарма ҳисобидан тўғридан-тўғри гаров таъминотисиз 5 йилга 1 йил имтиёзли давр билан бизнесни молиялаш кўзланган.
“Мендан эса энди гаров талаб қилишаяпти. Ваҳоланки лойиҳа ғолиблари учун устама фоизларсиз ва гаровга ҳеч нарса қўймаслик шарти билан маблағ берилиши айтилган. Менинг лойиҳам айнан шу танлов натижасига кўра амалга оширилиши кўзланган эди. Мен бу пулга Хитойдан ҳар хил турдаги гофра картон, полиетилен маҳсулотлар ишлаб чиқариш линиясини олиб келиб, баклашка идишлар ва қутилар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи эдим” деди Пардаев Элтуз билан ёзишмасида.
Ҳусусан у билан телефонда гаплашган вазирлар маҳкамаси мулозими Ботир Мадрахимов, унга бу бизнеснинг пул билан боғлиқлигини тушунтирган, унинг эса буни тушунишни истамаётганини айтган.

“Мен сизга 200 марта тушунтирдим, қўпол қилиб айтганда. Нимага бўлаётганини ҳаммасини тушунтирдим. Сиз билан тортишишга менинг… нимам йўқ. Тушунишни ҳохламасангиз нима қилай мен? Менинг қўлимдаги ёки бошқанинг қўлидаги нарсамас у. Пул билан боғлиқ нарса. Ҳеч ким текинга пул берадиганини бирорта жойдан топсангиз айтинг, менам оламан бориб. Сизга шунча тушунтирилди. Сиз просто текинга пул олмоқчисиз, тадбиркорлик қилмоқчисиз, яна текинга пул олмоқчисиз. Шунақалардан азият чекилгани учун, шунақаларга пул берилмайдиган бўлиб қолди. Олдингилар бериб, қайтариб юрганида, сизга ўхшаганлар олиб-бериб юраверган бўларди. Давлатни пули. Халқни пули у… ”

Тадбиркорнинг ижрочи ташкилотга ёзган мурожаатига жавобан эса Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 294-сонли қарори асосида банкнинг ички тартиби орқали банкка гаров таъминоти қўйиб кредит олиш мумкинлигини билдирган.

“Ҳолбуки, айни 294-қарорнинг 5-боб, 26, 27 бандларида Жамғарма ҳисобидан тўғридан тўғри молиялаш тартибини Ҳукумат комиссияси белгилаши билдирилган. Бироқ соҳа амалдорлари ҳар хил бюрократик тўсиқлар, сарсонгарчиликлар билан биз ёш тадбиркорларни умидимизни сўндиришябди”. дейди тадбиркор.

Шунингдек унинг Элтузга ёзган хати ва илова қилган ҳужжатлардан маълум бўлишича, 2021 йилнинг 7 июл куни Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги веб сайти ва “Фурсат” медия лойиҳасида танлов натижалари эълон қилинган.

Унда танловни молиялаштириш шартлари ўзгартирилганига оид бирор маълумот берилмаган.
Аксинча, танлов якунлари бўйича 1-3 ўринни олган номзодларга танлов шартлари асосида, гаров таъминотисиз қайтарилмаслик шарти билан, грант маблағлари Жамғарма ҳисобидан тўғридан-тўғри ажратилгани билдирилган.

Шунингдек, тадбиркор танлов натижаларига оид онлайн чатдаги унинг эътирозлари кейинчалик маълумотлар лентасидан ўчириб юборилганини иддао қилмоқда. Бу ҳақда у Бош прокуратура маслаҳатчисига мурожаат  қилганини билдирди. Маълумотларга кўра, «Ёшларнинг 100 та энг илғор лойиҳаси» иштирок этиб 4 ва 20 -нчигача бўлган ўринларни эгаллаган тадбиркорлар ҳам Жамғарма ҳисобидан тўғридан-тўғри гаров таъминотисиз 5 йилга 1 йил имтиёзли давр билан бизнесни молиялаш кўзланган. Бироқ Элтузда улардан бирортасининг бу имтиёзга эга бўлгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади, каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
9 декабр 2023
Жиззах вилоятида ҳам «Долзарб – 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ...
5 май 2016
Туркияда ўзбекистонлик эр-хотин туркиялик таниқли яҳудий тадбиркор Жак Карако ва унинг рафиқаси Жоржия Каракони ўлдирганликда айбланиб, 2014 йили ҳибсга ...
25 сентябр 2015
“Далани кўришга борган ўзбек ҳуқуқбони таҳқирланди” деган тагсарлавҳани кўрганлар, пинак бузишмайди, чунки Ўзбекистонда ҳар йили пахта терилиши, тағин бутун ...
10 январ 2023
Рассом Туз @eltuz
Блоглар
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...