Асосий мавзулар
9 феврал 2024

Навоийдаги шарманда тахтаси – РТдан ваъз

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,

Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш…

МС: Оғо шу ғорипни ғурбатдан чиқориб, бошқа бир шеър ойтсонгиза охир инди. Бугун утикни диқсомом ғурбатда ғорип дап ўтирибди.

РТ: Матчонбой, бугун улуғ шоир Алишер Навоой бобомиз туғилган улуғ кун.

Кўп жахонгир кўрган бу дунë,

барчасига гувоҳ ер ости.

Аммо дўстлар шеър аҳли аро

жаҳонгири кам бўлар рости.

Беш асрким вазмин саройни

титратади занжирбанд бир шер.

Темур тиғи етмаган жойни

қалам билан олди Алишер.

МС: Иссоп. Оғо жук дадик. Ничиксизла мўччи ойбика хўжик бррила. Еган билан, еп ичган билан ичиб, кўпина қўшиб ҳаззатип юрибмисизла ëлғончида.

Чилимхонадаги бўмба

Жованни Боккачо тарафидан 1353 йилда ëзилган «Декамерон» китобида поп ва рохибларнинг иккиюзламчилиги ҳамда маънавий бузуқлиги фош қилинади. Китобдаги аччиқ антиклерикал новеллалар боис черков бу китобни тақиқлаган.

Ўша пайтда блогерлар бўлмаган. Агар бўлганида китоб муаллифини христианофобликда айблашар эди. Агар Алишер Навоий бугун яшаганида ва ўзининг «Сода шайх»  радифли ғазалини фейсбукка қўйса, дархол виртуал кесакбўрон қилиниб,  бир нарсафоб деб ëрлиқ қистиришар эди.

Бундан 100 йил олдин жадидлар жамиятдаги юзлаб муаммолар ичидан жохиллик ва ўқимаганликни асосий деб ҳисоблашган. Бугун тузукроқ саводи бўлмаган тўда тўртта клерикал сафсатага тўртта ўрисча сўкишни қўшиб ўткан кетканга тош отиб ўтирибди.

Осмони фалакда Тесла ракеталари учиб юрган бир пайтда булар туянинг сийдиги ҳақида соатлаб баҳс қилишади. Ëки кимнидир виртуал сазойи қилишади. Буларнинг чилимхонасида бомба пўртиллатиб ўтакасини ëришга шум бола ҳам йўқ.

Энг машхур блогерлар ҳам бу дин тужжорлари ва халқ миясини атала қилаëтган зомби муллалар  ҳақида  танқид ëзишдан ўзини тияди. Нега? Ким у пистафуруш? Ўзбекистонда танқиддан ҳолиман, дахлсизлик иммунитетим бор дейдиган бирор қатлам бўлмаслиги керак. Умрачиларни сарсон килган хусусий авиакомпания хожакаларига жиноят иши қўзғатилди. Чао Курва Кокаин.

МС: Оғо сўкиндингизми, ë қоқитдингизми. Монго бир гапни ойтинг, навчун ëзғонларингизни тийина ўзингиз класс бососиз, ўзингиз лайқ қўясиз. Асиракмисиз ë?

РТ: Мен доимо, 8  йилдан бери ҳар бир ëзганимга ўзим лайк босаман. Навоий айтган буни. «Эл нетиб топгай сениким, сен ўзингни топмасанг»

Совет сарқити

МС: Оғо ким новви дасам шу Мирзиëепни воқхтинда ғор билан мошенник кўпалди. Любой хожака априст. Шу монлойи қоролани шарманда тохтосино расмини қистириб қўйиш гарак. Эл юрт билсин.

РТ: Навоий вилояти маҳаллаларида ишëқмас, дангаса, паразит, тиланчи, безори, чўнтакесар, алиментчи ва хулиган гражданлар  расми илинадиган шарманда тахтаси ўрнатиши қонунга зид деб топилди.

Мияси совет сарқити билан тўлган мулозимларнинг шарманда бўлгани қолди холос..

Шарманда тахтаси Совет даври мероси. Совет мактабининг бошланғич синфида ўқиганимда синф бурчагида иккичи болларнинг тошбақага миниб турган сурати қўйиларди. Бу бола учун катта рухий зарба эди.

Совет даврида парк ва ҳиëбонларда шарманда тахтасидан алкаш, ғар ва хулиганлар расми сизга қараб турарди.

1967 йилда суратга олинган «Бриллинат қўл» фильмида Никулинни шарманда тахтасига ëзиб сазойи қилишади.

Совет даврида одамлар урса эти, сўкса бети қотадиган без бўлиб қолишганди.

Ўзбекистондаги ишйоқмас, безори, чўнтакесар, алиментчи ва хулиган гражданлар, алкаш, мошенник хожака ва ғарлар! Ҳеч ҳавотир олманг Ўзбекистон конститцияси сизнинг кишилик шаънингизни ҳимоя қилади. Инсон номи улуғ жаранг сочадиган мамлакат бу Ўзбекистон!!!!

Гдлян тавқи лаънати

Атроф ўғрилар билан тўла. «Палончи ўғирлабди»деб ëзсам «уни ўрнида бўлсам, менам ўғирлардим» деб изоҳ ëзишади.

Болам ўғри порахўр бўлсин, деб ният қилишади.

 80-йилларда ўзбекларни ўғри порахўр деб қийратган Телман Гдлян, Ўзбекистондаги бугунги порахўрлик ва ўғирлик кўламидан ҳайратдалигини Элтуз мухбирига айтди.

Нима бўса ўмаришади. Масжиддаги эхсон қутиси, ўриснинг гўридаги темир панжара.

Олгину олдирмагин, дея дуо қилади тиши йўқ кампирлар.

МС: Оғо бугун йўқчилик бўғони учун ўғри кўп. Эртанг пробчилик бўлса,  одомлони гўззи дўйиб ўғиллиқ атмийди.

РТ: Рус ëзувчиси Салтыков-Щедрин «Хозир мен ухласам ва 100 йилдан кейин уйғонсам. Мендан Россияда нима бўляпти деб сўрашса жавобим тайëр.

«Ўғирлашмоқда ва ëлғон сўзлашмоқда» дейман»

Мен эса айнан шу гапни аксар халқ ва барча ўзбек мулозимларига нисбатан айтаман. Бугун мен ухласам ва юз йилдан кейин уйғонсам. «Ўзбек мулозими нима қиляпти?» деб мендан сўрашса албатта «у ўғирлаяпти ва пора оляпти» дердим.

Мана бугун «Маҳалла» фонди Термиз бўлими главбухи қамалди. Ярим миллиард сўмни ўмарибди.

МС: Йўқай.

А теперь запомни! Ты теперь пацан, ты теперь с улицы. Кругом враги…

Мана сенга ўзбекларга муҳаббат пиëласи.

Ноилож қуллик қиссаси

Алишер Хўжаев 20 йил телевидениени эгаллаб олиб ҳукм сурди. У кетди, кўпчилик уни ёмон деди, камчилик яхши деди. Бугун “Мусаппо оcмон ТВ”нинг коррупция схемаларини Рассом оғангиз “канкрет” очиб беради. Масалан, “Спорт” каналини олайлик, каналнинг директори Зоҳид Каримов. Спорт ТВни шахсий бизнесига айлантириб олган бу директорга “бюрократик коррупция қаҳрамони” деган орден бериш керак.

Каналда трансляция бўлими асосий пул айланадиган жой. Трансляция анави чалажон ўзбек футболи ва қолган спорт мусобақаларини тўғридан-тўғри эфирга узатади. Бир режисёрнинг ойлиги 120 доллар атрофида, режисёр бирор мусобақани суратга олиб эфирга узатса 500 минг сўм гонорар ишлайди. Шу гонорарлар йиғилиб анави 120 доллар садақа ойликка қўшилади. “Ҳар куни бир мусобақадан 500 минг келса мазза-ку” деб шошилманг, қизиқ жойи энди бошланади.

Трансляция бўлимининг “фактический” бошлиғи, директорнинг тутинган укахони Хуршид Мирзахмедов бор – ТаТУни битирган “бош режиссёр”. Хуршид мусобақаларни режисёрларга тақсимлайди. Турқи совуқ бу укахон ўзига фақат Тошкент ичидаги мусобақаларни олади, аввал ўзининг жадвалини тўлдиради. Ортган вилоят мусобақаларини бошқа режисёрларга беради. Бошқалар вилоятга чиқиб тушлик ва кечги овқатига ёнидан пул сарфлайди, шаҳар ичида йўлкира ҳам ёндан кетади, чунки хизмат сафари ҳаражатига деб ёзиладиган пул бир кунга 30.000 сўм сариқ чақа холос. Ой охирида маош ва гонорар чиқади, Хуршид укахон эса режисёрлардан улуш пул сўрайди. Бир ходим 6 миллион даромадидан 1 миллионини унга атайди. Шу улушни бермаса кейинги ой унга яхши иш тақсимланмайди. Куни 120 доллар садақа ойликка қолади. Укахон шу ўлпон ҳаққини ҳаммадан йиғиб териб, ўзиданам қўшиб канал директорига олиб кириб беради, Иш тақсимотдаги адолатсизлик билиниб қолмаслиги учун ТВ архив видеоларни сақламайди. Каналдаги шарҳловчи ва муҳаррирлардан ҳам бошқа укахонлар ўлпон йиғиб олади. Трансляция бўлимидаги дипломсиз режиссёрлар хатоси мажлисларда айтилмайди.

Ходимлар бош кўтармайди, индамайди. Тепадан текширув келиб ойлигингдан розимисан, тақсимот адолатсиз-ку десаям ходимлар жим туради. Гапирса ҳайдалади, бошқа бўлимга ўтказилади, мажлисда изза қилинади. Қўлидаги диплом билан қаерга борсин? Бошқа телерадиокомпания йўқ, Мусаппо осмон ТВ битта. Шунинг учун Спорт ТВ директори мажлисларда “кетсанг, кетавер – кимга ёқмаса йўқолсин” қабилида гапириб ҳам қўяди. Ўлпон тўлаб ишлашга рози бўлмаган эски гвардия ходимлари бор. Улар студиялар бўлимида ўтиради – кўрсатув тайёрлашади. Кўрсатув вақти 20 дақиқадан ошмасин дейди Зоҳид. 20 дақиқадан ошса гонорар кўпайиб кетади-да. Тайёрлаган кўрсатуви учун студия мутахассисларига арзимас ҳақ тўланади, техника етишмайди, янги ғояларни амалга оширишга, спортчилар билан интервюлар қилишга пул ажратилмайди. Студия ижодкорлари кўп танқид қилинади, шўртумшуқларнинг ҳар битта хатоси юзига солиниб ҳайфсан берилади.

МС: Оға навчун инди фақат тлизордайи Спорт каналини мисол атдингиз, бошқалари ойми?

РТ: Чунки мамлакатнинг юзи – унинг спорти. Спорт катта сиёсат, спорт юмшоқ куч эканини Президент ҳам, бош вазир ҳам, Рассом оға ҳам, магазинчи Ғайбулла ҳам билади. Спорт ривожида эса профессионал ТВ тарғибот муҳим. Лекин магазинчи Ғайбулла бу чиркин коррупция тизимдан бехабар, у телевизор кўрганда ҳайрон бўлиб ўтиради. Дўпписини ечиб. “эҳ, ўзбек ТВ дабдала, ҳеч кимда талант йўқ, билим йўқ” деб ҳафсаласи пир бўлади.

Мусаппо ТВда талантлар бир четга сурилиб, қолган ходимлар феодал директорга ўлпон тўлаб юрганини  магазинчи Ғайбулла қайдан билсин? Кўплаб ижодкорлар бу қароқчи тизимдан қочиб бўшаб кетган, қолганлар эса ноилож қулликка маҳкум.

Бу кетишда Мирзиёев айтган кучли миллий ахборот тизими бир асрдаям шаклланмайди.

МС: Тлизўрни ëшуллилолари ўз ҳазини ўйлийди қури. Спорт ТВни ҳамма чет эл сафарларина директор боради. Лекин Қозоғистонда сал бошқочо оғо. Қозоқ ТВ бизадан алдинда.

Педофилларни бичиш

Қозоғистонда “педофилларни кимёвий кастрация (бичиш) қилиш” тўғрисидаги қонун қабул қилинди.

МС: Оғо, бу педофил баччабозлани ена ничик жазолаш  гарак деб ўйлийсиз. Монго қараса болто билан чуккини кассинла.

Демак мана шу уч вариант бор Матчонбой:

1. Тагидан қайчи билан кесиш.

3. Дори бериб турмайдиган қилиб қўйиш.

4. Кўча супуриш ишларига жалб қилиш

МС: Қойчи билан кассинла. Чунки химический кастрация қиммат. 6 ойдан кейин дорини гучи қочоди.

РТ: Қонунга кўра, қонуний никоҳ ëшига етмаган қиз билан жинсий алоқа ëки сексуал тегажоқлик қилган шахс педофил дейилади. Масалан, де юре мадвазир Озодбекнинг куëви Ëрқинхўжа педофил. Балки, рахм қиларсизлар. Кўча супургани маъқул хозирги қонундаги каби.

МС:  Оди ўчсин бу баччабозлани.  Инди сиза савол.  «хотинини ўкчасини тейинда юрадўн, подкаблучник» хотинқуллар нишатип пайдо бўлади оғо?

Хотин нега керак?

Мана жавоб. Сал узун бўлди жавобим. Арқонни узун ташлаганда хайр бор.

Жамият хотин қизларнинг ўсиб униб сиëсат билан шуғулланишини таъминлаши керак. Хотин пошшо, хотин хоким ва хотинбеклар кўп бўлса, хотинқулллар шунча оз бўлади.

Ўзи давлатни бошқара олмагани учун эрининг соясида гизли ҳукмини ўтказган не-не ялмоғизларга тарих гувоҳ. Энг яқин тарихимизда ҳам Каримовнинг хотини Татяна Фарғонадаги ўғирликларнинг онавошиси бўлувди. Бугун бу алвастини оëғидан осиб тагидан ўт қўйилса ўтин хайф.

Давлат раҳбари хотин ë эркак бўлишидан қатъий назар ўз яқинлари, тўшакдошлари ва қариндошлари таъсирига тушмаслиги керак. Ғарбда бу нарсани олдини олиш учун қудратлар бир биридан мустақил холда тақсимланади. Мабодо битта хотинқул раҳбар кечаси тўшакда ëтиб хотини кўмагида лавозим сотса буни парламент, суд ва энг муҳими газеталар уриб чиқади.

Америкада «Газета урганидан кўра, худо ургани яхши» деган мақол бор. Аммо любой кетмон дастасини ҳам ëшулли қилиб қўйсангиз, элаштирмай сиғинадиган аҳоли пода холида яшайдиган истонлар ва Яқин шарқ давлатларида самимий бир одамнинг ҳам лавозимга келгач хотинқулигиа айланиб қолганини гувоҳ бўламиз. Яъни халқ битта одамга раҳбар бўлиш учун овоз беради. Натижада раҳбарнинг тўртта хотини, бешта ўйнаши, саноқсиз куëв ва тоғалари тинимсиз ўғирлайдиган бошқарувга эга бўлади. Бу адолатдан эмас. Аммо шунақа. Бу шўрлик халқлар  кейинги бешминг йил мобайнида фақат ҳукмдорга сиғиниб, тўнқайиб, патинка ялаб генлари бузилиб мусорга айланиб кетган. Ғарб ва АҚШга лоп лойиқ ярашган демократия буларга шолпиллаб қолади. Ҳуллас қизларингизни ўқитинг. Зора улардан келгусида яхши раҳбар етишиб чиқса.

Дарвоқе Тувалу мамлакатида хар ойнинг биринчи жумаси   хотинига содиқ, хотин чизиғидан чиқмайдиган эркаклар байрами дея тўйланади. Байрам қутлуғ бўлсин.

МС: Шўрда тормозо босинг оғо. Уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
27 декабр 2019
«Совғанг бошингдан қолсин. Китобдан ҳам совға бўладими? Бир миллион рубль бер, битта коттеж ҳам бер!!!» Кечган йилда россиялик миллиардер ...
11 сентябр 2015
Агарда, мухокама қилган бўлса, нима учун бу ҳақида оммавий ахборот агнтларида бирор марта ҳамхабар қилинмаган? Бугунги кунда, юртимизда СССР ...
6 июл 2017
Ўзбекистонлик адиб ва руҳшунос олим, бир қанча ҳикоялар ва шеърлар муаллифи Маҳмуд Йўлдошев 2-июл куни ўзининг аудиокитобини чоп этди. ...
8 апрел 2019
Сўнгги вақтларда тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган мулкнинг Миллий гвардия фойдасига тортиб олинаётгани билан боғлиқ иккита можаро кузатилди. Буларнинг биринчиси ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...