Асосий мавзулар
10 январ 2024

«Абу Сахий» эгаси яқинларини гаровдан ким қутқарди?

10 миллион долларлик кейс! Куппа кундузи тошкентлик бой отанинг қизи ва невараси ўғирлаб кетилиб, уларнинг калласи 10 миллион долларга баҳолангани ҳақида кинсценарий ëзсам, кино каттаси Шуҳрат Ризаев: «Бундай воқеалар бизда бўлмайди. Чикаго билан Тошкентни солиштирма» деб, ўтказмаган бўларди. 

Аммо юз берган воқеалар¸ Элтуз тасарруфидаги видео ва аудиëзувлар бу криминал воқеа айнан Тошкентда бўлгани, Лондон ва Истанбулдаги ўзбек бой ота ва кримавторитетлар иштирокида якун топканини кўрамиз. 

Аввалига энг сўнгги янгилик. 

Тошкент маҳкамаси марҳум президент Каримовнинг куёви Темур Тиллаевнинг тижорий ҳамкори Давронбек Алимбеков оила аъзоларини гаровга олиб, 10 миллион доллар талаб қилган 9 кишини айбдор деб топди. 

Суд ҳукмига кўра, иш бўйича 9 киши бир қанча моддалар билан айбли деб топилиб, уларга нисбатан 8 йилдан 18 йилгача муддатда узоқ йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Нима бўлган эди?

2023 йил. Март. Туркияда истиқомат қиладиган крим авторитет Равшан Золотойга Ўзбекистон ИИВ терговчилари чиқиб, гаров эвазига одам ўғирлаш ҳодисаси юзасидан ëрдам сўрашади. 

Воқеа жиноят олами “понятка”лари доирасидан четга чиққан эди. 

Абу Саҳий бозорининг собиқ эгаси Даврон Алимбеков Абу Саҳийнинг жорий эгаси уйғур ҳожини ўлдиришни чечен бандитларига “заказ” килади. Ҳамма нарса келишилган. Бандитларнинг ўқланган милтиқлари уйғур ҳожини нишонга олиб, амр кутаëтгтан пайтда Давронбек “задний”га уради. 

Буюртмани бекор қилиб, суиқасдни тўхтатади. Ваҳоланки қотиллик учун жуда катта сумма ваъда қилинган эди. Пулдан қуруқ қолганидан жаҳли чиққан чечен каллакесарлари Америкада қочиб юрган, “Роха” лақабли асли тошкентлик Равшан исмли болага чикишади. 

«Непорядок. Даврондан 5 миллион доиллар олиш керак камида. Холостой шунча одамни овора килди. Пуст за базар отвечает!» дейишади. 

“Роха” Тошкентдаги бандит болаларга телефон қилиб Давронбек Алимбековнинг қизи ва неварасини ўғирлашни буюради. 

“Роха” бу иш қулай бўлиши учун Давроннинг Тошкендаги одамларини сотиб олади. Элтузда мавжуд видеода Алимбеков оиласининг шофёри ҳам жиноятга шерик экани кўринади.

Тергов материаллари ва судда ошкор бўлган маълумотларга кўра, «Абу Саҳий» бозорининг собиқ раҳбари, ҳозирда Буюк Британияда яшаб келаётган Давронбек Алимбековдан пул ундириш мақсадида бир нечта шахслар унинг Ўзбекистондаги оила аъзоларини ўғирлаб, эвазига пул талаб қилишади. 

2023 йилнинг 9 март куни эрталаб унинг қизи М.О фарзандини боғчага олиб кетаётганида уларнинг йўлини тўсиб, сохта қурол билан қўрқитиб олиб қочишган. 

Ушбу шахслар ижарага олинган машинадан ўғирланган рақам тақиб фойдаланишган. Шунингдек, жабрланувчиларнинг қимматбаҳо, хусусан, 250 миллион сўмга яқин буюмлари олиб қўйилган. Жабрланувчиларнинг манзиллари ва бошқа маълумотлар уларнинг шахсий ҳайдовчиси Ж.М томонидан берилгани аниқланган. М.О ва унинг фарзанди И.М сақлаб туриш учун олдиндан банд қилинган ижара уйига олиб кетилган ва уларнинг машинаси излардан тозаланиб, Яшнобод туманидаги 145-сонли автосарой ҳудудида қолдириб кетилган. 

Шундан сўнг, ушбу шахслар Давронбек Алимбековнинг ёрдамчисига боғланиб, жабрланувчиларнинг Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилганини билдириб, кўрсатилган криптоҳамёнга маълум вақт ичида 10 миллион доллар миқдоридаги пулларни ўтказишини талаб қилади. 

Воқеа жиддий. 

Шунчалар жиддийки, Ўзбекистон президенти хабардор қилинган. 

Бу беспредеделга чек қўйиш талаб қилинади. 

Аснода ИИВ терговчилари Истанбулда истиқомат қиладиган жиноят оламида «Золотой» лақаби билан танилган Равшан Муҳиддиновга чиқишади.

35 ёшли Равшан «Золотой»Роха АҚШда истиқомат қилувчи ватандоши ва адаши Рохага билан гаплашиб Давронниниг қизи билан неварасини қайтаришда ёрдам беришни сўрайди. 

«Равшан Золотой» АҚШдаги Роха билан жиддий гаплашади. Роха Америкада ўзбекистонлик бошқа бир крим авторитет Акмал Стивисон билан бирга эди. Ўша 90 йиллар бошида Дендрапаркдаги отишмадан омон қолган Акмал Стивенсон.

Равшан Рохага ички разборкаларни деб ёш қизалоқ ва аёл кишини гаровга олиш нотўғри эканини айтади.

Равшан Золотой айнан ёш қизалоқ ва аёлни қутқариш учун бу ишга аралашаётганини таъкидлайди.  

Роха Равшаннинг гапини ерда қолдирмай, Тошкендаги бандит болаларга телефон қилиб, гаровга олинганларни қайтаришга амр беради. 

Шу тариқа Даврон Алимбековнинг қизи билан неварасини таксига ўтказиб уйига қайтаришади. 

Роха таксининг номери ва соат неччида уйига боришини Равшанга олдиндан айтади. 

Гаровга олинганлар соғ саломат қайтарилади. Кўп ўтмай бандитлар қўлга олинади. 

Расмий хабарда олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида ушбу шахслар қўлга олиниб, жабрланувчилар уйига қайтарилгани айтилади. Аммо расмий хабарларда Равшан Золотой кўрсатган беғараз ёрдам ҳақида лом мим дейилмайди.  

Расмий хабарномада айтилишича, Алимбековнинг қизини ўғирлашда тўққиз киши қатнашган. Аниқланишича, мазкур жиноят ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этган Ўзбекистондаги уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг ҳар бирига маълум вазифалар юклатилган бўлиб, бир нечтасига ўғирланиши лозим бўлган шахслар ҳақида, хусусан, манзил ва вақти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш юклатилган бўлса, бошқалар керакли жиҳоз, автомобиль, авто рақам ва ижара уйларни топган. 

Хуллас, бандитлар жазоланди. 

Бу натижа президентнинг доимий назорати самараси экани ҳақида Элтузга айтишди. 

Ўзбекистонда 2023 йил 2 декабрдан бошлаб “жиноий гуруҳларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтаётгани” расман маълум қилинган эди. 

Сўнгги хабарларга қараганда, шу кунгача мазкур тадбир доирасида юздан ортиқ киши процессуал тартибда ушланган, улардан 52 нафари ҳибсга олинган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрда ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида: “Ўзини „кўча“ деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз”, — деб таъкидлаган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 январ 2024
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб, сиз билан биргаман. Янги йилда сизларнинг юзингизга қараб, табассум қилиш ...
27 январ 2023
РТ: Сиз билан яна гурунглашиш насиб этганидан ичимга сиғмай севиниб ўтирибман.  МС: Ничиксизлар, жоллимисизлар, мўччи бика, хўжик биррилар… Бормисиз, ...
16 октябр 2019
Қўшиқчи Жаҳонгир Отажоновнинг икки кун олдин олиб қўйилган ижодий фаолият учун лицензиясини «Ўзбекконцерт» 16 октябрь куни қайтариб берди, лекин ...
24 март 2016
Халқ (тўғрироғи, халққа масъуллар) бутун хаёли байрам билан бўлиб, ғам-ташвишини унутди гўё. «Ҳуррият» газетаси ҳам шу шодиёнларга қанот бағишлаш ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...