Асосий мавзулар
12 феврал 2024

Шофиркон прокурорларининг чалкаш жавоб хатлари

Бухоро вилояти Шофиркон тумани Прокуратураси фуқароларнинг мурожаатлларини қонун талаблари доирасида умуман кўриб чиқмаётгани юзасидан Элтузга нусхаси Республика бош прокуратурасига жўнатилган иккита видеомурожаат келиб тушди.

Уларнинг бирини хотини номига ноқонуний кредит расмийлаштирилган Мўминжон Усмонов исмли шахс йўллаган. Иккинчи мурожаат эса вилоят мактабгача таълим муассасига жўнатилган шикоят юзасидан йўлланган. Айни ариза ҳам афтидан ўқиб ҳам кўрилмасдан, мутлақо бошқа соҳа вакилларига жўнатилган. Ҳар иккала шикоят мазмунидан, аризалар тўғри кўриб чиқилмасдан фуқароларнинг дарди хўжакўрсинга, мендан эгасига еткунча қабилидаги мужмал жавоблар берилаётгани. Оқибатда фуқароларнинг сарсонгарчиликлари янада ошаётани англашилади.

Дастлабки видеомурожаатни Элтузга Шофиркон тумани турғуни Мўминжон Усмонов йўлламоқда. 2022 йилнинг август ойларида Халқ банки ходими унга қўнғироқ қилиб, хотини Шалола Тўхтаева номига 21 миллион сўм кредит олингани ва унинг фоизини тўлаши лозимлигини билдирган. Айни пайтда у бундай кредит олмаганлигини айтади.

Унинг нусхаси Бош прокуратурага йўлланган видеомурожаатидан маълум бўлишича, юқоридаги холат юзасидан у аввалига Шофиркон туман прократурасига мурожаат қилган, бироқ улар тегишли чора кўрмасдан, мужмал мазмундаги жавоб хати йўллашган. Давлат хавфсизлик хизматига айни ариза нусхасини жўнатганидан кейингина унинг хотини номига ноқонуний кредит расмийлаштирган шахсларга жиноий иш очилган ва иш судга оширилган.  

Мурожаат эгаси қонуний чора кўрган ДХХ ходимларига ўз миннатдорлигини билдираркан, туман прокуратураси ходимлари ҳаракатини назорат қилишга чақиради. Прокуратура ходимлари томонидан хўжакўрсин қабилидаги жавоблар атай қилинаётганини иддао қилади.

Видео

Элтузга Бухоролик Нурмуродов Маъруфжондан келиб тушган кейинги видеомурожаатда эса виртуал қабулхонага Вилоят мактабгача таълим бошқармаси рахбарияти устидан ёзилган ариза ҳақида гап боради. Бу аризани кўриб чиқиш учун аввалига мутлақо бошқа вазирлик идораси “Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш” туман бўлимига йўллашган:

Бу ҳолатдан мутлақо норози бўлган Нурмуродов виртуал қабулхона орқали Бош прокуратурага нотўғри жавоб хатини илова қилиб ариза билан қайта мурожаат қилади. Бу гал аризани кўриб чиқиш масаласи Шофиркон туман прокуратура бўлимига юклатилади. 

Бу ариза камида вилоят прокуратураси мақомида ўрганилиши лозим эди дея ҳисоблайди Нурмуродов. Чунки унинг таъкидлашича, Вилоят мактабгача таълим бошқармаси рахбарияти устидан ёзилган ариза прокуратуранинг қайсидир туман бўлимига юкланмаслиги керак. 

Бунинг устига Шофиркон туман прокуратурасининг жавоб хати ҳам жуда антиқа бўлган. Чунки унда шикоятда номи келтирилган амалдор ўрнига мутлақо бошқа шахс ҳақида гап борган. “Туман прокуратураси ходимининг мактубимни ўқиганига шубҳа қиламан”, дейди Нурмуродов.

“Ҳар бир мурожаат ортида инсон ва унинг тақдири туради. Буни чуқур англамаган ва фуқароларнинг мурожаатларига беписанд ёндошган ходимнинг прокуратура тизимида ишлашга маънавий ҳаққи борми? Ўйлашимча, олий юридик маълумотга эга бўлган ва мамлакатда  қонунларнинг аниқ ва бир ҳилда амал қилинишини таъминлаши керак бўлган прокуратура ходимининг бундай қўпол хатога йўл қўйиши кечирилмас холат деб ҳисоблайман” дейди прокуратурадан чалкаш жавоб олган шофирконлик аризагўй.

Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади. Видеоларимизга лайк босинг, каналимизга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
25 январ 2017
Фарғона вилоятининг туман ИИБ идораларидан бирида ишловчи Элтуз манбасига кўра, баъзида гуруҳ бўлиб, баъзида якка тартибда уйларга кираётган ўғри ...
8 апрел 2019
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судининг ёпиқ мажлисида ўтган асрнинг 90-йилларда Шуҳрат Домбрабадский номи билан танилган 62 яшар авторитет ...
17 май 2021
Ўзбекистонда яқинда бир қарашда арзимасдек туюлган, бироқ мамлакатда авж олган, ҳокимиятнинг барча бўғимлари, жумладан, президент томонидан қўллаб-қувватланаётган навбатдаги ҳуқуқий ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...