Асосий мавзулар
21 май 2024

Рассом Туз «Теҳрон қассоби» ва унинг ўлими ҳақида

Вертолети онтарилиб ўлган Эрон президенти минглаб одамларни қатл қилган шарафсиз бир жаллод эди. Ит ўлимида ўлди десак ҳаққимиз кетади. Зотан ит бу қадар кўп разилликка қодир эмас.

Бир бошдан келсам. Иброҳим Раисий 1960 йили Машҳадда мулла оиласида туғилди. Беш ëшида отаси Саид Ҳожи ўлди. Иброҳимни мадрасага беришди. Аввалига Машҳад¸ кейин эса Қумдаги мадрасада ўқиб ашаддий диний фанатик бўлиб етишди. Ҳали 19 ëшлигидаëқ диний зомбига тугал айланиб бўлганди. Иброҳим Раисий 1978 йилдан бошлаб Эронда шиа шариатини ўрнатиш учун тиришганлар сафида бўлди. Погромларда иштирок қилди. Теҳрондаги Рекс кинотеатрини ичида одамлари билан ëқиб юбориш¸ АҚШ элчихонасига ҳужум ва ишғол иштирокчиси бўлди.

1985 йили Раисий Теҳрон прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. 1988 йили махсус ваколат асосида одамларни ўлдириш учун «лицензия олди.»

Айнан Раисий Эрондаги сиëсий маҳкумларни оммавий қатл қилишда асосий фигурант ва ташкилотчи ҳисобланади.

Шу боис у 1988 йили «Теҳрон қассоби» деган тавқи лаънат олди.

Раисий шиа исломчилари назарида айбдор бўлган минглаб одамларни ўлимга ҳукм қилган ва «ўлим қўмитаси» деб аталган яширин суднинг тўрт судясидан бири ва энг марази эди.

Раиси 1989 йилддан 1994 йилгача Теҳрон прокурори бўлиб ишлади. 2014 йилда эса Эрон бош прокурори лавозимини эгалллади. 2016 йилдан бошлаб Эрондаги энг каттта исломий фонд раиси бўлди.

2021 йилдан то ўлимига қадар Эрон президенти лавозимида эди. 2024 йилнинг 19 майида Раиси учган эски вертолет онтарилди. Раисийнинг танаси бошқа 8 киши билан бирга куйиб кетди.

Раисийнинг куйиб кетган ўлиги бугун 21 май куни Табризда кўмилади.

Аммо бугуннинг ўзида юзлаб эронликлар уни қабрини вайрон қилиш учун онт ичди.

Раисий ўлган куни Техронда энг кўп мушак отилди. Одамлар жаллоднинг ўлимини қутлашди.

Элтуз дунё воқеаларини сиз билан биргаликда кузатишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
3 январ 2017
Турк матбуотига кўра, террорчи хотини ва икки фарзанди билан 2016 йилнинг 20 ноябр куни Қирғизистондан Истанбулга учиб келган. Матбуот ...
1 октябр 2015
Мажбурий пахта терими ҳажв қилинган “Темир хотин” фильмини суратга олган Исамат Эргашевнинг ўзи ҳам пахта даласига сафарбар этилди. Озодлик ...
26 март 2016
Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси, маҳкум Аъзам Фармоновнинг умр йўлдоши Озода Ёқубова 10 йилдан буён Тошкентдан 1500 км узоқдаги олис, экологик ...
30 декабр 2016
Kun.uz сайти 27 декабрь куни электр энергиясидаги узилишлар туфайли бир неча бор ишламай қолганини маълум қилди. Сайт бунга баъзи ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...