Асосий мавзулар
10 июн 2024

Украинада асирга тушган ўзбек ёрдам сўрамоқда

Украинадаги урушда асир олинган қирғизистонлик ўзбек Алишер Турсуновнинг яқинлари уни ватанига қайтаришда Қирғизистон ҳукуматидан ёрдам сўрамоқда. Россияда бедарак йўқолган Турсуновнинг асирдалиги ҳақида ютубдаги видео орқали маълум бўлган. Видеода уни украин ҳарбийлари сўроқ қилаётгани акс этган.

Бундан аввал Элтуз ўтган йилнинг сентябр ойида Россия босқинчилари тарафида туриб Украинага қарши урушда қатнашган икки нафар ўзбекнинг украин ҳарбийлари томонидан асирга олингани, уларнинг тиз чўкиб йиғлаётгани акс этган видеони тақдим этган эди. 

Видеодаги рус армиясига ёлланган ўзбеклардан бири паспортини олиб қўйишгани, мажбурлаб урушга жўнатишганини айтади. Иккинчиси эса эса Россияда студент бўлгани, урушда эса минометчи бўлиб қатнашаётганини билдирган. Расмда асир олинган 22 яшар Ахмедов Мухриддин Соли ўғли Самарқанд вилоятида туғилган. Москвада ўқиган. Украина Россия урушида қатнашиб хозирда украина асирликда қолаётган ўзбекларнинг кейинги тақдири номаълум.

Айни пайтда Москва вилоятида Украинада ўлдирилган вагнерчилар гўристони пайдо бўлди. Гўрга кирган босқинчилар рўйхатида бешта ўзбек ҳам бор. Улардан бири Юсупов Шуҳрат Одилжонович, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридан экани Элтузга маълум. Босқинчилар сафида замбарак гўшти бўлган ўзбеклар гўрда.  Элтуз Россиянинг босқинчилик уруши иштирокчисига  айланган ўзбекларнинг кейинги тақдирини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Вяидеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
3 март 2022
Ўзбек мигрантининг Путинга мурожаати телеграмда элга овоза бўлди. «Здараствуйте, Путин Валадимирович ака. Я мигрант Ўзбекистона. Дайте мне аружия. Я ...
10 май 2017
Андижон вилоятидаги туман мактаблари ходимлари йўл бўйида жойлашган аҳоли хонадонларини тозалашга бириктирилган. Ўқитувчиларнинг маълумот беришича, бу юмушларнинг барчаси хокимият ...
17 август 2017
Матлуба Азаматова 1965 йил Андижон шаҳрида туғилган. Максим Горький номли Адабиёт институтида таҳсил олган. Британиянинг IWPR институти ва Би ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...