Дунёни уруш – Ўзбекистонни эса коррупция емирмоқда!
Коррупцияга ботган ўзбек кадастр тизими. Пуфаклар, ракеталар ва киберхужумлар – БУ 600 СEКУНД
+++
Кадастр Палатасининг Қибрай тумани филиал бошлиғи Камолиддин Абдуллаев лавозимидан озод қилинди, унинг коррупцион фаолияти устидан жиноят иши қўзғатилиш арафасида. Эслатиб ўтамиз, Камолиддин Абдуллаев лавозимини суистеъмол қилиб ота-онаси номига Қибрай туманидаги бир неча ер мулкларини расмийлаштирган эди. Шунингдек, Камолиддин Абдуллаев ўз номига олган КИА К5 автомобили кредитини тўлаш учун ҳар ой ходимларга 11 млн сўм миқдорида солиқ қўйган. Бундан ташқари Кадастр бошлиғи Камолиддин Абдуллаев Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов ва ИИБ бошлиғи билан тил бириктириб эски ҳоким буйруқларини соҳталаштирган ва Дўрмондаги 3 гектар ерни ўзлаштирган. Бироқ Камолиддин Абдуллаев ўрнига келган Тошкент вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Жасур Аҳроров Қибрайда ўзи ва Рустам Пайзиев эгаллаб олган ер майдонларини яшириш мақсадида ҳаракатланмоқда, деб иддао қилади тизимдаги инсайдерлар.
2. Бухоро давлат муҳандислик-технология институтини прокуратура текширди. Институт «Яшил макон» дастури доирасида жами 40 mln.sўмга кўчат етказиб бериш бўйича «Агро-строй-сервис-капитал» МЧЖ билан шартнома тузиб 243 дона кўчатни исроф қилгани аниқланди. Шунингдек, Прокуратура хулосасида институт қуёш панеллари ўрнатиш лойиҳасига 86 млн сўмни талон тарож қилгани таъкидланади. Институт мутасаддилари компьютер, фотоаппарат, газ ҳисоблагич, кузатув камераси, видео камераларни бозор нархидан 3-4 баробар қимматга сотиб олган, яъни пулни шу йўл билан «отмив» қилишган. Талон тарож юзасидан Бухоро Муҳандислик-технология институти «Ҳемис» ахборот тизими маъсул ходимларига жиноий иш очилди. Рахбариятга қандай чора кўрилиши Элтузга номаълум. Тергов бошлаш ҳақидаги кўрсатма 2024 йилни 30 майида берилди.
3. Шаҳриҳонда ярим тунда бегона хонадонга кирган йигит самосуд қилинди. Тармоқда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида хонадонлардан бирининг эгаси ярим тунда унинг уйига кирган йигитни самосуд қилаётгани видеоси тарқалди. Воқеа айнан қачон бўлгани ва нима билан якунлангани Элтузга маълум эмас.
3. Тожикистон фуқароси ўқдори олиб ўтгани боис судланди. Аннақулов Соҳибжон Самарқанд аэропортида кўлга олинди – ўта хавфли йўловчининг юклари орасидан бир дона ўқдори топилган. Соҳибжон Аннақулов «Самарқанд-Внуково» йўналишида чипта олиб, Россияга мавсумий ишлар учун боришни режалаштирган. Судда Соҳибжон Аннақулов ўқдорини 2023 йил декабрь ойида Душанбедаги иш жойи, яъни қурилиш объектидан топиб олганини айтган. Сўнг ўқдорини қизиқ артефакт сифатида сумкасининг таг чўнтагига солиб, бу ҳақида унутиб юборганини билдирган. Соҳибжон Аннақулов 2024 йилнг 23 феврал куни айнан шу сумка билан Самарқанд аэропорти божхона текширувидан ўтаётганида Эйр Мароканд хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинди. Самарқанд шаҳар суди Аннақулов Соҳибжонга 23 млн 800 минг сўм миқдорида жарима белгилаб, Ўзбекистон Республикасидан депортация қилиш ҳукмини чиқарди. Контробандачи Тожикистонда.
4. Пешкуда дарахт кесиш бизнес даражасига чикди. Пойтахтда экологлар “дарахтлар кесилмасин”, деб турган бир пайтда, Бухоро вилояти Пешку туманида дарахт кесиш, табиатга зарар етказиш бизнес даражасига олиб чиқилган. Президент оролнинг қуриган ерларига саксовул экилишини минбардан туриб мақтаяптию, пешкулик манқурт зомбилар бир кунда 10-50 гектаргача чўлни “Қизил китоб”га киритилган саксовуллардан тозалаб келмоқда. Пешку ИИБ эса саксовул қирувчилари йўлда хавфсиз юриши учун алоҳида «ставка» жорий қилди.
5. Фарғонада Президент ташрифи арафасида Узавтойўл қилиши керак бўлган ишни ободонлаштириш ходимлари бажармоқда. Йўл қисмига ҳеч қандай махсус белгилар қўйилмаган. Бу иш ободонлаштириш ходимларининг вазифасига кирмасада, бўёқ ўрнига оҳак билан оқлаб кўзбўямачилик қилинмоқда. Ободонлаштириш ходимлари ҳокимга жазирама иссиқда бу ишлар кераксизлигини айтган. Ҳоким ва унинг 1 -ўринбосари уларни тингламасдан, «истасанг аризангни ёзиб кет,» деб, жавоб берган. Маъсуллар ўз ишини пайтида билиб қилганида эди, кимлардир оёғи куйган товуқдек питирчилаб қолмаган бўлар эди. Ривожланган давлатларда олий раҳбар келишига бу даражада тайёргаллик кўрилмайди.
6. Қўқондаги “Истиқлол” савдо комплексидаги тадбиркорларнинг Элтузга шикоят қилишларича, комплекс маъмурияти янги дўконлар қуриб, уларни у ерда савдо қилаётган тадбиркорларга мажбурлаб сотмоқда. Дўконлар нархи 15 минг долларга қадар экани айтилмоқда. Тадбиркорлар уларнинг эътироз ва шикоятларига ҳеч бир давлат ташкилоти эътибор бермаётганини айтишмоқда.
7. Qanot Sharq компанияси Тошкент-Будапешт йўналишидаги авиапарвозларни йўлга қўйди
2024 йилнинг 30 июнидан бошлаб, Qanot Sharq авиакомпанияси ҳар якшанба куни Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиарейсларни йўлга қўйишни бошлайди. Компания 2024 йилнинг 4 сентябридан бошлаб, чоршанба кунлари яна бир қўшимча рейсни йўлга қўйишни режалаштирган.
7. Покистоннинг Team Insane Pakistan хакерлар гуруҳи, Қирғизстоннинг давлатга қарашли gov kg сайтини бузиб кириб, 500 минг қирғизистонликка тегишли маълумотларни очиққа чиқарди. Хакерлар тарқатган маълумотларда ўлка фуқароларининг қаерда туғилгани, ИНН номерлари, уй адресларини ҳам кўриш мумкин.
Хакерлар бу ҳужумни Бишкекда покистонлик студентлар калтакланишига жавоб эканини маълум қилди.
8. Рус сиёсатчилари Қозоғистонни босиб олишга қилаётган чақириқлари ортидан, Қозоғистон ҳукумати Озарбайжон билан ҳарбий иттифоқ бўйича келишувга қўл қўйди.
9. Тарихда илк маротаба Россиянинг кўп нишонли қирувчи учоғи СУ-57 уриб туширилди. Воқеа Астрахан вилоятининг Ахтубинск аэропортида юз берди. СУ-57 русумли учоқ Россиянинг энг замонавий қуролларидан бўлиб Х-59 ва Х-69 ракеталари зарбасида қўлланади. Бундай русумдаги қуроллар Россия заҳирасида саноқли.
10. Россия ҳарбий кемалари ўқув машғулотларида қатнашиш учун Кариб кўрфазига йўл олди. АҚШ ҳарбий масъулларининг фикрига кўра ушбу ҳаракат Украинага ёрдам бераётган АҚШга жавоб акциясидир. Ҳозирда Америка қўшма штатлари Россиянинг ҳарбий кемалари ва самолётларини кузатиб Кариб кўрфазига кириб келишини кутмоқда. Россия ҳарбий кучлари тахминан бир ҳафтада кўрфазга кириб келиши тахмин қилинди.
11. Исроил Ғазода юритган ҳарбий амалиёт ортидан 4 нафар яҳудий асирни соғ омон озод қилди. Амалиёт давомида 160 нафар фаластинлик ўлдирилди.
11. Жанубий Корея Шимолий Кореянинг тезакли ҳужумига жавоб қайтарди. Улар қўшнисининг 150 шарда чиқинди ва тезак жўнатганига жавобан ўз шарларида Ким Чен Ин режимини танқид қилувчи плакатларни учирди. Шунингдек шарларнинг учига Кей поп мусиқа ва корейс сериаллари ёзилган флешкалар, майда доллар купюралари боғланди. Бу жавобни Шимолий Корея қочоқлари “Озод Шимолий Корея ҳаракати” аъзолари амалга оширди. Такрорлаймиз ҳар ким ўзида борини бўлишади.
12. SpaceX ширкати космик фазога инсоният тарихиданги энг оғир ракетани учирди. Тўртинчи синов тестининг биринчи босқич прототипи учиши муваффақиятли якунланди. Super Heavy ракетаси ерга қайтиб келди ва Мексика кўрфазига юмшоқ қўндирилди.
13. Россия босиб олган Қрим ҳудудидаги мудофаа тизими ҳужумга учради. Украина ҳарбий кучлари Қримдаги С-400 ва икки дона С-300 қурол тизимини яксон қилди. Мудофаа қуроллари Евпатория ва Черноморск ҳудудида жойлашган. Россия қуролларнинг йўқ қилингани ҳақида ҳали Россия ҳеч қандай расмий баёнот бермади. Бироқ бу зарбалар Россия мудофаасига жиддий зарар етказгани аниқ.
14. Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралардан аввал Швейцария ҳукумати киберҳужумлар ва ёлғон информациялар кўпайгани ҳақида хабар берди. Ушбу музокаралар 15-16 июн кунлари бўлиб ўтади ва унда Осиё, Жанубий Америка, Африка ва Яқин Шарқдан 90 та давлат қатнашиши маълум бўлди. Швейцария президенти Виола Амҳерд шу сабабдан мамлакат бўйлаб киберҳужумлар сони ортгани, хусусан пресидент либер ҳужумлар нишонига айлангани ҳақида баёнот берди. Швейцариядаги музокаралар Киев ва Москвани бирор муросага келтиришга қаратилган. Бироқ босқинчи Россия буни арзимас, вақтни бекор кетказувчи тадбир дея қатнашишдан бош тортди. Бу билан расмий Москва урушни давом эттириш истагини яққол билдирди.
Бу 600 секунд эди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг.