Асосий мавзулар
21 август 2024

Россия ёнмоқда, Ўзбекистонда эса босқинчи мақбараси таъмирланди – 600’64

Россияда ўрмонлар ёнмоқда, Таиландда сигирни зўрламоқчи бўлган ўрис эркак қамалди. Андижонда эса Ўзбекистон кулини кўкка совурган араб босқинчисининг мақбараси таъмирланди ва  бу 600 СЕКУНД.

Россиянинг Тува республикасида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда. Ёнғинлар республиканинг 2 849 гектар майдонини қуршаб олган. Ёнғинлар сабаб ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Учта болалар оромгоҳида дам олаётган 500 нафар болалар эвакуация этилди.

+++

Россиянинг Курск вилоятига кириб келган Украина ҳарбий кучлари 80 та аҳоли яшаш пунктини ишғол қилди. Россия ҳукумати учун бу кутилмаган зарба бўлди. Украинанинг Покров йўналишида жанг қилаётган Россия аскарлари эндиликда Курск томон йўналтирилмоқда. Айни пайтда Украин ҳарбий кучлари Курск вилояти маҳаллий аҳолисига ҳеч қандай босим ўтказмаяпти ва ўз вақтида инсонпарварлик ёрдамларини улашмоқда.

+++

Россия федерациясининг бандлик марказлари ишсиз фуқароларни оммавий тарзда урушга ёллашни бошлади. Янги қоидаларга кўра агар улар урушда қатнашиш таклифини рад қилса уни ишсизлик нафақасидан маҳрум қилиш кўзда тутилади.

+++

Таиландга турист бўлиб борган россиялик 26 яшар Евгений Кувшинов сигирни зўрламоқчи бўлганида ушланди. Унинг яланғочланиб сигир билан жимо қилишга уринаётгани маҳаллий аҳоли вакилларида шубҳа уйғотган ва улар ҳолатни тасвирга олишган. Маълум бўлишича сигир Кувшиновни сузиб жароҳатлаган. Зоофил қамоқда.

+++

АҚШда қаришга қарши препаратлар муваффақиятли синовдан ўтказилди. 12 ёшга тўлган Зевс лақабли немис овчаркаси терминал саратон билан касалланган эди. Операциядан сўнг янги яратилган препаратларни қабул қилгач итнинг аҳволи сезиларли даражада яхшиланган. Ушбу дори итнинг артрит касалига ҳам даво бўлди. Янги ихтиро қилинган препарат ДНКдаги қаришни бартараф этишга хизмат қилувчи соҳаларига ижобий таъсир ўтказади. Тадқиқотларда аниқланишича, ушбу дори воситаси ДНК теломерларини 200 фоизгача узайтиради. 2025 йилда дори одамларда синаб кўрилиши кўзда тутилган.

+++

Туркий халқлар устидан мустамлака сиёсатини олиб борган босқинчи Қутайба Ибн Муслимнинг Андижондаги мақбараси таъмирланди. Тарихий манбаларга кўра, Қутайба ибн Муслим ҳалифага итоатсизлиги ва маҳаллий аҳолига нисбатан шафқатсиз оммавий қирғин уюштиргани ва Уммавийлар ҳокимиятига қарши исён бошлагани сабабли араб ҳалифаси Сулаймон буйруғи билан 48 ёшида қатл қилинган. Унинг мақбараси аниқ қаерда жойлашганини тасдиқловчи тарихий ҳужжатлар мавжуд эмас. Шунга қарамасдан Андижон вилояти ҳокими бошчилигида Қутайба ибн Муслимнинг Жалақудуқдаги тахминий мақбарасига зиёрат уюштирди.

+++

Япония Марказий Осиёга Россияни четлаб ўтиб Европага чиқиш йўлини ташкил этишда кўмаклашиш истагини билдирди. Япония бош вазири Фумио Кишида Қозоғистонда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Япония” саммитида қатнашади. Саммитда Марказий Осиё минтақасига молиявий ёрдам пакети эълон қилиш режалаштирилган. Бу режани ҳақида нафақат шарқ давлатлари, балки АҚШ каби ғарб давлатлари сиёсатчилари ҳам қўллаб қувватламоқда. Ушбу йўл воситасида Марказий Осиё мамлакатлари Россияни четлаб ўтиб тўғридан-тўғри Европа билан савдо қилиш имконига эга бўлади.

+++

Париж 2024 Олимпиадасида Ўзбекистон медаллар ҳисоби бўйича 13 ўринга кўтарилди. Бу мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Мамлакат спортчилари 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага сазовор бўлган. Ўзбекистоннинг Олимпиадага тайёргарлик учун ажратган маблағи 160 миллион ақш долларига тенг. Медал олган спортчи ва мураббийларга берилган совғаларнинг умумий қиймати тахминан 2-2,5 миллион доллар деб баҳоланмоқда. Шу аснода мамлакат Олимпиаданинг битта олтин медали учун бюджетдан ўртача 4 миллион ақш доллари сарфлагани маълум бўлди. Ўзбекистон медаллар сони бўйича Марказий Осиёда ва МДҲ давлатлари орасида биринчи ва Осиё давлатлари орасида 4 ўринни эгаллади.

+++

«Туркия орқали Америкага жўнатвораман» дея ўзбекларни алдаб пулини олган фуқаро 48 яшар Дилафрўз Мадиева Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Истанбул шаҳрида қўлга олинди. Ўнлаб одамларнинг пулини олиб қақшатган фирибгар икки йилдан бери қидирувда эди. Истанбулдан депорт қилинган Мадиева Тошкент аэрпортида қамоққа олинди.

+++

7 август куни Сирдарё вилояти Музраобод туманида боғча тарбияланувчиси тарбиячилар лоқайдлиги сабаб вафот этди. Бу ҳақида расмий ОАВлар хабар бермади. 2 яшар болага боғчада дори берилган, яримта парацетомол дориси боланинг нафас йўлига тиқилган. Буни экспертиза текшируви тасдиқлаган. Воқеа Музрабоднинг Йўлдошобод маҳалласидаги оилавий боғчада содир бўлган, туман мутасаддилари фожиани босди-босди қилишга уринмоқда деган тахмин бор.

+++

2017 йилдан 2021 йилгача уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимида ишлаган Салиев Музаффар Халдарбаевич 7 йилга озодликдан маҳрум этилди. Музаффар Салиев ва унинг шериклари давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пулларни талон-торож қилган. Суд ҳукми билан айбдорлардан 63 млрд сўмдан ортиқ маблағ давлат фойдасига солидар тартибда ундириш белгиланган. Собиқ вазир номига расмийлаштирилган Lada Pickup, трекер автомобиллари, иккита хонадон, битта ҳовли, 14 минг 600 долларлик маблағи етказилган зарарни қоплашга қаратилиши белгиланган.

+++

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Маҳалла уюшмаси ҳисобчиси лавозимида ишлаб келган аёл 50 минг доллар пора олаётган вақтида вилоят ДХХси ва Департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган. Элтузга берилган маълумотга кўра, ҳолат 12-август куни содир бўлган. Аёл ер тойифасини ўзгартириб бериш эвазига ўзига яқин таниш бўлган шахсдан 50 минг доллар сўраган. Порахўр мулозим қамоқда.

+++

Чустлик фирибгар Раҳмонов ўзининг “Жентра” русумли машинасига харидор бўлган Мирзаевдан 17 минг АҚШ доллари олган. Фирибгар худди шу машинани бошқа бир фуқаро Халиловга ҳам сотган ва ҳужжатларни расмийлаштириб бермаган ҳолда дастлабки тўлов учун 3200 АҚШ доллари олган. Пуллар тўлиқ ўзлаштирилган, машина эса йўқ. Давлат рақам белгиси 50 К 763 ВВ бўлган Жентра машинаси қидирувга берилди. Фирибгар ҳозирча жавобгарликка тортилмади.

+++

Ўз мансабини суистеъмол қилган Бувайда туман ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган Байтемиров Шарофиддин Авазджанович товламачиликда айбланди. Бойтемиров фермер Рўзиқулов томонидан ташкил қилинган, 13 гектар экин маидонли, сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хужалигини тенг шерикчилик асосида юритиш талабини қўйган. ИИБ бошлиғи ўз ҳайдовчиси Бобобеков орқали фермерга 9 гектар ер учун буғдой уруғини олиб берган. Сўнг 9 гектар майдондаги ғалла ҳосилини “Бувайда паранда” фермер хўжалиги раҳбарига сотиб юборган. Ҳосилдан бўшаган ер майдонининг ҳар бир гектарини 3 миллион сўмдан жами 30 миллион сўмга баҳолаб, фермер А.Розиқуловдан шу пулнинг ярмини беришни талаб қилган. Фермер белгиланган маблағдан 10 миллион сўмни ИИБ бошлиғига ҳайдовчиси орқали бериб юборган. Фарғона вилоят суди собиқ ИИБ бошлиғи Байтемиров Шарофиддин Авазджановични 9 йил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди, шу муддат давомида жиноятчи даромадининг 20 фоизи давлат ҳисобига чегириб қолинади. Бундан ташқари суд товламачи ИИБ ходимини 3 йил ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш ҳукмини чиқарди.

Бу 600 секунд эди. Айни пайтга келиб Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 670 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, суперчат, суперстикер ва супер рахмат тугмачаларини босинг соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
22 ноябр 2024
Конфуцийдан шогирди “энг муҳим нарса нима?” деб сўради. «Давлат ҳаммадан мухим,» деди Конфуций «Чунки давлат йўл қуради, бу йўлдан ...
8 август 2023
Экология қўмитаси раисининг ўринбосари қандай қилиб «чиқинди қироли»га айланди? Санитар тозалаш корхоналарини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга турли имтиёз ва ...
15 феврал 2019
Бугунга қадар «Элтуз» таҳририяти ДХХ раҳбариятидаги ўзгаришлар ҳақидаги силсила мақолаларига бирор расмий изоҳ ола олгани йўқ. Шунга қарамай, таҳририят ...
24 январ 2023
Автобус Ўзбекистоннинг қинғир-қийшиқ йўллари бўйлаб юришда давом этади. Йўлда унга қамоқдан янги озод этилган ёвуз маҳбус, аномал совуқ ва ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...