Асосий мавзулар
29 ноябр 2024

Супургисиз алвастилар – РТдан ваъз

РТ: Хафта Илон Маск учирган ракета каби зувв этиб айланди ва мен сизлар билан яна юзма юзман.

МС: Ничиксизла мўччи ойбика, хўшши қизло, хўжик брри, ëшулли ëши киччила. Оғо ўткан  хаптада надаган гапла бўлди. 

РТ: Ўрмонда дарахт кесиларкан, қиринди осмонга учади. Русча лес рубят — щепки летят деган мақол бу. Туяни шамол учирса эчкини осмонда кўр деган мазмун.  Хуллас куч ишлатар органлар тизимида «тозалаш» бошланди.

МС: Қиссодон ҳиссо новви.

РТ: Ҳафта қиссасидан бир ҳисса бор. Ўзбекистондаги бой ва қудратли мулозимлар журналистларни севиши лозим. Худди қўйлар қассобни севгани каби. Мулозимларни бор қиладиган ҳам, қоро ер қиладиган ҳам матбуот. Ҳаммани худо урса, ўзбек мулозимлаини газета уради. Газета бу матбуот. Сен мана Матчон Суқилиш оддийгина одамсан. Белингда қора белбоғ, ҳисобингда миллиард, денгизда яхта, Дубайда вилланг йўқ. Лекин сен шу холингга миллиард миллиард пули борларни бир оғиз гапинг билан онтариб, қайтиб турмайдиган қилиб ташлайсан.

МС: Рахмат оғо. Алдан галинча би қон тошоғон ëуллилони чиққон жойина гиризипараамиз. Галпадинг оғо, гетпадинг оғо. Нишаб ўлсанг, шуннатип гўмамиз.

Қисқа хабарлар

РТ: Косонсойлик 26 яшар апрс тўртта самарқанликни Лондонга ишга ювораман деб 12 минг долларини оган вақтда ушланди. Апрс қамағда. Лохлар эса сурув холида яшашда давом этмоқда.

МС: Лох амас, чуғул вуло. Апрсни чуғуллоб қомотибди.

РТ: Тошкентдаги ўн қаватлик уйнинг томига ҳовли қуриб олган ўзбошимча «қурувчи» аниқланди. У ҳеч кимдан сўрамай, уйнинг томига ҳангиллаган ҳовлини қурволиб оëғини узатиб яшаб ўтирибди. Томда яшовчи «карлсон» амакига ўз ихтиëри билан томдаги ховлини  30 кун ичида бузиб ташлаш амр қилинди. Бузмаса ҳукуматни ўзи бузади.

МС: Ўл асирип. Балони баллики боми учакда? Новви давади Навоий дойи.

Ўз боласини сўйган ўқитувчи хотин

МС: Оғо одомло мактабда яхши ўқимоғон. Курт бир тийин бўлғон эссисирни вохтиндо мактабла хозирқидин монглойи қоро амас ади.

РТ: Институтни битиргач, қишлоқ мактабига расм ўқитувчиси қилиб юборишди. СССРнинг қуюқ даври. 1984 йил. Бир қаватли мактабнинг томида шифери ҳам йўқ. Мактабда давлат идорасида пора билан қўлга тушиб қамалиб чиққан апрс эркак военний делодан дарс берарди. Қолган ҳаммаси хотинлар эди. Эмчаклари торпеда қовундай хотин директор эди. Эркакча сўкинарди. Ойликни ўзининг кабинетида берарди. Янги келин бўлиб тушган ўқитувчиларнинг ойлигини қайнонаси келиб олиб кетарди. Она тили ўқитувчиси бир амаллаб педучилишени битириб кейинроқ сиртдан ўқиб, диплом олган саводсиз хотин эди. Ўқувчиларни қарғаб уришни биларди. Кўчада семичка сотадиган шаллақи кампирлар каби йиртиқ жемпр ва минг ямоқ кўрпача гулли куйлак кийар, оëғидаги калиши йиртилиб кетганди.

Расм ўқитувчиси сифатида менга шиор ëзиш топширилди. «Коммунизм қурувчилари яшасин!» деган шиор ëзиш жоиз эди. Мактабдаги ўқитувчи хотинлар коммунизм иккита эм билан ëзиладими ëки битта деб ўйланиб ўтиришганини эслайман. Мактаб завхози мактаб ховлисида хотинини урарди. Бошланғич синф муаллималари ëмон болаларни судраб келиб, военний делочига урдириб кетишарди. Бу мактаб билим ўргатиладиган жой эмас, балки болаларни қўй қўрага қамагандай ушлаб ўтирадиган зона эди.

Нега ëздим шунча гапни? Сабаби шуки мактаблардаги ўқитувчи хотинлар супургиси йўқ ажиналардир. 

Бу маллим хотинларнинг миясида билим ўрнига жахолат, нафрат ва ақлсизлик концентрати бор. 

Мана Иштихондаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган хотин икки боласини сўйиб ташлади.

Иштихоннинг, Йўғонтепа маҳалладаги Сарой қишлоғида аял малим икки боласини сўйди. У мактабда ўқитувчилик қилган. Неча йил давомида бегона болаларга қандай муомалада бўлган?

Псих маллим дўхтирдан ўтмаган, институтни пул билан битирган, шаллақи, бева, аламзада, женгил аялларни мактабга ҳам, боғчага ҳам яқинлаштирмаслик керак. Таълимни, тарбияни, муҳитни ва болаларни дунёқарашини бузади.

Ўзини боласини ҳам, бировнинг боласини ҳам ўлдиради.

(Ҳаёт қандай шафқатсиз)

Балиқчи, балиқ ва олим ҳикояси

МС: Оғо алдин эртак ойтор адингиз. 

РТ: Матчонбой ҳаëтимиз шундай томошабобки эртак тўқишнинг ҳам кераги йўқ.

Олимбой шаҳарда фанлар академиясида ишлайди. Балиқлар ҳақида духтрлик иши ëзиб ўтирибди. Балиқчи Сирдарë этагидаги Аччиқкўлда балиқ тутиб кун кўради. Тожикистонда уруш бўлганида Жирғатолдан қочиб келиб, шу ерда документсиз бомж мақомида яшаб қолиб кетган лақай мусопр эди у. 

Олимбой Аччиқкўлда фанга номалум балиқ бор деб тахмин қилгани учун балиқчи чолга икки шиша арақ ва бир сумка бозорлик ташаб кетган. 

«Мабодо мановиндай болиқ илинса менга хавар беринг» деб бобойнинг қўлига балиқлар расми туширилган таблицани ҳам бериб кетган.

Хуллас чол кўл олдига келиб кеча ташаган тўрини тортди. Бакра балиққа ўхшаш япалоқ биргина балиқ бор эди тўрда. 

Бобой балиқни тўрдан чиқариб қўлига олса балиқ одам тилида гаплаб «Мен сени учта тилагингни бажо қиламан» деди.

«Такси чақириб бер» деди бобой.

Икки минут ўтмай такси келди. Бобой балиқни кленка халтага солиб қўлига овоган. 

«Шаҳарга фанлар академиясига ҳайда» деди бобой.

Шаҳарга юз километрдан кўп масофа бор. Йўлда тўхташди. 

Тўхтабой ота деганнинг ресторани эди бу. 

Балиқчи бобой умрида емаган шашлигу норин ҳасиплар пишиб ëтарди.

Бово тўйгунича томоқ еди. 

«Емакнинг пулини тўлаб қўй» деди у балиққа. Официант келиб раччўт деб кетди ва сабойга тугунчаям қиберди ортган этларни.

Такси бобойни шаҳарнинг ўртасига ташаб кетди. Академия шаҳарнинг ўртасида деди шўпр. 

Бобой анграйиб турганди бир чиройли қиз келиб «отахон чарчабсиз, юринг дам олдираман, соати 200 долллар» дея жилвали табассум қилди. 

«Қизим мен қариб қолдим. Ундайчикин ишларга ярамайман» деди чол.

Қиз бўлса «Мен Римдаги Довуд ҳайкалининг ҳам чукини ялаб турғазганман» деб мақтанди.

Бобой бу қизнинг ортидан  эргашиб муюлишдаги домга кирди.

Қизнинг айтганича бор эди. Бобой беҳиштни бу дунëда кўрди.

«Пулини тўлаб қўй» деди бобой балиққа.

200 ни олиб хурсанд бўлган қиз бобойни еталаб фанлар академияси эшигидан киритиб юборди.

Олимбой балиқни кўриб, севинди лекин балиқнинг тилак механизми харж бўлганини эшитиб ачинди.

«Оббо отахон бу балиқнинг имкониятини транспорт, гастрономия ва энтертейментга харжлаб қўйибсизку. Бориб буғалтерияга картангизни кўрсатсангиз пул ташаберишади» деди Олимбой.

«Картам йўқ мени» деди бобой. Бу ғалати эди. Чунки мамлакатда бомж, паразит ва тиланчиларнинг ҳаммасида қўша-қўша карта бор эди.

«Кулбам ëниб кетди, тузалмас касал бўлдим¸ бошимга ғишт тушди» деб карта қўйиб тиланчилик қилиш мамлакатда эпидемия тусини олганди.

Олимбой чўнтагига қўлини тиқиб, бир почка пул олиб бобойга берди. Кейин кулиб жавонда турган китобни берди.

Китоб Пушкиннинг «Олтин балиқ эртаги» эди.

Ўқишни билмайман деди бобой.

Олимбой бўлса жавонни титкилаб, аудио эшитадиган эски айподни олди. Айфон чиққач бунақа матохга  лузум қолмаган эди. 

Олимбой айподга пушкин китобини юклаб, битта янги қулоқчинниям қўшиб бобойга берди.

Балиқ тутганда эшитасиз деди.

Бобой йўл йўлакай олтин балиқ ҳақидаги эртакни эшитиб Аччиқкўлга етганини ҳам билмай қолди.

Яхшиям уйимда кампирим ва тешик тоғорам йўқ деб ўзига тасалли берди чол. 

Олимжон бўлса Эйнштейн ҳақида ўйларди.

«Эртак эшитган  одамдан олим чиқади» деган эди Эйнштейн.

МС: Эртак ишитмаган одом асирак бўлоди. Асиракладан ëшулли чиқсо арикни дивиндаги шаппикдин бўлоди.

Отабек Умаров ишдан олинди

Ўзбекистон президентининг кичик куёви ҳамда президент хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари Отабек Умаров ишдан олинди

Умаров жорий йил 25 ноябр кунидан бошлаб фақат Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритади. 

Жанубий Кореядан машина эҳтиëт қисмлари импорти билан шуғулланиб келган Умаров қайнотаси президент бўлиши ортидан пилиги кўтарилиб Президент хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланган эди. 

Профессионал малакаси бўлмаса-да, Умаров ДХХ да юқори мартабали раҳбар бўлди, президент тан соқчилари унга ҳисоб берадиган лавозимга чиқа олди. 

Қайната соясида градуси ошган Умаровнинг ўзи  қўриқчилар армияси билан юрар экан ўзини параллел давлат раҳбари каби тутарди.

Расман камбағаллик вазирлиги бўлган ва аксар ахоли қашшоқ яшайдиган ташқи қарзи 50 миллиард бўлган мамлакат президентининг куëви ва мулозим Отабек Умаров икки миллион турадиган Richard Mille RM UP-01 Ferrari соатини тақиб юрди.

Умаровнинг Tesla машинасидаги тунги пойгаси, MMA курашчиси эски футболкасини 100 минг АҚШ долларига сотиб олиб, ўзига қарашли BeFit клуби деворига осиб қўйгани ўзбек жамоатчилигини жунбушга солган эди.

Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келиши ортидан унинг тансоқчисига айланган кенжа куëв Отабек Умаров қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги давлат, айниқса, хавфсизлик мулозимларига хос бўлмаган ҳашамат ва маишатга ўчлиги билан эътиборга тушди.

Президентнинг кенжа куёви Инстаграм саҳифасида ўзининг қимматбаҳо машиналари, тунги пойга ва дрифтингга ўчлигини намойиш қилган.

Давлат хизматчиси бўлса ҳам, кейинги 7 йил ичида сояда миллиард доллардан каттароқ бизнес империя қуришга улгурди.

МС: Ивон Грозний ойтқон акан. Ўзим сани бор аттим. Ўзим сани йўқ атаман дап. Гетканла ëмон, галганла тиммитдинми? Оғо енамбир эртак қойдириопаринг.

ЕРТЕ

Битта юртнинг ëшуллиси ўз тилини ўрганмоқчи бўлди.

Луғатни очиб К деган ҳарф билан бошланадиган сўзларни ўқиб бошлади

Каллаварам, кўрнамак, коррупционер, калондимоғ, карранда, каламуш, камалакнусха, кўт…

Луғатдаги «куëв  ëв» деган сўзга кўзи тушган ëшулли ўз ëрдамчисини чақириб «китоб ўқиш бу оддий луғат китоб бўлса ҳам кимнинг кимлигини билишга ëрдам беради» деди.

Ëрдамчи «куëв бу ëв» деган сўзни сарой деворига ўйиб ëздирди. 

Тарих улуғ мураббий, авлодлар ëди муқаддас!

МС: Ола киштак ротоалло!

РТ: Рассом Тицианнинг бир гапини расм ўқитувчим такрорларди. Бу гап айнан мана бундай «Агар ëнига бошқа бир ранг қўйсам, бўқ ҳам картинада сизга олтин бўлиб кўринади». Айтмоқчи бўлган гапим  ҳам шу. Ҳаммаси нисбий. Палончига нисбатан пистиëнчи ëмон ëки яхши. Аслида Ўзбекистон бошқаруви ва жамияти барча персонажлари салбий бўлган театр спектлини эслатади. Бизда Саакашивили ҳам, Сахаров ҳам, Ли Куан Ю ҳам йўқ. Турклар айтмоқчи «баттарнинг баттари бор»

МС: Оғо гаракми шу ДХХ дайан идоро. Қури бизани онгиб юради. 

РТ: Истихборат давлатнинг қалқонидир. 

Давлат деган институт бор экан уни ҳимоя қиладиган инструмент бўлади. 

Ташқи ҳарбий хужумдан ҳимоя қиладиган тузилма бу мунтазам қуролланган армия. Давлатни ичдан емирадиган омилларга қарши хавфсизлик тузуми курашади. Бу ўта зарур инструмент. Бу тизим хурфикрларни таъқиб қиладиган сиëсий полиция эмас, балки республика ва конституцияни барчадан, шу билан бирга телба раҳбарлардан ҳам ҳимоя қиладиган механизм бўлиши керак. Давлат раҳбари конституцияга зид тарзда мамлакат бойлигини қўшниларга бериши мумкин эмас. Мамлакат бутунлигига хавф солган Жириновский каби душманларга қучоқ очганлар ҳам истихборат назоратига олниши керак. Мамлакатнинг дунëвий давлат принципига тахдид солаëтган ҳар қандай кучлар назоратга олиниб изоляция қилиниши шарт. Учинчи хавф эса сепаратизм. Кимда ким мамлакат бутунлигига шак келтирса, у ҳам истихборат назоратига олиниши шарт. Биз истаймизми, йўқми бундан қатъий назар давлатчилик талаби шу. Истихборатсиз давлат ўз мустақиллигини йўқотиб, катта давлат масалан Россиянинг орқа боғчасига айланиш эҳтимоли катта. 

Мен Ўзбекистонда зулм ва тазйиқ машинаси ҳамда коррупция ўчоғи эмас, балки ҳақиқий истихборат ташкилотининг самарали фаолиятидан умид қиламан. 

Бусиз биз давлат сифатида йўқ бўлиб кетамиз.

МС: Ëмонликни ўйла. Яхшилик галса бохтинг.

Матчонбой бизни рахбарлар диққат билан кўриб ўтирибди. Кун келиб раҳбарлар орасида ўзи ва қариндошларини бойитишдан ташқари ўз зиммасига юклатилган вазифани чин дилдан бажариб эл улус ҳақида ўйлайдиган раҳбарлар ҳам келишига ишонаман. 

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланган Генерал-майор Шухрат Холмухамедов сувратига боқиб, аскарга хос ижобий қирраларни қидирдим. Умид қилайлик ва ишонч билдирайлик.

МС: Ўз генереалини яхши кўрмаган эл юрт, ўрисни генаралини боқоди.

РТ: «Эртага қиëмат қўпади» деб айтишса бугун кўчат эк. Бу барча замонларнинг энг ақлли гапига амал қилган Шавкат Мирзиëев  23 ноябрь куни «Яшил макон»  боғига кўчат экди.

МС: Оғо шу акилган налла гўкарсин. Гужумдин соя¸ анжирдин мева барсин. Ейилиб ëзилсин¸ бизарам ҳаззатали, вулором ҳаззатаврсин. Уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон – Жума муборак!

Тағин ўқинг
2 апрел 2018
Сўнгги вақтларда президентнинг вилоятларга ташрифлари давомида уни алдашга уринишлар авжига чиқмоқда. Интернетда куни-кеча Жиззахга борган президент Шавкат Мирзиёев Зарбдор ...
6 май 2019
Россиянинг сиёсий малайлари иштирокида ташкил этилган ташаббусга Ўзбекистондаги сиёсий ҳукумат бирор сиёсий баҳо бераётгани йўқ. “Озодлик”нинг ёзишича, рус тилига ...
20 июл 2022
Кеча ҳаётида кўпни кўрган, Каримов қатағонларидан тирик чиққан, Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий элитасини ич-ичидан биладиган шахс  – собиқ судьялардан ...
14 октябр 2019
Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева “катта маблағ ва бошқа ресурслар эвазига саҳрога айланган Орол денгизи ҳудудида турли дарахтлар экилаётган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...