Асосий мавзулар
4 декабр 2024

Формалилар бизнесига тақиқ ва ўзбекларга қарши санкциялар – 600’79

Тбилисида сохта сайлов натижаларига қарши намойишлар, Германия канцлерининг сирли чамадони, Суриядаги зиддиятлар, Россияда гўдак боласини қорга улоқтирган аёл, Ўзбекистонда формалилар бизнесини тақиқловчи қонун ва бу 600 секунд

Гуржистонда иқтидордаги “Грузия орзуси” партияси сохтакорликларига қарши намойишлар давом этмоқда. Пойтахтдаги халқ намойишларига ҳукумат кескин чоралар кўрмоқда. Намойишчиларга қарши сув пургагичлар орқали муздек сув сепмоқда. Бунга жавобан намойишчилар фейерверк воситаларини қўллай бошлашди. Совуқ ҳавода шалаббо бўлган намойишчилар айни пайтда Тбилисининг марказий майдонидан четлатилмоқда. Улар парламентнинг сохта сайлов натижаларини тан олмасдан қайта сайлов ўтказишни талаб қилишмоқда. АҚШ давлат департаменти вакили Метю Миллер ўз баёнотида АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди. Миллер Гуржистондан сайловдаги сохталаштириш ҳолатларини текширишни сўрамоқда.

+++

Сурияда ҳукуматга қарши жанг қилаётган ислом жангарилари Алеппо шаҳри марказигача етиб боришди. Шунингдек улар Идлибдаги аҳоли пунктларини эгаллагани таъкидланмоқда. Сурия мудофаа вазирлиги бу маълумотни тасдиқламади. Мамлакат президенти Башар Асад жангариларни «дўстлари” кўмаги билан йўқ қилишни режалаштирмоқда. Башар Асад Бирлашган араб амирликлари президенти шайх Муҳаммад бин Зайид билан суҳбатда шу масалани муҳокама қилган.

+++

Айни пайтда Россия Сурияда бир неча муваффақиятли ҳужумларни амалга оширгани билдирилади, лекин шундан сўнг россиянинг ёлланма қўшинлари жиддий талофат кўрган. Юзлаб рус аскарлари бедарак йўқолгани айтилмоқда. Оқибатда Россия Суриядаги ҳарбий кучлари қўмондонини алмаштиришга мажбур бўлди. Собиқ қўмондон Сергей Кисел ўрнига Александр Чайко тайинланди. Александр Чайко 2017-2019 йиллар давомида Сурия қўшинларига қўмондонлик қилган эди.

+++

Россия Украинага қарата 78 дона дрон билан ҳужум уюштирди. Украина мудофааси 32 дронни уриб туширганини билдирган, 45 дрон қайси ҳудудда эканлиги номаълум. Яна бир дрон ҳавода қолиб кетган. Жиддий талофатлар йўқ.

+++

Киевга Евроиттифоқ вакиллари ташриф буюрди. Украина пойтахтига Европа иттифоқи президенти Антониу Кошта, Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас ҳамда Европа иттифоқини кенгайтириш бўйича комиссар Марта Кос, шунингдек Германия канцлери Олаф Шольц ташриф буюрган. Улар президент Владимир Зеленский билан учрашишга келишди. Учрашувда Украинага кўмак ҳамда унинг евро иттифоқидаги истиқболлари масаласи муҳокама қилинди.

+++

Германия канцлери Олаф Шолтс ҳаммани ваҳимага солган ва тармоқда мемларга сабаб бўлган кумуш чамадони ҳақидаги саволга жавоб берди. Канцлер доим ўзи билан олиб юрадиган чамадонида сафар учун керакли шахсий буюмлари борлигини айтган. Олаф Шолтснинг Киевга ташрифида у кумушранг чамадонини қўлидан қўймай кўтариб юргани жамоатчилик эътиборини тортган эди.

+++

Киевда Подолск-Воскресенск кўприги фойдаланишга топширилди. 30 йил давомида қурилган бу иншоот Украинадаги энг қиммат қурилишга айланди. Қурилиш ҳаражаатлари йиллар давомида бир неча бор кўтарилган. Ҳозирда кўприкдан фақат ҳарбий мақсадлар учун, фавқулодда хизмат ходимлари ва жамоат транспорти юриши учун фойдаланилмоқда.

+++

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида она ўз чақалоғини қорга ташлаб, боланинг отасига видео жўнатди. Видеода аёл бу боладан нафратланишини тан олган. Аннанинг тўртта фарзанди бор. У олти ойлик эгизаклари отаси наркоман эканини айтиб, чақалоғидан воз кечмоқчилигини билдирган. Аёл болаларига суиқасд қилганликда айбланиб ҳибсга олинди.

+++

Францияда ҳарбий инструкторларни Украинага жўнатиш чақириқлари янграмоқда. Бу таклиф билан мудофаа вазири Себастян Лекорюга 5 нафар депутат мурожаат қилган. Франция ҳукумати бу таклифни илгари ҳам кўриб чиққан, бироқ якуний қарор ҳануз берилмаган.

+++

Россия ҳарбийларининг Херсонга дрон ҳужуми натижасида уч киши қурбон бўлди. Дрон бомбани Днепр туманига ташлаган. Қурбонлардан ташқари саккиз киши жароҳатлангани хабар берилди.

+++

Екатеринбургдаги заводнинг портлатилиши ортидан катта ёнғин чиқди. Заводнинг 400 квадрат метридаги том қулаб тушган. Ушбу завод аэропорт яқинида жойлашгани сабаб ҳужумга нишон бўлди. Ёнғинни тўхтатиш учун 62 нафар ўт ўчирувчи жалб этилган.

+++

Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Тошкентдан Баҳрайнга кўчирилди. Осиё олимпия кенгаши Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ўсмирлар ўртасидаги ИИИ Осиё ўйинлари бекор қилинганини эълон қилди. Тадбир 2025-йилда Баҳрайнда ўтказилади. Ижроия кенгаши ўз қарорига изоҳ бермаган. Бу мусобақани ташкил қилиш Ўзбекистон бюджетига 289 миллион долларга тушиши мумкин эди.

+++

Россиянинг Иркутск шаҳрида яшайдиган ўзбек эркак, ўзининг 17 яшар қизини юқори қаватдаги уйи балконидан улоқтириб юборди. Қизининг бегона йигит билан гаплашиб юрганидан ғазабга келган ота аввалига уни сочидан судраб балконга олиб чиққан ва сӯнгра юқори қаватдан улоқтириб юборган. Қиз эса пастки қаватларнинг бирига қўйилган темир панжарага илиниб қолган. Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири қизни кўриб қолиб, тез тиббий ёрдамга мурожат қилгани сабабли қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

+++

“Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган кўча авторитети Саидазиз Саидалиевга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолди. Бу қарор Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси томонидан 27 ноябрь куни эълон қилинди. “Саидазиз медгородок” шу йил 5 августда 165 (товламачилик), 168 (фирибгарлик), 242 (жиноий уюшма ташкил этиш), 243 (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 211−28 (пора беришга шериклик қилиш), 277 (безорилик) каби моддаларида айбдор деб топилиб 20 йилга қамалган эди.

+++

Тошкентлик 16 яшар йигит ташландиқ «Чорсу» меҳмонхонасига рухсатсиз чиқиб 21 қаватдан онтарилиб тушиб ўлди.

+++

Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова бошқа 76 россиялик қаторида, Кипр ватандошлигидан маҳрум қилинди.  Британия нашрларининг ёзишича, Алишер Усмонов март ойида санкциялар рўйхатига киритилганидан сўнг бир қатор активларини Ўзбекистондаги синглиси Гулбаҳор Исмоилова номига ўтказиб берган. Жумладан, унинг “Дилбар” яхтасининг ягона эгалиги ҳам унинг номига ўтказилган.

Айни пайтда Исмоилованинг Британиядаги барча активлари музлатилган ва унга мамлакатга кириш тақиқланган. Россия уруши боис Европа санкцияларига учраган Гулбаҳор Исмоилова Тошкентдаги Федорович номидаги клиник санаторий акцияларининг 82,1 фоизига ҳам эгалик қилади.

+++

АҚШ Хоразмда жинсий жиноятларда айбланган амалдорларга нисбатан ҳам санкциялар киритди. Гап «Хоразм иши» бўйича Урганчдаги болалар уйи тарбияланувчиларига нисбатан жинсий жиноят содир этганликда айбланганлар ҳақида кетмоқда. АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига нисбатан жинсий жиноятларда айбланган уч нафар Ўзбекистон собиқ амалдорига қарши санкциялар эълон қилди. Санкциялар 2 декабрь — Халқаро қулликка барҳам бериш кунида жорий қилинди.

+++

Президент Шавкат Мирзиёев янги фармонни имзолади: Янги Қонунга кўра Ўзбекистонда  формалиларнинг бизнес билан шуғулланиши тақиқланади. Фармонга мувофиқ, Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатилади. Президент томонидан имзоланган Қонун билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланган.

Бу 600 секунд эди. Айни пайтга келибЭлтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 697 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган бироқ сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, спонсорлик, суперчат, супер рахмат тугмаларини босинг. Соғ бўлинг! 

Тағин ўқинг
5 ноябр 2021
Ўзбекистонда интернетдаги бир қанча тармоқларнинг блоклаб қўйилиши кўплаб фойдаланувчиларнинг кескин норозилигини келтириб чиқариши ортидан бу ишга алоқадор кўринган айрим ...
3 октябр 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 33-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) 1995 йилга келиб, ...
1 июн 2017
30 май куни ижтимоий тармоқда президент Мирзиёевнинг банкирларни кескин танқид қилгани аудиоси пайдо бўлди. Видеоселектрдан ёзиб олинган аудиода президент ...
25 апрел 2018
Каримов даврида шаҳар чеккасига чиқариб ташланган Шомаҳмудовлар ҳайкали яна эски жойига қайтарилмоқда. Ҳайкаллар 9 май куни «Истиқлол» (собиқ «Халқлар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...